Воскресенье, 24-05-05, 12:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 7 » ЎИХЖ хабарномаси (давоми)
17:53
ЎИХЖ хабарномаси (давоми)
Озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг рўйхати:5

    1. Норбой Ҳолжигитов, 1950 йилда туғилган, ЎИҲЖнинг Самарқанд вилояти, Иштихон туманининг раиси, 2005 йил 4 июнда ҳибсга олинган. Самарқанд вилоят суди томонидан 18 октябрда уюштирилган иш бўйича 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Хозирги пайтда Қарши шаҳрида 64/49 қамоқ муддатини ўташ маҳкамасида сақланиб келинмоқда. Соғлиғи ўта даражада ёмонлашган, кўзи хира кўради, вазни 35 кг озган. Қанд диабети билан касалманд.

    2. Ҳабибулло Оқпўлатов, 1950 й.т. ЎИҲЖнинг Самарқанд вилояти, Иштихон туманининг аъзоси, 2005 йил 4 июнда ҳибсга олинган. Самарқанд вилоят суди томонидан 18 октябрда уюштирилган иш бўйича 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.

    3. Саттор Ирзоев, ЎИҲЖнинг Самарқанд вилояти, Иштихон туманининг аъзоси, 2005 йил 4 июнда ҳибсга олинган. Самарқанд вилоят суди томонидан 18 октябрда уюштирилган иш бўйича 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.

    4. Аъзам Фармонов, 1978 й.т. ЎИҲЖнинг Сирдарё вилояти раиси, хукумат томонидан бир неча провокацияларга дучор бўлган. 2006 йилда вилоят суди томонидан уюштирилган иш бўйича 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Хозирги пайтда 64/71(Жаслиқ, Қорақалпоғистон республикаси) қамоқ муддатини ўташ маҳкамасида сақланиб келинмоқда. Оғир қийноқ ва ҳўрликларга солинмоқда.

    5. Алишер Кароматов, 1968 й.т. ЎИҲЖнинг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани раиси. 2006 йилда Азам Фармонов билан биргаликда 9 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозирги пайтда Қарши шахрида 64/49 қамоқ муддатини ўташ маҳкамасида сақланиб келинмоқда. Соғлиғи оғир ҳолатда, сил касалигининг оғир формаси билан касал.

    6. Насим Исоқов, 1966 й.т. ЎИҲЖнинг Жиззах вилояти аъзоси, 2005 йил 20 декабрь куни Жиззах шахар жиноий ишлари бўйича суди томонидан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Тошкент вилояти Товоқсой посёлкаси 64/3 маҳкамасида сақланмоқда.

    7. Жамшид Каримов, мустақил журналист, Жиззах туман ЎИҲЖнинг аъзоси, «Уруш ва тинчликни ёритиш институт»ининг корреспонденти, Президент Ислом Каримовнинг Арслон деган акасининг ўғли, Жамшид Каримовнинг қариндошлари уни охирги марта 2006 йилнинг 12 сентябрида касал онасини кўрмоқчи бўлиб, шифохонага кетаётганида кўрганлар. 2006 йилдан бери психиатрик шифохонада(жиннихона) сақланмоқда. 25 сентябрда унинг қариндошлари уни Самарқанд шаҳридаги психиатрик шифохонага жойлаштирилганлиги хақида хабар олдилар. Жамшид Каримовнинг сақланиш шартшароитлари катта сир остига олинган.

    8. Зафар Раҳимов, автомобил созлаш устаси, ЎИҲЖнинг Қашкадарё вилоят аъзоси. 2007 йил апрель ойида ҳибсга олинган, октябр ойида Қарши шахар суди томонидан 6 йилга қамалган.

    9. Йўлдош Расулов, автомобил созлаш устаси, ЎИҲЖнинг Қашқадарё вилоят аъзоси. 2007 йил апрель ойида ҳибсга олинган, октябр ойида Қарши шаҳар суди томонидан 10 йилга қамалган

    10. Юсуф Жумаев, 1951 й.т. ҳалқ шоири, Саҳрои шерларжамиятидан. Президент истеъфосини талаб қилиб чиққани учун, 2008 йил апрель ойида 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Хозирги пайтда 64/71(Жаслиқ, Қорақалпоғистон республикаси) қамоқ муддатини ўташ маҳкамасида сақланиб келинмоқда. Оғир қийноқ ва ҳўрликларга солинмоқда.



    11. Машраб Жумаев, Саҳрои шерларжамиятидан, шоир Юсуф Жуманинг ўғли, фермер, 2008 йил 11 март куни 4 йилга озодликдан маҳрум этилган. Қаерда сақланаётгани номаълум.

    12. Абдурасул Худойназаров, 1956 й.т.Ангрен шахарЭзгуликжамиятининг раиси, 2006 йилда 9,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Тошкент вилояти , Бекобод шахар 64/21 маҳкамасида сақланмоқда. Оғир қийноқларга солинмоқда. 2008 йил августида ўз ҳаётига суиқасд қилишга ҳаракат қилган.

    13. Солижон Абдурахманов, 1950 й.т. журналист, Ҳалқаро инсон ҳуқуқлари жамиятининг аъзоси. 2008 йилда 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.

    14. Аъзам Турғунов,1952 йилда туғилган, «Мазлум» инсон ҳуқуқлари жамиятининг раиси. «Эрк» демократик партиясининг МҚ аъзоси, 2008 йил кузида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган.







Мадумаров Абдулла, 1972 й.т. Ҳизбут- тахрир ташкилотига аъзоликлигида айбланган.

Мадумаров Ҳабибулла, 1974 й.т. Ҳизбут- тахрир ташкилотига аъзоликлигида айбланган.



Мадумаров Абдулаҳад, 1972 й.т. Ҳизбут- тахрир ташкилотига аъзоликлигида айбланган.



Мадумаров Абдусамад, 1974 й.т. Ҳизбут- тахрир ташкилотига аъзоликлигида айбланган.




Жамият, Ўзбекистон расмийларини қуйидагиларга даъват этади:

    1. Зудлик билан шоир ва ҳуқуқ ҳимоячиси Юсуф Жумани, барча маҳбусликда ётган ҳуқуқ ҳимоячиларини, Аҳмаджон Мадмаровнинг ўғиллари ва жиянларини, журналист Дилмурод Саййидни озод этишга;

    2. Ҳуқуқ ҳимоячилари қийноққа солинган, таҳқирланган, қўрқитилган ёки бошқача тарзда таъқиб этилган барча ҳолатларини зудлик билан текширишга;

    3. Маҳбусликда ўтирган ҳуқуқ ҳимоячилари олдига қариндошлари ва адвокатларининг кира олишлари, ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашга;

    4. Маҳбусликдаги ҳуқуқ ҳимоячиларига барча қонунда келтирилган шарт-шароитларни яратиш , уларнинг қийноқга ва таҳқирлашга солинишларининг олдини олишга;

    5. Барча ҳуқуқ ҳимоячиларига ва ташкилотларига легал шароитларда фаолият кўрсатишга имкон яратиш, жумладан уларни давлат рўйхатидан ўтказишдаги тўсиқларни йўқотишга;

    6. Ҳуқуқ ҳимоячиларини психиатрик шифохоналарга(жиннихоналар) жойлаш амалиётини зудлик билан тўхтатишга;

    7. Ҳуқуқ ҳимоячилари эркин, қўрқувсиз ва босим-таъқиблардан холос бўлган шароитларда ўз фаолиятларини юритишга имкон яратиб беришга.



Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг президенти


2009 йил 19 июль

Тел.: 00 353 (0) 870 61 4883 (моб.)

Просмотров: 1194 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz