Воскресенье, 24-05-05, 11:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 16 » Янги дунё хабари
04:40
Янги дунё хабари

“Вашингтон «Озодлиги» ҳали бунақасини кўрмаган!”

Ёки Галима Бухарбаева нега мухолифатчиларни ҳақорат қилмоқда?

Вашингтонда “Озодлик” радиосидаги цензурага қраши ўтказилаётган норозилик акциясини турли интернет нашрлар турлича талқин қилмоқда. Россиядаги “Фергана .ру” хабарларини бир қадар холис ва бетараф деб аташ мумкин. Бобожоновларни ўртанчаси Қудрат Бобожонга тегишли “Пона.уз” сайтида Вашингтондаги акциялар ҳақида бошдан оёқ туҳмат ва ҳақоратли мақола ва изоҳлар ёзилаётгани кўпчилик учун тушунарли бўлса керак. Ўз исмини яшириб “Тунги уйғоқ”, “Мусофир” каби аноним номлар остида хом - хатала, асос ва далилсиз ҳақоратлар ёзаётган бу “журналист”га ўзбек мухолифати ўз баҳосини бериб бўлган. Энг ажабланарлиси Бобожоновларни Галима Бухарбаева (Суратда: Г. Бухарбаева таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева билан) каби ақли солим, тажрибали журналистни ҳам чалғитиб ўз йўриқларига юришга мажбур қилишаётганидир.

Бугун Вашингтондаги очлик амалиётлари ҳақида www.uznews..net интернет нашрида ўзбек мухолифатига, айниқса “Бирдамлик” ҳаракатига туҳмат ва ҳақоратга тўла мақола босилди. Саҳифа бош муҳаррири Галима Бухарбаева томонидан ёзилган бу мақола ўзбек мухолифатини камситиш, ҳақорат ва туҳмат оҳангларига тўла. Асли миллати қозоқ бўлган, ўзбекчани умуман тушунмайдиган бу хоним нега Бобожоновларни тарафини олиб мухолифатга тош отаётгани сабаблари тушунарсиз. Галима ёзган “Вашингтон “Озодлиги” ҳали бунақасини кўрмаган” мақоласидан қуйидаги иқтибосларга эътибор беринг:

“Uznews.net - «Бирдамлик» аъзолари Вашингтонда, “Озодлик” радиоси ўзбек хизматидан эфир вақтини талаб қилиб очлик-пикетини давом эттиришмоқда. Очликдан уларнинг иштирокчилари йиқилиб қолаяпти, бироқ кейин яна қайтиб сафга туришмоқда, ахир уларнинг эфирга берилмаган фикрлари шу қадар қимматли, буни талаб қилишлари керак”.

Бу кесатиқ билан Бухарбаева нима демоқчи? “Бирдамлик”чиларни умуман эфирга берадиган муҳим гаплари йўқ, улар шунчаки бекорчиликдан пикет ўтказишаяпти демоқчими? Мухолифатда суяги қотган Ёдгор Турлибеков, Исоқжон Зокиров каби отаси тенги одамлар бекорчиликдан пикетда туришган эканда?!

Яна бир иққтибос:
“Хушидан кетган одамнинг ишончи комилки (?), агар унинг позицияси радиода янграса, унинг диктатурадан жабр кўраётган халқига осонроқ бўлади (?), Ўзбекистонда демократия ўрнатилади (?), унинг овози радиоприемниклардан қанча кўп эшиттирилса, бу тезроқ амалга ошади(?).

Унингча, агар кимдир, ундан ҳар куни интервью олиш имконсиз ва ҳатто кераксиз дея ҳисобласа, демак у, - демократия душманидир (?)ва албатта маҳфий жосус ҳамда Ўзбекистон президенти диктатураси тарафдори бўлади.(?)”

Бу фикрлари билан Галима Бухарбаева нима демоқчи? У акция иштирокчилари мақсадлари ва талаблари ҳақида биладими? Акция бутун бошли радиога эмас, радиода тарафкашлик, нохолислиги билан танилган, қўлбола “Пона.уз” сайтида бутун мухолифатга қарши турли ғаламисликлар қилиб ётган Бобожоновларга қаратилган-ку!

Яна бир иқтибос:

“Вашингтондаги «Озодлик»ка қарши (?) пикет, агар жиддий айтадиган бўлсак, Ўзбекистон мухолифат ҳаракатининг интеллектуал инқирозидан дарак бермоқда (?)

Вашингтондаги пикет “Озодлик”ка қарши қилинаётгани йўқк-ку! Буни ҳар куни таъкидлаб келсакда, жамоатчилик ичида нотўғри тасаввур пайдо қилиш учун Бобожоновлар ўз сайтларида бундан оқилона фойдаланиб келишаётганини наҳотки Бухарбаева хоним тушуниб етмаса?!

Бухарбаева ўзбек мухолифатини ақлий жиҳатдан инқирозга келиб қолган дея ҳақорат қилмаяптими? Бу аёлга нима бўлган ўзи? Ёки бу фикрлар унинг ақллилиги белгисими? Ақлли одам бошқани ақлсиз деб устидан кулмаса керак? Фақат ақлан заиф, маънавий бузуқ кишиларгина ўзгалар устидан шундай кулиши мумкин…

Мақола сўнггида Галима Бухарбаева камина Юсуф Расул шаънига очиқча туҳмат қилишга ўтган.

“Кеча Стокгольмда ҳаракатнинг бошқа бир аъзоси Юсуф Расулов плакат ёзиб, унда «Озодлик» журналистларини Ислом Каримов диктатурасига хизмат қилаётганликда айблади. Ушбу кимса ҳақида, унинг ақли жойидами ўзи, озроқ виждони қолганми ўзи дея ўйлайсан?”

Тўғриси Бухарбаевани бу мақоласини ўқиб, унинг ақли жойидамикан, деб ўйлаб қолдим. Биринчидан мен “Бирдамлик” аъзоси эмасман. Иккинчидан, Стокҳолмда бўлган пикетда мен умуман иштирок этмаганман. Бухарбаева хоним бу далилларни қаердан олди экан? Пикет иштирокчилари тушган суратни кўрмадимикан? Ёки у ҳақиқатдан холис журналист бўлса менга телефон қилиб бу ҳақда сўраши мумкин эмасмиди? Ахир биз Галима билан бир жойда ишлаганмиз. У мени яхши билади-ку!

Унинг алжирашларига эътибор беринг:

“Расулов интервьюсининг кимга кераги бор, у оддий сўзлашганда ҳатто об ҳавонинг қандайлигини тузукроқ айтиб бера олмайдику, масалан, ўзи икки гапини бир бирига боғлаб гапира олмайди, бироқ унинг фикрисиз радио узоққа бормайди дея ўйлайди. Ва айнан шунинг учун унинг миясида «буюк» фикрлар пайдо бўлади, «Озодлик» журналистларини «демократия душманлари» дея атайди”.

Бухарбаева хонимга нима бўлган ўзи? Бу ўша мен билган, бир жойда ишлаган Галимами ёки бошқа одамми? Қизиқ…

Муҳожирлик Галимага ёмон таъсир қилибди. Чунки Галима Андижон воқеаларидан сўнг немис миллатли бир журналистга эрга теккан. Улар айни пайтда Германияда яшайди. Балки уни бунақа мақолалар ёзишига www.uznews.net да таржимон бўлиб ишлаб, ҳар ойда 1000 доллардан пул оладиган, оладиган даромадини яшириб яна устига Швеция солиқ тўловчилари ҳисобидан ижтимоий ёрдам пули олиб  келаётган Қудрат Бобожоннинг таъсири катта бўлгандир.

Нима бўлганда ҳам Галима Бухарбаева “Бирдамлик” ҳаракати аъзолари шаънига ҳақоратли гаплар ёзди.Камина шаънига ҳам туҳмат ва ҳақоратли фикрларни ўз сайти орқали тарқатди. Бунинг ҳуқуқий томонлари борлигини у ўйлаб ҳам кўрмади. Балки қизиққонлик қилгандир. Балки бу саводсиз ўзбекларни ўзи билан баҳслаша олишга кучи етмайди деб ўйлагандир. Кўза кунда эмас, кунида синади. Бухарбаевани олган қатор мукофотлари уни бошқаларни ҳақорат қилишига изн бермайди. Бу мукофотлар афсуски уни ҳақоратлар учун жавоб беришдан ҳам асраб қололмайди.


Юсуф Расул


Қисқача маълумот:

www.uznews.net интернет саҳифаси АҚШдаги “Сорос-Очиқ жамият” фонди томонидан молиялаштирилади.  Фонд ушбу сайт ва тазйиққа учраган Ўзбекистонлик журналистлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари учун Галима Бухарбаева ҳисобига ҳар йили 180 минг доллар молиявий маблағ ажратади.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1257 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz