HRW:'Ўзбекистон Дилмурод Сайидни озод
қилсин'Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбек ҳукуматидан ўтган
ҳафта 12 ярим йилга ҳукм этилган журналист Дилмурод Сайидни озод этишни талаб
қилган.
Ташкилот баёнотида айтилишича, сиёсий сабаблар боис
айбловларга юз тутган журналист маҳкамасида қонун бузилишларига йўл
қўйилган.
Қатор гувоҳлар ёлғон кўрсатма берганларини тан олишганди.
Шунга қарамасдан 30 июль куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ўтган ёпиқ
маҳкама уни товламачиликка оид айбловлар билан узоқ йилга ҳукм этади.
Тошкентдаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари
ташкилоти раҳбари Васила Иноятова не боис ҳукм яширин тарзда ўқилганини
сўраганда, маҳкама котиби "хавфсизлик мақсадида" деб жавоб берган.
Халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, айни
воқелик Дилмурод Сайид фақатгина касбий фаолияти, хусусан, порахўрлик ва
мансабни суистеъмол қилишга қарши курашгани ҳамда фермерлар ҳақ-ҳуқуқларини
ҳимоя қилишга урингани учун жазоланмоқда.
"Дилмурод Сайид Ўзбекистонда қулоч ёйган порахўрликка қарши
жасур курашга бел боғлаганди ва унинг қамоққа ташланиши журналистни тўхтатишга
уринишдир. Бу маҳкама адолатни масхара қилиш ва Дилмурод Сайид зудлик билан озод
этилиши шарт" - деб айтган Human Rights Watch вакили Ҳоли Картнер.
Дилмурод Сайид мустақил журналист сифатида Самарқанд
вилоятидаги коррупция, порахўрлик, мансабни суистеъмол қилиш ҳамда аҳолининг
ижтимоий ва иқтисодий шароитларини ўрганган.
Унинг тадқиқий мақолалари эса маҳаллий нашрларда ҳамда турли
хабар агаентликлари интернет саҳифаларида чоп этилган.
"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзоси бўлган Дилмурод
Сайид 2004 йилдан бери деҳқон-фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келаётганди
|