Воскресенье, 24-05-05, 14:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 7 » ЎИҲЖ хабарномаси
17:48
ЎИҲЖ хабарномаси

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг ўз аъзоларига ва фуқаролар жамиятининг бошқа фаолларига хукумат томонидан бўлаётган босим ва таъқиблар хақидаги Баёноти

Бу жамият тузилганидан бери (1992 йил 2 февраль) Ўзбекистон расмийлари томонидан мунтазам таъқиб этилмоқда. Жамият Ўзбекистон Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтиш учун олти марта ариза берган, аммо шунга қарамай рўйхатдан ўтказилмади. Ўн етти йил давомида жамиятнинг 28 нафар аъзоси сохталаштирилган айбловлар бўйича судланди, 18 киши мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Айни пайтда жамиятнинг 9 нафар аъзоси(жами 14 ҳуқуқ ҳимоячиси ва Аҳмаджон Мадмаровнинг 2 ўғли ва 2 жияни хозирги пайтда қамоқ жазосини ўтамоқда) озодликдан маҳрум этилган.

Жамиятнинг аъзолари Норбой Холжигитов, Аъзам Фармонов, Алишер Кароматовлар адолатга хилоф тарзда узоқ муддатларга қамалдилар ва уларга нисбатан қийноқлар қўлланмоқда. Шунингдек, шоир ва ҳуқуқ ҳимоячиси Юсуф Жума (Саҳрои шерларҳуқуқ ҳимоя жамияти) ва ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов (Мазлумҳуқуқ ҳимоя жамияти) ҳам қийноққа солинмоқда.

Жамиятнинг қамалмаган ёки мамлакатни тарк этмаган аъзолари МХХ ва милиция ходимлари томонидан кузатув ва назорат остига олинганлар (Баҳодир Намозов-Ўзбекистонда ЎИҲЖни рўйхатга ўтказиш бўйича ташаббус гуруҳининг раҳбари, Гулшан Қораева-ЎИҲЖнинг Қашқадарё вилояти бўйича раиси, Маъмир Азимов- ЎИҲЖнинг Жиззах вилояти бўйича координатори, Саида Қурбонова- ЎИҲЖнинг Жиззах вилояти Пахтакор тумани бўйича раиси , Нодир Ахатов-ЎИҲЖнинг Қарши шаҳри бўйича раиси, Нурали Кўлобов-ЎИҲЖнинг Қашқадарё вилоятидаги аъзоси.). Уларни милиция участкаларига, прокуратурага, маҳалла қўмитасига сўроққа чақириб уй қамоғида сақламоқдалар ва чет эл делегациялари, дипломатлар билан учрашишга ҳамда пикетларда иштирок этишга ижозат бермаяптилар.


Ўзбекистон хукуматининг таъқибларидан ЎИҲЖнинг қуйидаги аъзолари мамлакатни тарк этишга мажбур бўлдилар:

1. Абдуманноб Пўлатов, ЎИҲЖнинг 1992-2001 йиллардаги раиси, ( ҳозирги пайтда АҚШ фуқароси);

2. Толиб Ёқубов, ЎИҲЖнинг 2001-2009 йиллардаги раиси, ( ҳозирги пайтда Франция резиденти);

3. Абдужалил Бойматов, 2009 йилдан ЎИҲЖнинг президенти, ( ҳозирги пайтда Ирландия резиденти);

4. Турсинбой Ўтамуратов, ЎИҲЖнинг Қорақолпоғистон бўйича раиси, (ҳозирги пайтда АҚШ резиденти);

5. Ёдгор Турлибеков, ЎИҲЖнинг Қашқадарьё бўйича раиси, ( ҳозирги пайтда АҚШ резиденти);

6. Собир Тўлаганов, ЎИҲЖнинг Тошкент шахар раиси, ( ҳозирги пайтда АҚШ резиденти);

7. Мухиддин Қурбонов, ЎИҲЖнинг Жиззах вилояти Зарбдор тумани раиси, (ҳозирги пайтда Швеция резиденти);

8. Ҳайитбой Қўзиев, ЎИҲЖнинг Наманган вилояти Поп тумани раиси, ( ҳозирги пайтда Швеция резиденти);

9. Юсуф Расулов, журналист (Тошкент), Швеция резиденти;

10. Тўлқин Қораев, журналист (Қарши), Швеция резиденти;

11. Собитхон Устобоев, (Наманган вилояти), Голландия резиденти;

12. Исоқжон Зокиров, (Андижон вилояти), АҚШ резиденти;

13. Олим Ёқубов, (Жиззах вилояти), Франция резиденти, Толиб Ёкубовнинг ўғли;

14. Эгамназар Шоймонов, ЎИҲЖнинг Жиззах вилояти Дўстлик тумани раиси, (ҳозирги пайтда Канада резиденти);

15. Лариса Вдовина, (Тошкент), Швейцария резиденти;

16. Умархон Устобоев, (Тошкент), Канада резиденти;

17. Йўлдош Носиров, (Тошкент), Швеция резиденти;

18. Руслан Шарипов, (Тошкент), журналист, АҚШ резиденти.


Жамият, Ўзбекистон расмийларини қуйидагиларга даъват этади:

    1. Зудлик билан шоир ва ҳуқуқ ҳимоячиси Юсуф Жумани, барча маҳбусликда ётган ҳуқуқ ҳимоячиларини, Аҳмаджон Мадмаровнинг ўғиллари ва жиянларини, журналист Дилмурод Саййидни озод этишга;

    2. Ҳуқуқ ҳимоячилари қийноққа солинган, таҳқирланган, қўрқитилган ёки бошқача тарзда таъқиб этилган барча ҳолатларини зудлик билан текширишга;

    3. Маҳбусликда ўтирган ҳуқуқ ҳимоячилари олдига қариндошлари ва адвокатларининг кира олишлари, ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашга;

    4. Маҳбусликдаги ҳуқуқ ҳимоячиларига барча қонунда келтирилган шарт-шароитларни яратиш , уларнинг қийноқга ва таҳқирлашга солинишларининг олдини олишга;

    5. Барча ҳуқуқ ҳимоячиларига ва ташкилотларига легал шароитларда фаолият кўрсатишга имкон яратиш, жумладан уларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги тўсиқларни йўқотишга;

    6. Ҳуқуқ ҳимоячиларини психиатрик шифохоналарга(жиннихоналар) жойлаш амалиётини зудлик билан тўхтатишга;

    7. Ҳуқуқ ҳимоячилари эркин, қўрқувсиз ва босим-таъқиблардан холос бўлган шароитларда ўз фаолиятларини юритишга имкон яратиб беришга.



Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг президенти


2009 йил 19 июль

Тел.: 00 353 (0) 870 61 4883 (моб.)

Просмотров: 1165 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz