Воскресенье, 24-05-05, 13:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 6 » Озодлик хабари
14:39
Озодлик хабари

"Катта ўйин" қайта жонланмоқда

Марказий Осиëни ўз таъсир доирасига олиш устидаги илк катта ўйин Британия ва Россия империялари ўртасида 19-асрда бошланган эди.

31.07.2009

Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганидан 18 йил ўтиб ҳам¸ минтақани ўз таъсир доирасига олиш учун Россия, АҚШ, Хитой ва Европа давлатлари ўртасидаги “катта ўйин” давом этмоқда.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари жойлашган Марказий Осиё ҳудуди табиий ресурсларга бойлиги шунингдек, Ғарб ва Шарқ ўртасида муҳим стратегик жойлашуви боис кўп асрлардан буён қудратли давлатларни ўзига жалб қилиб келмоқда.

Россия 100 йилдан ортиқ вақт давомида бу ҳудудларда ҳукмрон куч бўлиб келди. Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Россия Марказий Осиёни тўлиқ назорат қилиш имконини бир қадар қўлдан бой берди.

Лондондаги Chatham House – Халқаро муносабатлар бўйича қироллик институтининг Россия ва Евроосиё дастури бошқарувчиси Жеймс Никсейга кўра, бугунга келиб Россия Марказий Осиёдаги ягона ўйинчи бўлмай қолди.

- Минтақада муҳим ўйинчи фақат Россия эмас. Гап шундаки, аслида бу қудратли давлатларни қизиқтирган ва ўзаро кураш бораётган ҳудуддир. Бу минтақага Хитой катта қизиқиш билан қараб келади. Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи бу минтақага камроқ қизиқиш билдирмоқда. Сиёсий соҳада, маданият, технология, ҳарбий ва энергетика соҳаларида АҚШнинг қизиқиши бошқаларга қараганда анча кучли, дейди британиялик бу таҳлилчи.

Хориж давлатларининг Марказий Осиёга қизиқиши минтақа давлатлари учун қўл келмоқда. Айни пайтда улар Москва ҳукмронлигига қарши бошқа қудратли кучларни мувозанатда сақлаш йўлларини изламоқда.

Бу борада Қозоғистон катта муваффақиятга эришди¸ дейиш мумкин. Нурсултон Назарбоевнинг президентлик даврида Қозоғистон Ғарб ва Шарқ давлатлари билан кучли сиёсий ва иқтисодий алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди.

Лондондаги “HIS Jane’s” тадқиқот гуруҳи таҳлилчиси Мэтью Клименсга кўра, мустақиллик даврида Қозоғистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига иқтисодий ва бошқа соҳаларда ўрнак бўлгулик ривожланишга эришди.

- Менимча, минтақанинг бошқа давлатлари Қозоғистон ташқи сиёсатидан сабоқ олиб, улар ҳам ўзларига иқтисодий фойда келтириши мумкин ҳамкорликни Хитой ва Ғарбга таклиф этишлари мумкинлигини англаб етди. Фақат Россиянинг харидор ва ҳамкор бўлиб қолиши ўз имкониятларини чеклаш баробарида катта даромаддан қуруқ қолишларини улар ҳам тушуниб етди, дейди Клименс.

2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин АҚШнинг Марказий Осиёдаги мавқеи кучайди. Вашингтоннинг асосий манфаати Афғонистондаги толибон ҳаракати ва Ал-Қоида жанггариларига қарши курашда Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлини йўлга қўйиш эди. Афғонистонни ўзига асосий таҳдид деб билган минтақа давлатлари жумладан Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўз ҳудудларидаги базаларни АҚШ ҳарбийларига ижарага беришга рози бўлди.

Марказий Осиёга таъсири сусайиб бораётган Москва АҚШ ҳарбийларининг Марказий Осиёдаги ҳозирлигини қабул қилди. Ўз навбатида бу¸ минтақа давлатларига Москва ва Вашингтон ҳамда Брюссел ва Пекин ўрасида сиёсий ўйин ўйнаш имконини яратди.

Масалан, 2005 йилда Вашингтон Андижондаги қонли воқеаларни танқид қилган Ғарб давлатларига қўшилганидан кейин Ўзбекистон президенти Ислом Каримов АҚШ ҳарбийларини Хонобод базасидан чиқариб юборди. Россия ва Хитой буни қўллаб-қувватлади.

Совуқ муносабатлар бир қанча муддат давом этганидан кейин 2008 йилда Ўзбекистон раҳбари НАТО саммитига таклиф қилинди. Учрашув охирида Ўзбекистон Афғонистондаги НАТО ноҳарбий юкларининг мамлакат ҳудуди орқали ташилишига рози бўлди.

Бундан ташқари Германия ҳарбийлари фойдаланаётган Термиздаги база кенгайтирилди. Маълумотларга кўра, ҳозирда АҚШ ҳарбий самолётлари Навоий аэропортидан ҳам фойдаланмоқда.

Айни пайтда Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўнглаш¸ аниқроғи икки миллиард доллар қарз эвазига Кремл ёрдамига эришиш учун Москва сафари чоғида АҚШ ҳарбийларига Манас халқаро аэропортини тарк этиш учун олти ой муҳлат берди.

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг АҚШ июн ойида Манас базасидан фойдаланиш ҳақидаги шартнома муддати узайтирилишини эълон қилди. Янги келишувда базадан фойдаланганлик учун АҚШ Қирғизистонга йилига 60 миллион доллар тўлаши ва аэропортни замон талабига жавоб берадиган даражада сақлаб туриш учун йилига яна 100 миллион доллар маблағ сарфлаши кўзда тутилган.

Озодлик таҳлилчиси Брюс Панниэр фикрича, Марказий Осиё давлатларига ёрдам кўрсатаётганига қарамай, Қўшма Штатлар бу давлатларни терроризм ёки экстремизм таҳдидидан ҳимоя қилишни кафолатлай олмайди.

Бу вазифани¸ ғарблик шарҳловчи фикрича¸ Туркманистондан ташқари Марказий Осиёнинг барча давлати аъзо бўлган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти орқали Россия уддалаши мумкин.

Ҳозирда Россия Тожикистон ва Қирғизистонда биттадан ҳарбий базага эга. Бу базадаги қўшинлар асосан аксил-террор операцияларни амалга оширишга ихтисослашган.

Ташкилотга аъзо давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви арафасида рус матбуоти Россия Қирғизистонда иккинчи ҳарбий базани очиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.

Юқори лавозимли Кремл расмийси Сергей Приходко янги базанинг Россия эмас балки КХШТ қошида тузилиши режалаган Тезкор коллектив кучлар учун мўлжалланаëтганини айтди
Просмотров: 1186 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz