Воскресенье, 24-05-05, 14:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 6 » Озодлик хабари
14:58
Озодлик хабари

Тақирбошлар ҳужуми авж олмоқда

Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳар йили тақирбошлар ҳужумидан юзга яқин одам нобуд бўлаётгани ҳақида айтмоқдалар.

03.08.2009

Россия нашрлари тарқатган хабарларда айтилишича, бир кеча кундузда мамлакат ҳудудида икки нафар ўзбекистонлик мардикор ўлдирилган. 2009 йил бошидан эса тақирбошлар ҳужумидан 36 киши вафот этган.

“Эхо Москви” радиосининг хабар беришича, Ленинград вилоятининг Сертолово шаҳрида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ўлдирилган.

2 август куни тунда Сертлово шаҳар касалхонасига бўйнига пичоқ урилган фуқаро мурожаат қилган. У кўп қон йўқотиши оқибатида касалхонада вафот этган.

Маҳаллий ҳуқуқ - тартибот идораларига кўра, Ўзбекистон фуқароси шаҳар бозорида ишлаган. Тунда бозордаги савдогарлар ва шу куни ўз касб байрамларини нишонлаган рус десантчилари орасида муштлашув содир бўлган. Айни пайтда десантчиларнинг Ўзбекистон фуқароси ўлимига алоқадорлиги текширилмоқда.

2 август тунида Москва вилоятининг Воскресенск туманида яна бир Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган.

Ўзбекистон фуқароси калтакланиб ўлдирилган. Унинг қотили сифатида гумонланиб Воскресенск туманида яшовчи 25 ёшли шахс қўлга олинган. У Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганини тан олди.

Москвадаги “Сова” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти тарқатган маълумотларда айтилишича, Россияда 2009 йилнинг июл ойида ирқчилардан камида олти киши жабр кўрган. Ўтган йилнинг июл ойига солиштирганда бу анча оз кўрсаткичдир. 2008 йил июлида тақирбошлар томонидан уч киши ўлдирилган ва 25 киши яраланган эди.

“Сова” ташкилоти 2009 йил июлида ўзга миллат вакилларига уюштирилган ҳужумлар тақирбошлар томонидан ташкиллаштирилгани ҳақида ахборот беради.

Статистика маълумотларига қараганда, 2009 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россиянинг 29 та ҳудудида тақирбошлар ҳужумлари бўлгани қайд этилган. Бунинг оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлган, 171 киши оғир тан жароҳати олган. 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса тақирбошлар 371 кишини жароҳатлаган ва 73 кишини ўлдирган эдилар
Просмотров: 1115 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz