Воскресенье, 24-05-05, 11:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 8 » УзНевс хабари
19:30
УзНевс хабари
Мажлислар саройи қурилиши
 
Каримовлар оиласининг катта қурилиши
27.07.09
 Тошкент марказида Гулнора Каримова бошқарувидаги компания томонидан қурилаётган ”Ўзбекистон” деб номланган Мажлислар Саройи қурилиши бир дақиқа хам тўхтамаяпти.

Бу куб шаклидаги бино Тошкент марказида қарииб 3 гектар ерни эгаллаган бўлиб, баландлиги 48 метрдир. Унда учта зал бўлиб,асосийси пойтахт ёшига хамоханг 2200 ўринли, қолган иккитаси 300 ўринга мўлжалланган.

Расмий хабарларга кўра бу сарой мухим тадбирлар ўтказишга мўлжалланганлиги айтилсада, аслида 20 йилдан буён хокимиятни эгаллаб келаётган кишининг куч қудратини намойиш этишдан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистон тарихида қисқа вақт ичида бундай кўламдаги бино қурилмаган эди.Мажлислар Саройининг қурилиши 2008 йилда бошланган бўлиб, 1 сентябр – Ўзбекистон мустақиллиги куни ва Тошкент шахрининг 2200 йиллиги куни фойдаланишга топширилади.

Президент Каримовнинг буйруғига биноан яқинлашаётган байрам тадбирлари янги саройда бўлиб ўтади, шунинг учун қурилиш ишлари кечаю-кундуз давом этмоқда.

Ушбу хашаматли бинонинг нархи хақида хеч қаерда гапирилмаяпти, бу давлат сири бўлиб қолмоқда.

Қурилиш буюртмачиси ”Ягона буюртмачи хизмати” деб аталган Тошкент хокимияти қошидаги ме’морлик компанияси.

Бу компания қанақалиги, нима учун унинг ”хокимият қошида” эканлиги ва бу бино компанияга қанчага тушиши хақида хам хеч қаерда ёзилмаган.

Бош буюртмачи ва пулларни ўзлаштираётган шахснинг кимлиги эса сир эмас:

Бу ”Зеромах Гмбх” компанияси таркибидаги СП ОАО ”Нефтемонтаж” бўлиб, у Ўзбекистон президентининг катта қизи Гулнора Каримовага қарашлидир. Бундан ташқари охирги ўн йилликда мамлакатнинг катта корхоналарининг деярли ярми унинг қўлига ўтган.

СП ”Нефтемонтаж” Форумлар Саройи қурилишини хеч қандай тендер ёки танлов орқали қўлга киритган эмас, балки бу президент Каримовнинг буйруғидир.

Шу ўринда президентнинг 2008 йил 6 майда чиққан қурилиш подрядлари олиш тартибини тушунтирувчи ”Капитал қурилишда иқтисодий ислохотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари”хақидаги қарорини эслатиб ўтмоқ жоиздир.

Унда мана бундай дейилган: ”Капитал қурилишда асосий тамойилларни белгилаш:..курилиши охиригача етказиладиган об’ектлар қурилишнинг асосий кўринишидир... Тартиб ўрнатиш, бунда буюртма қабул қилиш ва қурилиш ишларини олиш фақат танлов асосида амалга оширилади”.

Бу қарор ”Нефтемонтаж”га қурилишни хеч қандай танловсиз амалга оширишга хеч қандай тўсқинлик қилаётгани йўқ, бу холат фақатгина ма’лум бир ”обрўли” хай’ат томонидан мақулланмоқда холос.

Бундан ташқари танловда бошқа қурилиш компаниялари, жумладан Европа ёки турк қурилиш компаниялари хам қатнашиши, бунда анча арзонроқ бўлиши мумкин эди.

Шу тарзда 2007 йилда СП ”Нефтемонтаж” Тошкентнинг ”эски шахар” мавзесидаги Хазрати Имом – қадимий диний марказни қайтадан қурган эди.

16-19 асрларга тегишли диний бинолар реставрацияси ва ободонлаштирилишидан ташқари бу ерда катта замонавий бинолар хам қурилди.

Бунгача президент Каримовнинг 2007 йил 20 февралда махсус қарори чиқарилган бўлиб, унга кўра ”Хазрати Имом” Ижтимоий фонди ташкил қилиниб, Адлия Вазирлиги томонидан ўн беш кун давомида рўйхатдан ўтказилган эди.

Фонд қурилиш ишлари ва реставрация буюртмачиси сифатида ўзини намоён этди. Молия Вазирлигига бу фонд учун 500 миллион доллар маблағ ўтказиш юклатилган эди.

Махсус хай’ат томонидан СП ”Нефтемонтаж” бош пудратчи этиб тайинланди. Тошкентдаги Миллий сан’ат галереяси, ”Самарқанд дарвоза’ маданий комплекси, Газли –Саримай ва Газли – Когон газ қувурлари қурилиши, Урганчдаги Республика урология марказий филиали ва хоказо.

Нима сабабдан Хазрати Имом комплекси қурилиши ва реконструкцияси нархи айнан ярим миллион доллар деб белгиланди. Бу Ўзбекистоннинг пахта толаси сотишдаги йиллик даромадидан озгина камроқ.

Бундай нархнинг техник асоси қани? Бу каби ишларга шунчалик кўп пул сарфлаш шартмиди?

Агарда танлов ёки тендер ташкил қилинганида қурилиш ва реконструкция ишлари анча арзонга тушармиди. Бу каби саволларга хеч ким хеч қачон жавоб олган эмас.

Бироқ Ўзбекистон оммавий ахбороти бу каби саволларни бергани йўқ. Шу масала юзасидан 2007 йил июнида ”ЎзА” миллий ахборот агентлиги қуйидагича хабар тарқатган эди.

”Президент Ислом Каримов Хазрати Имом комплексини кўздан кечирар экан, бундай улуғвор бинолар Оллох назари тушган юртда қурилишини, бу эса ма’навий негизимиз ва илдизларимиз нақадар чуқурлигидан далолат беришини такидлаб ўтди.”

Мана энди СП ”Нефтегазмонтаж” Ўзбекистон тарихидаги энг катта бинонинг қурилишини ўз зиммасига олди. Қандай қилиб дейсизми? Бўлмаса ўқинг.

Президент Каримовнинг 2008 йил 5 июнда чиқарган ”Тошкент шахрида ”Ўзбекистон” Форумлар Саройининг қурилиши хақида”деб номланган қароридан сатрлар келтирамиз:

”Тошкент шахри хокимияти ва жамоат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси пойтахтида ”Ўзбекистон” Форумлар саройи биносини қуриш талаби ма’қуллансин.Иқтисод Вазирлиги, Ўзбекистон Молия Вазирлиги, Тошкент шахри хокимиятининг ”Ўзбекистон” Форумлар Саройи қурилишининг асосий пудратчиси этиб СП ООО ”Нефтегазмонтаж” белгилансин деган таклифи ма’қуллансин. Белгиланган лойихани молиялаштириш Республика ва Тошкент шахри бюджети хамда хомийлар хисобидан деб белгилансин”.

Бу ерда изохлар ортиқча...

Просмотров: 1270 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz