Воскресенье, 24-05-05, 13:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 18 » Янги дунё хабари
22:21
Янги дунё хабари

Стокҳолмда пикет бўлиб ўтди

Дилмурод, Швеция.

14 август куни Швециянинг Норрботен вилоятида яшовчи “Бирдамлик” ҳаракатининг тўрт нафар фаоли минг км.лик йўл босиб Стокҳолмга келишди. Улар АҚШнинг Швециядаги элчихонасини пикет қилиб “Озодлик” радиосидаги цензурани тўхтатишни талаб қилишни мақсад қилиб олишган эди.
Пикет Вашингтонда 10 август кунидан буён давом этиб келаётган очлик акцияси иштирокчиларини қўллаб қуватлаш ниятида ўтказилди. Акция иштирокчилари “Озодлик” радиосидаги тарафкашликка барҳам бериш, радионинг ўзбек бўлими раҳбари Сожида Жаъфарова ўрнига ўзбек тилини яхши биладиган, ўзбек мухолифати фаолиятидан яхши хабардор малакали журналистни тайинлаш, ака-ука Бобожоновларни радиодаги ҳукмронлигига барҳам бериш каби талаблар ёзилган шиорларни кўтариб олишган эди.

-Элчихона ёнида пикет ўтказишга рухсат беришмади. Шу сабабли биз элчихона рўпарасида-кўчани нариги томонида туриб пикетни бошладик. Бу кўчадан ўтаётган кишилар ва элчихона ходимлари учун кўринадиган жой эди, -дейди пикет ташкилотчиси, “Бирдамлик” ҳаракатининг шимолий Швеция бўйича раҳбари Георгий Морозов.

Пикет икки соат давом этган. Элчихонадан чиққан бир ходим пикетчиларга ўз талабларини ёзма равишда элчихонага тақдим этишлари шарт эканлиги ва бу талаблар албатта кўриб чиқилишини айтган.

Пикетдан сўнг “Бирдамлик” талаблари ёзма равишда элчихонага юборилган.

“Бирдамлик” ҳаракати фаолларининг Стокҳолмда бўлиб ўтган пикети ҳақида Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раиси Муҳиддин Қурбонов ўз фикрларини билдирди:

-”Озодлик” радиоси энг демократик радиодир. Радиони ҳамма ходимларини тарафкашликда айблаш тўғри эмас. Мен фақат радионинг бир ходими - Шуҳрат Бобожоновни тарафкашликда айблаган бўлардим. У радио орқали Муҳаммад Солиҳни обрўсини ошириш мақсадида бераётган мақолалари билан уни обрўсизлантираяпти холос,-дейди Муҳиддин Қурбонов.

М.Қурбоновнинг айтишичач, “Бирдамлик” ҳаракати ташкил қилган акциялар кўпчилик радиолар учун сабоқ бўлиши керак. Тарафкашлик, бирёқламалик албатта ҳеч кимга ёқмайди.

- Куни кеча “Озодлик” радиосининг Прагадаги офисида бўлганимизда ҳозирда вақтинчалик ўзбек бўлими раҳбари Алишер Сиддиқ билан бўлган ўзаро суҳбатни яхшилик аломати сифатида қабул қилдим. Шуҳрат Бобожонов билан суҳбат менда жуда ёмон таассурот қолдирди. Мен ундан  нега радиода тарафкашликка йўл қўяётгани ҳақида сўрасам, у “буни сизга нима қизиғи бор?” дея жавоб берди. Радиони юқори мартабали ходими ҳам ана шундай “сенга нима” қабилида иш юритадиган бўлса, бундан кейин албатта норозиликлар келиб чиқаверади. Нима бўлгнада ҳам радио раҳбариятида Бобожоновлар ҳақида етарли тасаввур пайдо бўлди. Бизни вазифамиз ваъда қилинганидек бундан кейин радиода бўладиган ўзгаришларни кузатиш, -дейди Муҳиддин Қурбонов.

Просмотров: 1164 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz