Воскресенье, 24-05-05, 13:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 14 » Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабари
18:33
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабари
ПОЙТАХТДА УЧ АЯНЧЛИ СУИҚАСД: СУКУТДАН МАҚСАД НЕ?!

Шу йилнинг 16 июлида “Кўкалдош” мадрасаси директорининг маънавият ишлари бўйича ўринбосари Аброров Аброр Убайдуллаевич (1973 йилда туғилган) Сергелидаги уйи йўлагида куппа-кундузи сўйиб кетилди. 31 июль оқшомида Тошкент шаҳар Бош имом хатиби Турсунов Анвар Қўчқорович (1958 йилда туғилган) Янгиободдаги ўз ҳовлисида чавақланди. 9 август кечаси Ўзбекистон Ички ишлари вазирлигининг Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси зобити Асадов Ҳасан Даминович (1971 йилда туғилган)ни хонадонида отиб ўлдиришди. Лекин мазкур ҳолатлар юзасидан на Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, на Ички ишлар вазирлигидан садо чиқмади.
Аксинча, жамоатчилик ўртасида узунқулоқ гаплар, асоссиз миш-мишлар болаларкан, бундай саросимали вазиятдан ким манфаатдор, деган ҳақли савол туғилади. Оммани информацион очликда тутиб туриш, вазият ва хавфсизлик борасидаги ҳадикларга ойдинлик киритмаслик одатий сиёсий ўйинларми ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг профессионал лаёқатсизлигими?! Бизнингча, бу саволни тўлаётган солиқлари билан ҳуқумат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини боқаётган ҳар бир юртдошимиз беришга ҳақли. Чунончи, дастлабки суриштирувлар чоғидаёқ бир неча ўнлаб шахсларнинг ҳибсга олингани, қотилликларнинг бир-бирига узвий боғлиқлиги ҳақида талқин мавжудлиги барчага аён.
Одамлар таниқли уламоларнинг хавотирда экани, айниқса, диний радикал оқимларни кескин танқид остига олувчи жамоатчилик вакилларнинг ҳушёр тортиб қолгани ҳақида гапиришмоқда. Ҳатто бир неча қориларининг тан соқчи ёллагани, кўпчилик суиқасдчиларни радикал оқимлардан тахминлаётгани ҳақида миш-мишлар бор. Гўё, мазкур жиноятларнинг етти кишидан иборат жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилгани, уларнинг иккитаси қўлга олингани ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар мавжуд. Шу йилнинг 7 августида пойтахтдаги жомъе масжидларда эълон қилинган Анвар қорига нисбатан суиқасд шахсий хусумат экани ҳақидаги тўмтоқ маълумотлар ҳам ахборотга нисбатан эҳтиёжни қондира олмади. Вазият шу тариқа ривожланса, кишилар таҳликага тушиши тайин.
Шундай экан, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мазкур ҳодисалар ҳақида жамоатчиликка изоҳ берилиши, бораётган дастлабки тергов ва суриштурувлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида баён қилишини лозим, деб ҳисоблайди. Зеро, мазкур ҳодисаларнинг хусусий аҳамиятга эга экани, унинг юртимиз фуқаролари хавфсизлиги ва осойишталигига раҳна солмаслиги ҳақида етарлича ахборот тарқатилиши керак.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Просмотров: 1303 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz