Воскресенье, 24-05-05, 12:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 16 » Саиджахон Зайнабитдинов
04:21
Саиджахон Зайнабитдинов

ОЗОДЛИКДА ПРАВОКАТОРЛАР ХАМ БОР


Агар диалектикадан келиб чиксак, “озодлик” сўзи “бандилик” сўзининг акси (ононими), ва униси хам, буниси хам бир-бирининг мувжудлигидан мавжуддир. Яъни, “бандилик” бўлмаса “озодлик” ўз салохияти ва мохоятини йўқотади. Худди шундай “бандидик” хам “озодликдан” озиқланиб яшайди. Вахоланки, бу сўзларнинг биттаси бўлмаса, иккинчиси хам ғойиб бўлади.

 

Буни, албатта, Озодлик радиоси ўзбек хизмати ходимлари хам (улар журналист-лингвистлар эканлиги туфайли) яхши тушинишади, ва улар, “бандиликни” жон-жахдлари билан асраб хуфия келадилар.

 

Улар, айни паллада вужудга келган шароит таказо этганидан кам эмас, кўп эмас йўсинда иш олиб бормоқдалар. Яъни, студиянинг ўзида қулай ўрнашиб олишиб, журналистикага бегона бўлган, кирдикорчилик (манипуляциялар) билан шуғулланиб келишмоқда. Чунки, уларга шунинг ўзи бемалол етиб, ортиб турибди.

 

Нонини топиш учун, у ёқдан, бу ёққа елиб ишлаётган, чинакам эркин ахборот папаррациларига нисбатан, озодликчилар, айтганимиздек, студиянинг ўзидаёк ишни дўндириб келишмокда. Уларнинг севимли қўшиғи Озода Нурсаидованинг «Сочимдан кўп ошиғим, сен бўлмасанг бошқаси” деб айтган қўшиғи бўлса керак, зеро, озодликчилар айнан шу принципда ишлаб келишмоқда.

 

Уларга бепул маълумот кайнаб ётибди. Баланс қилиш, “туф” дейишдан осон: “Исмини атишни истамаган инкогнито фукаро” билан, “Телефонда биз билан сўзлашишни хоҳламаган расмийлар”, деб қўйилса бўлди, олам гулистон. Майли, бу борада қандини уришсин, бахиллик ва суқлик қилмайлик.

 

Лекин озодликчиларнинг кирдикорлари ва фитналари ўзбекистондаги фукароларга, жумладан сиёсий махбусларга хам, кулфат келтираётганлиги хақида, уларнинг бошлиқлари ва хақаро Хьюман Райтс Вотч, Амнести Интернейшл, Фронт Лайн каби ташкилотлар билиб қўйишлари керак.

 

Тарафкашлик ҳақида гапиришнинг фойдаси йўқ. Бу лойка сувдан озодликчилар тоза ва қуруқ чиқиб кетишади. Лекин улар сиёсий махбусларни озод бўлишларига қарши эканлигини исботловчи битта конкрет фақтни келтираман, яъни, Қорақалпақистонлик журналист ва хуқуқбон Солижон Абдурахмонов иши хақида гапирмоқчиман:

 

Даставвал Солижон хибсга олинганидаёқ, озодликчилар дастлабки тергов маълумотларини, ўзларини юридик билимсизликка солишиб, эфирда тарқатишди. Бу билан улар сохта ишнинг ташкил қилганларни махкам туришга, яъни, чекинишса ўзлари жавобгар бўлиши муқаррар холатни яратдилар.

 

Иш халқаро миқёсда резонанс олгандан сўнг, расмийлар вазиятдан чиқиш учун, Солижонни ўзи гиёхванд моддаларини истеъмол қилади, деган версияни чиқаришиб, наманганлик Гулом ака Холматов 2004 йили озод этилгандек, уни, яъни Солижонни озод қилишмоқчи бўлишганди (Бу аниқ. Чунки, унинг укаси ва адвокати Бахром Абдурахмонов шахсан менга бу хақда айтиб берган).

 

Лекин озодликчилар яна подадан олдин чанг чиқариб, Солижон Абдурахмонов хеч қачон гиёхванд моддалар истеъмол қилмаган, деб жар солдилар. Натижада, иккидан бири холат юзага келди – ё Солижон “наркобарон” бўлиб қамалиши керак, ё бир гурух махсус хизмат ходимлари, айбсиз кишини жавобгарликка тортгаликлари учун қамалишлари керак. Албатта, бу ерда хуқумат ўз манфаатларидан келиб чиқиб, Солижонни қамаб қўя қолди.

 

Бу хақда, шу йил январь ойда мен «Усиление диктатуры - поражении СМИ” номли мақоламда ёзиб, Солижонни қамоқдан чиқиб кетишига, билвосита, прецедент яратишга харакат қилгандим. Мен мақсадга эришгандим хам. Мақолам керакли жойларнинг эътиборидан четда қолмабди. Февральда Ўзбекистон Олий суди Солижоннинг ишини, ашёвий далилларда унинг бармоқ излари йўқ, деб қарор чиқариб, қайта кўриш учун, Қорақалпақистон судига қайтариб юборган эди.

 

Энди, исботларда бартараф этишнинг имкони бўлмаган шубхалар мавжудлиги туфайли, Солижон яна озод этилиши мумкин болган холат юзага келди. Озодликчилар соросимага тушиб қолишди. Нахотки, бир хуқуқ химоячисининг битта мақоласи билан, Солижон Абдурахмонов озод бўлиб кетса-я?

 

Мен, улар бир бало қилишади, деб ўйлагандим, ва ўйлаганимдек бўлиб чиқди. Улар қабих ишини қилишди. Лекин бу ишни танқид остидаги Бобожоновлар Мехрибонинг қўли билан амалга оширишди:

 

2 март куни Мехрибоннинг “Совдалашув” тутқунни озод этиши мумкин” сарлавхали радио-маколаси чикди. 25 март куни Солижонга чиқарилган хукм яна ўз кучида қолдирилди. Бу айнан, озодликчиларнинг “мехрибончилиги” туфайли бўлди, деб ишонч билан айтаман. Матндан иқтибослар келтириб, уларни тахлил қилиб, ўз фикримни бошқаларга сингдирмоқчимасман. Хар ким ўзи фикр чиқарсин.  Радио-мақолани тўла (ўз мақолам сўнгида) илова қиламан. Жамоани қуйидаги холатларга эътибор беришларини сўрайман.

 

1. Нега бу эшиттириш Солижоннинг ишини қайта кўришдан олдин чиқарилган?

 

2. Эшиттиришдан мақсад нима? Муаллифлар қандай янгилик, ёки қандай вокеа хақида хабар беришмоқчи?

 

3. Эшиттиришга нега Ўзбекистон хуқуматининг энг беаёв ва муросасиз танқидчиси, зиддиятли журналист Галима Бухарбаева жалб этилган?

 

4. Галиманинг: “...Аслида Солижон журналистик фаолияти учун ҳибсга олинганди. У Uznews.net сайтининг ҳудудий мухбири сифатида ҳар доим ҳақиқатни ёзиб келган. Бу эса амалдаги ҳукумат жиғига теккани аниқ...” деб айтган гаплари бор. Енг сариқ сайт сифатида ном чиқарган Uznews.net, ўзи қачон холис маълумот берган. Рост-ёлғонни омихта қилиб, доим жиғига тегиш билан банд бўлган сайтнинг, журналисти хақиқатни ёзадими, деб Галима ўзи хуқуматга атай тушунча бермаяптими?

 

5. Uznews.net линки Озодликнинг сайтида қўйилган холда Галима фикрлари қандай қилиб холис деб хисобланиши мумкин? Саволлар ва жавоблар комбинациялар эмаслигига кафолат қани?

Бу эшиттиришни (умуман, шандай башоратнамо эшиттиришларни) эфирга беришдан олдин, керакми, қандай натижа чиқади, биров ўладими, биров қамаладими, деб хулоса чиқаргувчи бирор маъсул Озодликда борми?

---

Солижоннинг ишини “ёритишдек” мисолларни юзлаб келтириш мумкин. Агар Солижонни чиқишини озодликчилар ва Галима хоҳлашганда, улар нима қилиш кераклигини жуда яхши билишади. Лекин на Солижонни, на бошқа сиёсий ва диний махбусларни озод бўлишини улар хоҳлашмайди. Умуман улар Ўзбекистонда ўзгаришлар бўлишини хоҳлашмайди. Уларга айнан шундай холат маза!  
***

Саиджахон Зайнабитдинов.

Андижон

15.08.2009                   

Бириктирилган файлда макола узбекча кириллицада
----

P.S. Озодлик сайтидан: “Совдалашув” тутқунни озод қилиши мумкин.

 

02.03.2009

Меҳрибон

 

Ўзбекистон Олий суди мустақил журналист ва ҳуқуқ фаоли Солижон Абдураҳмонов жиноят ишида камчиликлар борлигини эътироф этиб, уни қайта кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Олий судига жўнатди.

 

Ўзбекистон Олий судидан Солижон Абдураҳмонов иши бўйича маълумот олиш имкони бўлмади.

Ҳуқуқ фаолининг адвокати Рустам Тўлаганов эса¸ Ўзбекистон Олий суди Солижон Абдураҳмонов ишини ўрганиб чиқиб, дастлабки тергов ва суд жараёнларида айрим камчиликларга йўл қўйилганини аниқлаганини айтади.

-Ўзбекистон Олий суди ишни кўриб чиқиб, унда бир қанча камчиликлар борлигини аниқлади ва уни Қорақалпоғистон Олий судига қайтарди.

Ўзбекистон Олий суди ўша хатоларини кўрсатиб йўриқнома берган. Чунки мусодара қилингани айтилган наркотик моддасида ҳақиқатан ҳам Солижоннинг бармоқ изи йўқ¸ қўл изи чиқмаган.

Скоч билан ўралган наркотикда қўл изи¸ албатта¸ қолиши керак эди. Ўшанда наркотикни Солижонники, деб ҳисобласа бўларди.

Лекин бармоқ изи чиқамаган ва мана шу асосда иш қайта кўриб чиқиш учун қайтарилди, дейди адвакат Рустам Тўлаганов.

Солижон Абдураҳмонов ишини бевосита кузатиб келаётган мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова фикрича, ҳуқуқ ҳимоячисининг иши қайта кўрилиши судда ижобий ўзгаришлар бўлишидан далолатдир.

- Демак, албатта ўзгариш бўлади. Чунки Олий судда келишув бўлмаса¸ улар ишнинг камчиликлари бор, деб қайтармайди¸ эски ҳукмни тасдиқлаб қўя қолади.

Олий суд бу ишни Қорақалпоғистонга қайтариб жўнатиши Солижонга нисбатан енгиллик берилишига умид уйғотади. Ажаб эмас, бу ишнинг мутлақо уйдирма эканлиги тан олиниб¸ Солижонни ўша куниëқ чиқариб юборишса...

Аслида энг тўғри йўл¸ Солижонни қамоқдан чиқариш бўларди¸ лекин бундай бўлишига ишонмайман. Бизнинг жамиятимизда бундай нарса бўлмайди.

Яна бунинг устига Солижоннинг иши сиëсий иш, у уйдирма асосида қамалган. Майли, ҳеч бўлмаса бир енгиллик беришар, дейди Дилором Исҳоқова.

Uznews.net интернет сайти бош муҳаррири Галима Бухорбоева Ўзбекистон Олий суди қароридан кейин Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишига умид пайдо бўлганлигини айтади.

- Ишончимиз унчалик катта эмас. Лекин биз барибир умидвор бўлаяпмиз. Чунки Ўзбекистон Олий судининг қарори ижобий. Бу¸ албатта¸ бизнинг фойдамизга, яъни Солижонни озод қилиш учун бу ягона имконият.

Бироқ охирги суд жараёнлари ҳисобга олинса, умидимиз ҳам пучга чиқиши мумкин.

Чунки судялар адвокатлар томонидан келтирилган бирорта ҳам далил-исботни инобатга олмади.

Аслида Солижон журналистик фаолияти учун ҳибсга олинганди. У Uznews.net сайтининг ҳудудий мухбири сифатида ҳар доим ҳақиқатни ёзиб келган. Бу эса амалдаги ҳукумат жиғига теккани аниқ.

Каримов режими Солижонни овозини ўчириш мақсадида қамоққа олган. Унинг 10  йилга қамалиши эса ноҳақликдан бошқа нарса эмас, дейди Галима Бухарбоева.

Қийноқларга қарши кураш тезкор гуруҳи фаоли Суҳроб Исмоилов жорий йилда айрим сиёсий маҳбуслар озодликка чиқарилишини тахмин қилади. Унинг фикрича, Солижон Абдураҳмоновнинг иши ҳам ҳукуматнинг махсус сценарийси асосида амалга оширилган.

-Мана шундай сценарий бўлишини кўзда тутаëтган эдик. Солижон Абдураҳмонов¸ Аъзам Турғуновнинг судланиши турли уйдирма айбловлар билан беш йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиб¸ кейинроқ озодликка чиқарилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишларига жуда ўхшаб кетади.

Масалан, Солижон аканинг ишини қайта кўришга жўнатилиши, қўлга олинган ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан очилган жиноят ишларини ҳукумат ЕИ ва АҚШ билан бўлаëтган сиëсий яқинлашувда сиëсий кўзир сифатида фойдаланишига бир ишоратдир.

Биз йилнинг охирига бориб мана шу ҳуқуқ фаоллари шартли равишда ўзларига белгиланган жазолардан озод этилишига умид қиламиз ва кутамиз, дейди Суҳроб Исмоилов.

Асли касби ўқитувчилик бўлган Солижон Абдураҳмонов йигирма йилга яқин вақт мобайнида ўрта умумтаълим мактабларида мураббийлик қилган.

У ўтган асрнинг 90 йиллари бошидан бошлаб журналистика билан шуғулланган. Солижон Абдураҳмонов Озодлик ва Америка овози радиолари, Уруш ва тинчликни ёритиш институти, Uznews.net интернет сайти сингари бир қатор ҳалқаро оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилган.

Шу билан биргаликда Солижон Абудараҳмонов беш йилдан буён Инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятининг ҳудудий вакили сифатида фаолият кўрсатаётган эди.

Солижон Абдураҳмонов ўтган йилнинг 7 июн куни ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олинган пайтда унинг машинасидан 114 грамм марихуана ва 6 граммга яқин қорадори топилгани даъво қилинди.

Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари дастлаб Солижон Абдураҳмоновни гиёҳвандликда айбланаётганини маълум қилдилар. Кейинроқ эса у банг моддаси сотишга ҳаракат қилганликда айбланди.

10 октябр куни Нукус шаҳар жиноий ишлар суди Солижон Абдураҳмоновни жазони умумий тартибли колонияда ўташ шарти билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Наркотик топилган машинани эса давлат фойдасига мусодора қилиш белгиланди.

19 ноябр куни эса Қорақалпоғистон Олий суди дастлабки суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор чиқарди.

Жорий йилнинг 28 феврал куни Ўзбекистон Олий суди ишни қайта кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Олий судига жўнатди.

Просмотров: 1539 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz