Воскресенье, 24-05-05, 12:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 6 » Озодлик хабари
14:26
Озодлик хабари

Адвокатнинг ўлими яна муҳокамада

Бухоро вилоят адлия бошқармасининг номи ошкор қилинмаган вакили ўзбек интернет сайтларига адвокат Сайид Воҳидов спиртли ичимлик ичиш оқибатида оламдан ўтгани ҳақида хабар берди.
06.08.2009

Ўзбек расмийларининг айтишларича, бухоролик 62 ёшли адвокат Саид Воҳидов норозилик сифатида ўз жонига қасд қилган эмас, аксинча юрак хуружи туфайли касалхонада вафот этган

Адвокат Саид Воҳидов аттестациядан ўта олмаганига норозилик сифатида сирка ичиб¸ ўз жонига қасд қилгани ва оламдан ўтгани ҳақида www.vof.kg, www.ca-news.org, www.uznews.net, www.for.kg каби бир қатор интернет нашрлари хабар тарқатган эди.

Озодлик радиоси ҳам бу воқеа гувоҳлари билан суҳбатлашиб, фожеа тафсилотлари ҳақида ўз вақтида хабар берган.

Гувоҳларнинг айтишларича, 22 июл куни Аттестация комиссияси адвокатлик лицензиясини узайтирмагани туфайли Бухоро вилоят адвокатлар палатаси биносида 62 ёшли Саид Воҳидов намойишкорона тарзда сирка ичиб¸ ўз жонига қасд қилган.

Бироқ Бухоро вилоят Адлия бошқармаси бир қатори интернет нашрлари ва воқеа гувоҳлари нотўғри маълумот тарқатган, деб даъво қилмоқда.

12. uz интернет нашрига бу борада суҳбат берган Бухоро вилоят Адлия бошқармаси вакили (унинг исми негадир айтилмаган – таҳририят) мана буларни айтган:

- Саид Воҳидов узоқ вақт Ўзбекистон прокуратура органларидаги турли лавозимларда ишлаган, амалий иш тажрибасига эга бўлган малакали юрист сифатида танилган эди. Воҳидов шу йилнинг 21 майидаёқ имтиҳонларни мувафаққиятли топшириб, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги гувоҳнома ва “ВН 000025” рақамли лицензияга эга бўлган эди,- деб айтган вилоят Адлия бошқармаси вакили12. uz интернет нашрига берган суҳбатида.

Манбанинг таъкидлашича, 62 ёшли адвокат 21 июл куни, яъни орадан икки ой ўтиб, лицензия олганини дўстлари даврасида нишонламоқчи бўлган. Мана шу зиёфат давомида Воҳидов кўп миқдорда спиртли ичимликлар ичиб, ҳушини йўқотган.

Зудлик билан касалхонага етказилган адвокатни ҳушига келтириш имкони бўлмаган ва у кеч соат 2 дан 22 минут ўтганда юрак хуружи туфайли оламдан ўтган.

Бироқ Озодлик радиосига суҳбат берган воқеа гувоҳлари Саид Воҳидов аттестациядан ўта олмаганига норозилик сифатида сирка ичиб¸ ўз жонига қасд қилганини айтадилар.

Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов фикрича, адвокатнинг ўз жонига қасд қилганига унинг касбий фаолиятига қўйилган тўсиқ сабаб бўлган.

- Энди Адвокатлар палатаси воқеани Бухоро вилояти Адлия бошқармаси ўзларича “У касал эди. Унақа¸ бунақа” деб талқин қилишаяти. Шахсан мен ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида унинг касбий фаолиятига қўйилган тўсиқ туфайли унинг ўлимини ана шунга протест¸ исëн деб талқин қилган бўлардим. Яъни унинг сўнгги тирикчилик манбаи тортиб олинди. Унга лицензия берилмади, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Ўтган йилнинг 12 сентябр куни Тошкентда Ўзбекистон Адвокатлар палатасининг таъсис конференцияси ўтказилиб, унда Адвокатлар ассоциацияси Адвокатлар палатасига айлантирилган эди.

Бу ташаббусга шахсан президент Ислом Каримовнинг ўзи бош-қош бўлиб, айни тадбир натижасида адвокатура тизимида ижобий ўзгаришлар қилиш режалаштирилгани таъкидланган эди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб мамлакатдаги барча адвокатларни аттестациядан ўтказиш жараёни бошланди.

Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раҳбари Тошпўлат Саидовга кўра, Ўзбекистонда фаолият юритиб турган 3000 дан зиёд адвокатнинг 10 фоизга яқини аттестациядан ўта олмаган ва апелляция учун ариза топширган адвокатларнинг 10-12 фоизи қайта имтиҳон топширишга рухсат олган
Просмотров: 1162 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz