Воскресенье, 24-05-05, 10:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 14 » Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабари
18:40
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти хабари
ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҲИМОЯЧИ

ёхуд прокурор Валиев адвокат Валиевани жиноий жавобгарликка тортгани ҳақида

Шу йилнинг 11 июнида пойтахтдаги таниқли “Valikon” адвокатлик бюроси директори Виктория Валиевага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар прокурори Бадриддин Валиевнинг 15/115л-сонли қарори билан амалга ошган мазкур ҳуқуқий жараён натижасида авдокат Миробод тумани ИИБда сўроқ бермоқда. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми талаби татбиқ этилган. Воқеалар ривожи қоралов позициясидаги тергов органи истаганидек кўчса, умрининг 10 йилдан ортиғини фуқаролар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоялашга бағишлаган бу хоним панжара ортига тушиши ҳам ҳеч гапмас. Воқеалар силсиласига фуқаролик жамияти вакилларига нисбатан зимдан олиб борилаётган кураш нуқтаи назаридан қаралса, Виктория Юрьевнага қўйилган қилмишнинг нечоғли адолатсиз экани яққол кўринади.

Эътибор беринг, гўё адвокат шу йилнинг 23 апрелида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ амалдорларидан бири, полковник Иванниковнинг оилавий қўйди-чиқдиси фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида кўрилаётган пайтда безорилик содир қилган. Судья О. Сатторов раислигидаги маҳкамада даъвогар А. Милицина ва жавобгар О. Иванникованинг фуқаролик иши жараёни даҳанаки жанжалга айланиб, гувоҳлардан бирининг вакили (яъни, учинчи тараф — Эзгулик) бўлган адвокат гўё полковникнинг собиқ аёли Т. Латунинани дўппослаган. Уяли алоқа воситаси билан уриб, бош миясига ёпиқ жароҳат етказган. Орадан ярим ой ўтгандан сўнг амалга оширилган экспертизада бош мия чайқалиши, энса ва бурун соҳаларининг юмшоқ тўқималарида лат ейиши, кўз ости соҳаси қонталаши аниқланган. Яъни, миршаббошининг собиқ хотинига оғирлиги 60-70 граммнинг нари берисидаги пластмасса телефон билан нозик жуссали аёлнинг тан жароҳати етказганини тасаввур қилинг.

Аслида эса маҳкамага раислик қилаётган судья Сатторов ҳамда жараённинг бошқа иштирокчилари кўз ўнгида эҳтиросларни жиловлай олмаслик туфайли шунчаки одатий даҳанаки жанг содир бўлган. Мақсад адвокат Валиевани жавобгарликка торттириш, миршаббоши ва унинг собиқ хотини ўртасида талаш бўлаётган ўта қимматбаҳо машина воқеасини жамоатчиликдан яшириш, десак янглиш бўлмайди. Яъни, айни кунда таянч нуқтаси миршаббошининг пойтахт тугул мамлакатимизда кам бўлган қимматбаҳо иномаркасидан туҳмат олдида чорасиз адвокатнинг ўзини ҳимоя қила олиш-олмаслигига кўчди. Ҳодисаларнинг кейинги ривожи, яъни терговчининг ўта малакасизлиги, шаҳар прокуратураси ўзига хос лоқайдлик, буларнинг барчаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги одатий фалажлик.

Афсуски, ҳимоячи шуни тушунмаяпти. Ўзининг адолат, ҳақиқатга бўлган ишончи вазиятни тўла баҳолашга халақит бермоқда. У шу боисдан ҳам ўзига хос каруселнинг бир мурвати бўлган терговчи, миршаблар ва туман прокуратураси амалдорларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан ёзиб юрибди. Воқеанинг асл гувоҳи бўлган судьянинг гувоҳ сифатида терговга чақирилмаётгани, дастлабки суриштирув олиб борган участка нозирининг қонунбузарликларини таъкидламоқда. Бош прокуратура, Президент девонининг хатқутиси унинг арзлари билан тўлиб кетган. Ҳимоячи бўла туриб, ўзини ҳимоя қилолмаётганидан росмана ажабланяпти. Жилови аллақачон кимларнинг қўлига ўтиб кетган Адвокатлар палатасининг ўзини қўлламаётганидан гина-кудрат сақламоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқулари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Парламенти қуйи ва юқори палаталарининг суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари ҳамда Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)ни юқоридаги каби ҳодисаларни мониторинг қилиш, ўрганиш ҳамда мавжуд аҳвол юзасидан чоралар кўришга чақиради. Хусусан, Виктория Валиева мисолида жабрдийда адвокатларни ҳимоя қилишга ундайди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти

Эслатма: Жамиятимизнинг шу йил 21 апрелдаги 19-сонли “Адвокат, журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси — товламачими?” номли релизи қаҳрамони, Фарғона шаҳар суди томонилан 1,5 йилга озодликдан маҳрум этилган “Ферузбек М” адвокати Абдували Исоқов озодликка чиқарилди. Унга нисбатан белгиланган қамоқ жазоси шартли билан алмаштирилди.

Просмотров: 1220 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz