Воскресенье, 24-05-05, 10:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 14 » Янги дунё хабари
17:32
Янги дунё хабари

“Озодлик” билан учрашув

ёки Шуҳрат Бобожонов ўзбек мухолифатини ҳақорат қилгани ҳақида

Юсуф Расул

“Озодлик” радиосидаги тарафкашлик, цензура, ака -ука (Шуҳрат ва Ҳурмат) Бобожоновларни радиода ҳукмронликни қўлга олиб радиони ўз қариндошлари - Эрк партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ва унинг тарафдорлари минбарига айлантиришгани ва ниҳоят ўзбек бўлими раҳбари Сожида Жаъфаровани ўзбек тилини билмаслиги, мухолифат фаолиятидан хабарсизлиги боис радиода авж олган нохолисликлар ҳақида мана бир йилдирки баҳс мунозаралар давом этмоқда.

Шу йилнинг январ ойида бир гуруҳ мухолифат фаоллари юқоридаги камчиликлар боис “Озодлик” радиосига бойкот эълон қилишганини билдиришди. “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев бир неча марта Вашингтондаги “Озод Европа/Озодлик” радиоси бош қароргоҳида бўлиб бу масалалар ечими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди. Олдинига радио президенти, кейинчалик радионинг ташкилий ишлар бўйича директори ўзбек мухолифати фаолларига жавоб хати йўллаб мухолифат иддаоларини рад этди. Радио раҳбарлари фикрича ўзбек бўлимида ҳеч қандай тарафкашлик йўқ, мухолифатнинг бошқа гуруҳларига етарлича эфир вақти ажратилган, журналистлар холис ва бетарафлик позициясида туришибди, улар қийин аҳволда ишлашаяпти, радиода ўзгаришлар бўлаяпти -мана сайт очилди ва ҳакозо ва ҳокоза…

Ўз талаблари бажарилмаган ва муаммолар хаспўшлангани боис Вашингтонда ўзбек мухолифати аъзолари яна норозилик амалиётларини бошлашди. Шу пайтача ўзбек мухолифати эътирозларига нописандлик билан қараб келаётган радио раҳбарияти бу гал вазият жуда жиддий эканлиги боис саросимага тушиб қолди. Нима қилиш керак? Радиода ҳақиқатдан тарафкашлик борлигини тан олиш, холислик ўрнига бирёқламалик авж олганини эътироф этиш “Озодлик”ни дунёдаги нуфузига катта салбий таъсир кўрсатади. Ўзбек мухолифати фаоллари эса ўз талаблари бажарилмагунча очликни давом эттириш учун тайёр туришибди. Муаммолар ечими нима билан тугаши мумкин?

Табиийки, ҳар бир касалликни олдини олмасангиз бир кун келиб беморнинг аҳволи оғирлашади, кичик бир чипқон ҳам аста секин маддалаб бир куни ёрилиб кетиши мумкин. “Озодлик”ни ўзбек бўлимида ишловчилар ҳам миллатимиз вакиллари, мухолифатчилар ҳам ўзимизни ватандошлар. Юзага келган муаммоларни  оқилона йўл билан баратараф этиш мумкин эмасми?

10 август куни бир гуруҳ мухолифат фаоллари билан маслаҳатлашган ҳолда “Озодлик” радиосининг ўзбек бўлими жойлашган Чехиянинг Прага шаҳрига боришга ва радио раҳбарияти билан муаммоларни юзма-юз турган ҳолда муҳокама қилишга аҳд қилдик. Шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб Прагага мухолифат вакилларидан Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти раиси Муҳиддин Қурбонов ва ўзбек мухолифати фаолиятини ўзим ташкил қилган “Янги Дунё” саҳифаси орқали холислик ва бетарафлик принципларига амал қилган ҳолда мунтазам ёритиб келаётганим учун камина Прагага борадиган бўлдик.

9 август куни зудлик билан Швециянинг Малмо шаҳридан Прагага учадиган учоққа билет олдик. Эрталабки вақт билан соат 9.00 биз минган учоқ бир соату йигирма дақиқалик парвоздан сўнг қадимий Прага шаҳрига келиб қўнди.

(Давоми бор)

Просмотров: 1423 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz