Воскресенье, 24-05-05, 20:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 7 » ВВС хабари
18:39
ВВС хабари

Москвада яна бир ўзбекистонлик ўлдирилган

Москва жанубида номаълум кишилар ҳужумига учраган уч ўзбекистонликдан бири ҳаётдан кўз юмган, қолганлари шифохонага ётқизилган.

Россия ҳуқуқ-тартибот идораларининг айтишларича, ушбу ҳодисага алоқадор шахслар ҳозирча қўлга олинмаган.

Шу ҳафта бошида Россия матбуоти Москва ва Санкт-Петербург вилоятида икки Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари топилганини хабар берганди.

Россиядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи ташкилотларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги етти ой давомида 40дан ортиқ инсон миллатчиларнинг дастларидан дунёдан кўз юмишган.

Милиция расмийларига кўра, ҳужумга йўлиққанларнинг икки нафари Москва жанубидаги корхоналарнинг бирида фаррош бўлиб ишлашган.

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган ва оғир яраланган ўзбекистонликларнинг шахслари ошкор этилмаган.

Россияда Ҳарбий десант кучлари куни тантана қилинган ўтган якшанба куни Ленинград вилоятида ўзбекистонлик яна бир муҳожир пичоқлаб ўлдирилганди.

Худди шу куни ўзбекистонлик бошқа бир фаррошнинг калтаклаб ўлдирилгани ва кейинроқ қотили қўлга олингани ҳам хабар берилганди.

Табиий ҳол

Миллатчилик муаммоларини ўрганувчи экспертлар Россияда ирқий асосдаги жиноятлар деярли ҳар куни юз бераётгани ва бундай ҳужумлар табиий ҳолга айланганини таъкидлашади.

Ўз навбатида россиялик расмийлар уларнинг ирқчилик кўламига оид фикрларини рад этишади. Улар Россияда миллатчиликка қарши кескин кураш олиб борилаётганини айтишади.

Москвадаги "Сова" ахборот-таҳлил маркази раҳбари Александр Верховскийнинг фикрича, Россия ҳукумати миллатчиликни жиловлаш йўлида жиддий чора кўрмаётир.

"Ҳукумат охирги пайтларда қандайдир чораларга қўл ураётган бўлиши мумкин. Бироқ бу Россиянинг барча минтақаларида ҳам кузатилаётгани йўқ. Мисол учун, Москва ва Санкт-Петербург вилоятларини оладиган бўлсак, вазият анча ёмонлашмоқда. Бундан ташқари, энг муҳим бўлган масала - содир этилган жиноятларнинг кўпчилиги маҳкамага оширилмайди. Улар маҳкамага етиб борган тақдирда ҳам, миллатчилар жиноятларига яраша жазоланишмайди," дейди у.

Айрим экспертлар ва мамлакатдаги баъзи бир сиёсатчилар иқтисодий инқироз миллатчилик йўналишидаги ҳужумларни янада кучайтириши мумкинлигини урғулашади.

Россиядаги миллатчи ташкилотлар эса, бўҳрон пайтида меҳнат муҳожирлиги оқимини чеклашга оид талабларни илгари суришмоқда.

Просмотров: 1094 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz