Воскресенье, 24-05-05, 19:41

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 14 » Янги дунё хабари
17:29
Янги дунё хабари

“Озодлик” радиосига бойкот эълон қиламиз!

Ўзгармаган мавзулар

Бир гуруҳ ўзбек мухолифати фаоллари жорий йил бошида “Озодлик” радиосига бойкот эълон қилишганди. Ушбу акция иштирокчиларидан айримлари кейинчалик бойкотни тўхтатганликларини эълон қилишди. Бошқа мухолифатчилар ҳамон бойкотни давом эттиришмоқда. Вашингтонда “Озодлик” радиосидаги цензурага қарши очлик амалиётлари давом этар экан, бойкот муносабати билан  тарқатилган баёнотни қайта эълон қилишни мақсадга мувофиқ деб топдик.

Таҳририят

Ўзбекистон демократик кучларининг ўзбек тилида эшиттиришлар берадиган “Озодлик” (RFE/RL ) радиосининг Ўзбек хизмати фаолияти юзасидан

Б А Ё Н О Т И

Нусхалари׃
Америка Қўшма Штатлари Конгрессига;
Америка Қўшма Штатлари Конгресси молиялаштирувчи Халқаро эшиттиришлар бошқармаси(BBG)га;
RFE/RL ( “Озодлик”) радиоси директорига

Биз - Ўзбекистонда ва хорижда фаолият юритишга мажбур бўлган демократик ташкилот вакиллари қуйидагиларни баён этамиз:

Ўзбекистондаги диктатура тузуми остида сўз эркинлиги ва ошкораликнинг йўқлиги, демократик ташкилотларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиниши туфайли ўз қарашларларимизни ифода этиш, демократияни тарғиб қилиш йўлида хорижий Оммавий Ахборот Воситаларига бўлган эҳтиёж кундан - кун ортиб бормоқда. АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ана шу мақсад йўлида холис хизмат қилиши керак бўлган саноқли минбарлардан биридир.

Аммо “Озодлик” радиоси Ўзбек хизматининг айрим ходимлари олиб бораётган нохолис, маҳаллийчиликка йўғрилган фаолияти бизни ташвишга солмокда. Ўзбекистон ичида ва чет элда мухолифат вакилларининг олиб бораётган фаолиятлари камдан-кам ёритилиши, ёритилганда ҳам уни
нотўғри талқин қилиб эфирга узатилиши, ҳуқуқ ҳимоячилари олиб бораётган тадбирларни жамоатчиликка етказишда сусткашликка йўл қўйилиши, улар тайёрлаган материалларнинг аксарият кўпчилиги ҳақида хабар берилмаслиги, олинган интервьюларни бузиб эфирга узатилиши
натижасида Ўзбекистондаги радио тингловчилар онгида демократик кучлар ҳақида мутлақо нотўғри хулоса уйғотмоқда.

Ўтган 2008 йилги эфир материалларини таҳлил қиладиган бўлсак, гўё Ўзбекистонда “Эрк” партияси (амалда бу партия учга бўлинган ва радио фақат унинг бир қаноти ҳақида гапиради, холос) дан бошқа партия йўқ деган хулосага келиш мумкин бўлади. Радио мухбирлари Бобожоновлар тайёрлаган лавҳаларда мухолифат номи остида деярли фақат уларнинг яқин қариндоши Муҳаммад Солиҳ лидерлик киладиган “Эрк” партияси гуруҳи ёки уларга хайрихох бўлганларга минбар берилади.

Шунингдек, радио фаолиятида ўзбек демократик мухолифатида ягона лидер Муҳаммад Солих ва ягона мухолиф куч “Эрк” деган ташвиқот яққол сезилиб туради.

АҚШда рўйхатдан ўтган Демократик Ўзбекистон Конгресси фаолияти ҳақида бирон материал радио тингловчилар эътиборига ҳавола қилиш у ёқда турсин, унинг раҳбари ва фаолларига бирон маротаба сўз берилмаган.

Худди шу нарсани “Бирлик” партияси мисолида ҳам кўриш мумкин. 21000 аъзолари билан рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини Адлия вазирлигига топширган “Бирлик” халқ ҳаракати партияси номи йил давомида камдан-кам тилга олинганлиги билан бирга, ушбу партия фаолиятига боғлиқ хабарлар ёритилмаган.

Шунингдек “Озод деҳқонлар” ва бугунги кунда ўзбек фермерлари ва қишлоқ хўжалигидаги вазият борасида тинмай бонг уриб, дадил чиқишлар қилиб келаётган “Аграрлар” партиялари, “Бирдамлик”, “Серқуёш Ўзбекистоним”, “Уйғон Ўзбекистон” демократик ёшлар ҳаракати, “Демократик ташаббуслар маркази”, “Виждон тутқунларига озодлик” ҳаракати каби демократик рухдаги ташкилотлар хакидаги материални радио архивидан ҳам, эфиридан ҳам излаб топиш мушкул. Аммо радио архивидан “Эрк” партияси ва унинг раиси Муҳаммад Солих ҳақида материалларни истаганингизча топишингиз мумкин.

Кейинги пайтларда ушбу радио орқали “Эрк” лидерини ўзбек мухолифати ва диний оқимлар бирлигида инқилобга тайёрланаётгани билан Ўзбекистон шароитида қон тўкилишга олиб келувчи даъватларини эълон қилиниши, бунга жавобан эса на бирон бир демократик мухолифат ташкилоти, на-да
диндорлар томонидан муносабат билдирилишига йўл берилмаслиги биз демократларни ҳам ана шундай фитналар ичида эканимизни тарғиб қилишлик деб биламиз.

Зотан, “Озодлик” радиосининг ўзбек шуъбаси “карнайчиси”га айланган “Эрк” партияси раҳбарининг Ўзбекистон шароитида ўз фикрига эга бўлганларга нисбатан янги тазйиқларни авж олишига сабаб бўладиган чақириқлари биронта демократик ташкилот вакиллари томонидан қўллаб- қувватланмаган.

Aка-ука Бобожоновлар радионинг у ёки бу шахснинг мавқеини аниқлаш борасида олиб бораётган сўров услублари Ўзбекистонда фаолият қилаётган ҳукуматпараст “Ижтимоий фикр” сўровномаси услубларидан деярли фарқ қилмайди. Мавжуд сўровлар фарқи шундаки Ўзбекистонда ҳукумат вакиллари фикри инобатга олинса, “Озодлик”да эса фақат “Эрк” гуруҳи вакиллари фикри билангина ҳисоблашилади ва “Эрк” раҳбари ягона ва кучли етакчи сифатида эътироф этилади.

Ўзбекистонликларнинг катта ҳурмат ва ишончига сазовор бўлган “Озодлик” радиосининг бугунги фаолияти ушбу радионинг мухбирлари׃ ака-ука Бобожоновларнинг аноним ном остида юритаётган интернетдаги “ponauz.info” шахсий сайтида эълон қилинаётган мақолалари билан айнан мутаносибдир. Уларнинг ўзлари ўз вақтида бизни бу сайт билан таништиришган.

Ушбу сайтдаги асосий мақолалар “Эрк” партияси ва Муҳаммад Солиҳни улуғлаш билан бирга “Эрк” ва унинг раҳбарига танқидий фикр билдирган, уни қўллаб-қувватламаган ҳар қандай кишини ўзбек мухолифати орасида бузғунчилик кайфиятини яратаётган чекист Икром Ёқубов номи остида
бадном қилиш, уларни МХХ билан ҳамкорликда айблаш, уларга қарши кампания олиб боришни ва айнан шу нарсалар Бобожоновлар томонидан радио орқали эфирга берилишига унинг раҳбарияти ўз эътиборини қаратмаслиги янада шубҳалидир.

2003-2005 йиллари радио бирмунча холисроқ эди, мамлакат ичидаги жамики мухолифат вакиллари ва шу жумладан ҳуқуқ ҳимоячиларига минбар бўлган эди. Аммо 2006 йилда радиодаги кадрлар ўзгариши муносабати билан Бобожоновлар таъсир кучига эга бўлгач, эшиттиришлар фақат ва фақат
маълум бир гуруҳ позициясини ёритишга, бу гуруҳ асосий эътиборга лойиқ деган тасаввур пайдо қилишга ўтиб олди.

Радио раҳбарияти кўп ҳолларда айнан ўзбек хизматидаги ходимларнинг фикрига ва маълум масалалар юзасидан уларнинг нуқтаи назарига таянади, зеро ходимлар ўз эшиттириш диапазонидаги вазиятни яхшироқ билади деб ҳисоблайди. Аммо бу сиёсат Бобожоновларнинг шахсий истаклари йўлида суистеъмол қилинаётганини англашмаяпти.

Мамлакат ичидаги кўп ҳолатлар бўйича нотўғри ва бирёқлама маълумотлар кетмоқда. Эслатиш керакки, Бобожоновлар Ўзбекистондан чиқиб кетганига салкам 10-12 йил бўлди ва бу оралиқда мамлакатнинг ўзида ҳам талай сиёсий фаоллик, айрим янги мухолиф гуруҳлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари пайдо бўлди. Янги таҳлилчилар ва кузатувчилар шаклланди. Қолаверса, одамлар онгидаги қарашлар ва муносабатлар ўзгарди, Бобожоновлар эса ўша эски қарашларни ҳали ҳам мавжуд дея тақдим этмоқдаки, бу ҳолат
мухолифатнинг янги куч ва потенциалини қасддан йўққа чиқаришга олиб келади.

Охирги пайтларда АҚШ ҳукумати худди Еврорпа Иттифоқи қатори Ўзбекистон раҳбарияти билан мулоқотни тиклаб, айнан ана шу мулоқот ёрдамида демократик ислоҳотлар ва хусусан инсон ҳуқуқларига оид вазиятни ўзгартиришга эришиш йўлини танлади. Минг машаққат билан тикланаётган алоқалар эвазига бир нечта ҳуқуқ ҳимоячилари озод қилинди ва яна бир қанчасининг масаласи муҳокамада. Муҳокамалар орасида худди Европа Иттифоқи қатори АҚШ расмийлари оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистонга қайтиши масаласини ҳам кўрмоқда. Аммо радионинг айрим чиқишлари айнан ана шу имкониятни йўққа чиқаришга қаратилган.

Масалан, Ўзбекистон ҳукумати зинҳор аллақандай инқилобларга даъват қилувчи ва ҳукумат назарида инқилобий хавф туғдириши мумкин бўлган кимсаларга доимий минбар бўлувчи Оммавий Ахборот Воситаларининг қайтишига рози бўлмайди. Бобожоновлар буни жуда яхши билишади ва назаримизда бундан устамонлик билан фойдаланишмоқда. Йўқ нарсани бор деб бериш орқали улар радионинг мамлакатга қайтиши масаласини йўққа чиқаришмоқда.

Ўзбекистонда ҳар куни ўнлаб ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат вакиллари ва оддий фуқаролар “Озодлик”нинг Тошкентдаги собиқ офисига, унинг собиқ ходимларига мурожаат қилиб, минбар сўрашади. Бунга радиода кетаётган аксар хабарларнинг асл ҳолатни бирмунча нотўғри ёритаётгани ва маълум воқеанинг асл иштирокчилари эмас, уни эшитганлардан бу ҳақда маълумот берилаётгани сабаб бўлмоқда.

Дарҳақиқат, бугун радио электрон ОАВларда чиқаётган маълумотларга таяниб эшиттириш тайёрламоқда. Сабаби Бобожоновлар вазиятни бевосита кузатаётган аксар маҳаллий журналистларни ёқтирмайди, уларни ўзига душман билади, бу эса радионинг ҳаққонийлик принципига кескин таъсир
қилади.

Ўзбекистондаги вазиятни билмаслик деярли ҳар кунги дастурларда сезилади ва бу жиддий хатоларга олиб келмоқда. Хатолари ошкор бўлгач эса бундан кўз юмилади ва ҳатто кечирим ҳам сўрашмайди. Масалан, Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва коммуникация агентлиги раҳбари А.Ариповни шоир ва Ёзувчилар уюшмаси раҳбари А. Орипов билан адаштириб, “бу раҳбар биратўла шунча соҳани бошқаради”, деб уни танқид қилишганди. Бу хато учун зинҳор эшитувчилардан узр сўралмади. Бундай
мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу яна бир бор, ходимлар Ўзбекистондаги соҳалар, ҳолатлар, сиёсий элита ва умуман бошқарув тизими бўйича маълумотга эга эмасликларини кўрсатади. Мамлакатдаги вилоят ва туманларнинг географик ўрнини адаштириш, улар ҳақида нотўғри
статистика берилиши эса Радио хизматчилари учун одатий ҳолга айланиб қолган.

Қариийб 20 йилдан бери зўравонлик қурбони бўлиб келаётган ўзбек халқи бундан буён бошқа миллатлар каби эмин - эркин яшашга ҳақлидир. Ўзбек халқининг фаровон ҳаёти йўлида курашаётган биз демократик ташкилот вакиллари Бобожоновларнинг “Озодлик” радиосининг ўзбек шўъбасидаги бугунги фаолиятини кескин қоралаш билан бирга уларнинг радиодаги фаолиятларига чек қўйилмагунча, ўзбек эшиттиришларида цензура тугатилиб, сўз эркинлиги, демократияга кенг ўрин берилмагунча “Озодлик” радиосига бойкот эълон қиламиз.

“Она Туркистон” миллий демократик партияси, Дадахон Хасан Бўзқурт, партия раиси. Ўзбекистон

“Узбекистон Демократик Кучлари Форуми”, Рафук Ганиев. Швеция

“Уйғон Узбекистон” Демократик Ёшлар Харакати, Нуриддин Низамуддинов. Недерландия

“Демократик Узбекистон Конгресси”,
(АКШда 18-11-2005 да рўйхатдан ўтган) Жахонгир Маматов, ташкилот раиси. АКШ.

“Бирдамлик” харакати, Баходир Чориев, харакат раиси. АКШ.

“Бирлик Халк Харакати” партияси, Исмоил Дадажонов, партия раиси уринбосари. Швеция

“Эзгулик” инсон хукуклари жамияти. Васила Иноятова, жамият раиси. Узбекистон

“Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти”, Мухиддин Курбанов, жамият раиси. Швеция
(2007 йил 10 сентябрда Швецияда рўйхатдан ўтган)

“Европада узбек кочкинлари кумитаси”, Хотам Хожиматов, кумита раиси. Норвегия

“Аграрлар ва тадбиркорлар” партияси, Назаров Абдукодир, партия раиси, Узбекистон.
Просмотров: 1700 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz