Воскресенье, 24-05-05, 12:06

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 11 » BBC хабари
23:53
BBC хабари
Душанбеда 'Жамоати таблиғ' 'раҳбарлари'га ҳукм ўқилди
 

Тожикистон Олий маҳкамасидаги маҳкама
Ҳимоячиларига кўра, судланганларнинг конституциявий тузумга қарши тарғибот олиб борганликлари борасидаги айб исботланмади
Тожикистон Олий маҳкамасида мамлакатда тақиқланган "Жамоати таблиғ" ташкилотига алоқадорликда айбланган беш киши устидан ҳукм ўқилган.

Тожикистоннинг конституциявий тузумини ўзгартишга оммавий тарғиб этишда айбланганларга 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазоси эълон қилинган.

Судланганларнинг ҳимоячилари мижозларига қўйилган айблар исботланмаган деб ҳисоблашларини билдиришган.

Тожикистон Олий маҳкамаси ҳукмига кўра, файзободлик Насриддин Мансуров ва Россия фуқаролигини олган Маҳмуд Муҳаммадхўжаев "Жамоати таблиғ" етакчиларидир.

Шунинг учун уларга олти йиллик қамоқ жазоси тайинланган,

Қолган уч нафар айбланувчига уч йиллик озодликдан маҳрум этиш қарори чиқарилган.

Олий маҳкама ҳакамининг урғулашича, айбланувчиларнинг "Жамоати таблиғ" гуруҳи Тожикистонда 2006 йилдан тақиқланганлигини ва у экстремистик ташкилот сифатида эътироф этилишини билмаганликлари ҳақидаги гаплари асоссиз.

"Чунки улар фаолиятларини ёпиқ тарзда ва ҳар гал турли масжидларда амалга оширишган, улар ўзларининг бу амаллари жиноят билан боғлиқ эканликларини билишган", деди ҳакам.

Айбланувчиларнинг энг кичиги 21 ёшда, бошқа судланувчилар 30, 40 ёш атрофидаги кишилардир ва улар оилали, фарзандлари бор.

Суд материалларида айтилишича, айбланувчилар бирор бир жойда мунтазам ишламаганлар.

Улар масжидларда, жаноза ва мусулмонлар тўпланган маъракаларда тарғибот ишларини олиб борганлар.

Маҳкама залида айбланувчилар ўз ҳаракатларида ҳеч бир сиёсий жиҳатни кўзда тутмаганликларини, фақат Ислом дини қадриятларини ёйишга ҳаракат қилганликларини урғулашган.

Адвокатлардан бири Юсуф Кавраковга кўра, ҳукм устидан шикоят билан мурожаат қилинади.

"Зеро қўйилган айблар исботланмаган. Жиноий иш ёки маҳкама жараёнида конституцион тузумга қарши олиб борилган тарғибот борасида бирор бир далилий ашё ўрин олмаган. Фақат айбланувчилар Исломни тарғиб қилганликларини ўзлари гапириб бердилар, дейди ҳимоячи.

Шу йил апрел ойида Душанбе шаҳридаги Умар Форуқий масжидида 124 шахс қўлга олиниб, ҳуқуқ-тартибот идораларига олиб кетилган.

Шулардан қарийб 60 нафари қўйиб юборилган.

68 киши устидан эса "Жамоати таблиғ" гуруҳига алоқадорлик айбловлари билан жиноий иш қўзғатилган.

Бугун бир неча йиллик озодлик маҳрум этиш қарори эълон қилинган шахслар ана шу амалиёт ортидан айбланганларнинг биринчи гуруҳидир


Просмотров: 1104 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz