Воскресенье, 24-05-05, 17:23

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 16 » BBC хабари
05:02
BBC хабари
Жиззахда қуролли тўқнашув кечгани хабар қилинмоқда
 
Жиззах
Жиззахнинг тоғли Бахмал ҳудудлари қўшни Тожикистонга чегарадош
Хабарларга кўра, Жиззах вилоятининг Тожикистонга туташ ҳудудида номаълум қуролли шахслар ва чегара кучлари ўртасида отишма рўй берган.

Бу борада ёзаётган Central Asian News хабар агентлигига кўра, бир неча дақиқа давом этган мазкур тўқнашувда инсоний талофотлар берилган.

Айни хабар ўта қисқа ва тафсилотсиз. Бироқ унда воқеа Қоровулбозор сув омбори яқинида бўлгани айтилади.

Бироқ сув омбори Қоровултепа, деб аталади ва Бахмалда эмас, балки Ғаллаоролда жойлашган. Мустақил манбалар ушбу сув омбори ёнида ҳеч қандай қуролли воқеа рўй бермаган, дейишмоқда.

Би-би-си ўрганган маълумотларга кўра, қуролли тўқнашув Жиззах вилояти жанубидаги Бахмал хўжалигида рўй берган.

Шоҳидларга таянган манбага кўра, беш-олти нафар аёл у ерга гиёҳ териш баҳонасида келишган.

Кейинчалик бундан шубҳаланган чегара қўшинлари уларнинг олдига суриштириш учун келишганида, бир неча нафар қуролли шахс уларга ҳужум қилган, дейилмоқда.

Натижада гўё 5-6 нафар зобит ҳалок бўлгани ва аёллар эса ҳибсга олингани айтилмоқда.
Аммо қуролли эркаклар кимлар, уларга нима бўлган - маълум эмас.

Шунингдек, қайси давлат фуқароолари бўлишгани ҳам айтилмаган.

Айни дамда ушбу хабарларни расмийлар тарафидан тасдиқлатишнинг иложи бўлмади.

Манбалар, шунингдек, Бахмалга кириш ва у ердан чиқиш ҳозир бекитиб қўйилганини билдиришмоқда.

Лекин бутун воқеа каби, мазкур тафсилотлар ҳам тўла тасдиғини топганича йўқ.

Би-би-си Жиззах вилояти ҳокимлиги ва масъул идоралардан бу хабар хусусида тафсилотларни сўраганда, вилоят ҳокимлиги вакиллари хабарни на тасдиқлашган, на рад этганлар.

Бахмал Тожикистон чегарасига яқин ерда жойлашган. Ҳудуд тоғли. Жанубда Зарафшон дарёсининг Пенжикентдаги қисми оқиб ўтади.

Тафсилотлари номаълум қолаётган ушбу воқеани Марказий Осиёда сўнгги ҳафталар кузатилаётган бошқа зўравонлик ҳолларига боғлашга эрта.

Аммо кейинги кунлари Тожикистоннинг тоғли шарқий қисмларида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг бир неча нафар жангариси қўлга олингани ва ё ўлдирилгани хусусида хабарлар чиқаяпти.

Олдинроқ эса Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида худкушлик ҳужуми содир этилиб, Хонобод туманида милиция масканига ҳужум бўлганди.

Шундан кейин қўшни Қирғизистон жанубида, Ўзбекистонга ёндош бўлгаларида отишмалар ҳамда тўқнашувлар кечгани хабар берилди.

Қирғизистон расмийлари ҳам исломий жангариларни қўлга туширишгани ҳақида баёнотлар беришган.

Просмотров: 1200 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz