Воскресенье, 24-05-05, 13:34

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 17 » Янги дунё хабари
01:24
Янги дунё хабари

“Озодлик” ва унинг фаолияти ҳақида

Ахмад хожи Хоразмий,
Буюк Британия, Манчестер.

Ассалому алейкум “Янги дунё” сайтининг муҳтарам муштарийлари.
Мен сиёсатчи ё-да бирон сиёсий мухолифат жамоаси аъзоси бўлмаганим боис улар фаолияти ва улар орасидаги жараёнларни чуқур билмайман. Шу сабаб юқорида қўйилган саволларга менинг жавобим оддий одамнинг фикри бўлиши сабаб у ёки бу жамоага мансуб мухолифатчиларни қаноатлантирмаса, улардан узр сўрайман.

“Озодлик” ва ВВС каби ҳақаро ахборат манбалари фаолияти билан миллионлаган одамлар каби мен ҳам кўп йиллардан буён танишман. Ҳатто бу радиолар ва ВВСнинг интернет сайтида ҳам бир неча бор чиқишлар қилганман. Шу боисми “Озодлик” ва ВВС фаолияти ҳақидаги айрим интернет сайтларида тез-тез учраб турадиган: “Озодлик” ва ВВС Ўзбекистон МХХси назоратида ишлайди. Улар тарафкашлик қилиб диктаторлар тегирмонига сув қуйишаяпти” каби фикрларга қўшилмайман.

Энди “Озодлик” радиосидаги тарафкашлик иддаоси ҳақида: Айрим интернет саҳифаларида “Озодлик” радиоси ходимлари (ака-ука Бобожоновлар) Хоразмлик бўлгани боис Хоразмлик(М.Солиҳ)ларга ён босиб, бошқаларга “Озодлик” минбарини бермай тарафкашлик қилаётгани ҳақидаги иддаоларни мен ҳам ўқидим.  Айнан шу сабаб “Бирдамлик” фаоллари норозилик акцияларини ўтказишаётганидан ҳам хабарим бор. Бироқ “Бирдамлик”чилар (ва уларга ҳайрҳоҳлар) бу масалада “Ҳақ” ёки “Ноҳақ” деган фикрни айтишдан йироқман.

Қуйидаги бўлиб ўтган фактларга эътибор қилсангиз юқоридаги саволларга ўзингиз жавоб топарсиз, деб ўйлайман.

Турли хил интернет сайтларида, ҳар хил жанрлардаги мақолаларим тўхтовсиз нашр қилинаяпти. Ҳатто дунёнинг энг обрўли ҳисобланган ВВС интернет сайтида ҳам менинг битикларим нашр қилинаяпти.
Бироқ “Озодлик” интернет сайтида менинг биронта мақолам ёки фикрим нашр қилинмади. Ҳатто яқинда “Озодлик”да эълон қилинган: “20 миллиардлик ўлик денгиз” мақоласига мутахасис сифатидаги шарҳим ҳам эълон қилинмади. Бу борада мен Ш.Бобожоновга телефон қилиб зардалироқ гапирдим ҳам.
Унинг жавоби эса: “Домла, “Озодлик”да эълон қилинадиган материаллар ҳақидаги қарор менинг ёки битта-иккита одамнинг фикри ёки илтимоси билан қабул қилинмайди. Агар тегишли шўбъа ва раҳбарият сиз ёзган материални маъқул топишса, уни албатта нашр қиламиз”, бўлди. Бироқ бу материалим ҳам нашр қилинмади.

“Озодлик”да озроқ тарафкашлик бўлганида ҳам, мен “Озодлик”га юборган шунча материалдан битта-иккитаси нашр қилинарди. Чунки мен нафақат Хоразмликман ва мени “Озодлик”даги ака-ука Бобожоновларгина эмас, ҳатто уларнинг отаси (Райимбой ака) ҳам яхши билади.

Энди икки оғиз “Озодлик”нинг фаолияти ҳақида ўзим билганларни сиз мухтарам муштарийлар билан баҳам кўрсам: Ватан ва ҳалқ манфаатини кўзлаб ёзган асарларим ва ватан экологияси учун курашларим сабаб режим сиёсати душманига айланиб қолганим, натижада ишсиз қолиб оиламни қатор йиллар мардикорлик билан боққаним ҳақида интернет саҳифаларида ва бошқа нашрларда ўқигандирсиз.
Бу борада адолатнинг тикланишини сўраб ҳатто БМТгача мурожат қилганман. Ҳеч биттасидан наф бўлмагач ёрдам сўраб “Озодлик”га мурожат қилдим. 1999 йил 27-29 декабрь кунлари менинг фаолиятим ва талабим ҳақида: “Ўзбекистонда олимлар ва маъмурлар ўртасидаги келишмовчилик хсусида” номли эшиттириш берилганди “Озодлик”да.

Ўша эшиттиришни тайёрлаган Зикрилло Ишончнинг: “Ўзбекистонда сиёсат, ё-да сиёсий мухолифатга алоқаси бўлмаган, Хоразм воҳасида ягона деб эътироф этилган бу йирик олимнинг йиллаб сарсон-саргардонлигини қандай тушиниш мумкин?!”, каби сўзлари мана 10 йил ўтган бўлсада кўпчиликнинг эсида.

Ўша кундан бошлаб мен “Озодлик” ва адолатнинг дўсти, режим сиёсатининг эса душманига айланибман. Шу билан бирга, “Озодлик” эшиттиришидан бир ҳафта ҳам ўтмай Хоразм вилояти ҳокими Ислом Бобожонов (у ҳозир қамоқда, янглишмасам) мени чақириб: “Илтимос, “Озодлик”да бошқа чиқманг. Вилоятдаги истаган ишингизни айтинг, бир ҳафтада ҳал қиламиз”, дегани ҳам бўлган гап.

Яқинда “Ўзбекча тўй – кимга томошо, кимга ўй” номли эшиттириш берилганди “Озодликда”. Бу эшиттиришда нафақат Ўзбекистонда яшаётганлар ва шунингдек дунёнинг турли бурчакларидаги Ўзбекистонликлар ҳам (шулар қатори мен ҳам) иштирок қилганди.

Тошкентда истиқомат қиладиган таниш ва дўстларнинг таъкидлашича Ўзбекистонда тўйларни камчиқим ўтказишни мақсад қилган “Озодлик”нинг бу эшиттириши Ўзбекистонда анча шов-шувларга сабаб бўлган.

Ҳукумат расмийлари томонидан норасмий равишда маҳаллалар оқсоқолларига тўйларни дабдабасиз ва камчиқим ўтказиш борасида қўшимча чора-тадбирлар белгилашни топширишган.

“Озодлик”даги бу чиқишлар бўйича битта тингловчи (ёки муштарий): “Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон ҳалқи учун долзарб ва оғриқли бўлган бундай муаммоларни кўтаргани учун “Озодлик”га расмий равишда миннатдорчилик билдириши лозим”, деб ҳам ёзганди.

Буларнинг бариси “Озодлик”, ВВС каби ҳалқара матбуотлар Ўзбекистон ҳукуматининг ғашига теккани билан, оғир ва мураккаб шароитда бўлса ҳам, Ўзбекистон ҳалқига беминнат ёрдам қилаяпти, дейишга асос бўлади, менимча.

Фурсатдан фойдаланиб, “Озодлик” ва ВВС каби катта нуфузга эга бўлган ҳалқаро матбуотларга: “Ўзбекистондаги камчиликлар билан бирга, Ўзбекистон ва унинг жафокаш ҳалқи эришаётган муваффақиатлар ҳақида ҳам тез-тез ёзиб туринглар. Токи бизга ўхшаган Ватансеварлар қувониб ҳам юрсин”, деган таклифни айтмоқчи эдим.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1385 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz