Воскресенье, 24-05-05, 16:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 18 » Сиёсий маҳбус Мурод Жўраев сил касаллигига чалинган
22:36
Сиёсий маҳбус Мурод Жўраев сил касаллигига чалинган

Сиёсий маҳбус Мурод Жўраев сил касаллигига чалинган

Нодир Ахатов, Қарши шаҳри.

11июль куни отасини кўргани борган Мурод Жўраевнинг катта ўғли уни жазони ўташ жойидан топа олмаган. Зонадаги масъул кишилар Мурод Жўраевни Каттақўрғондаги маҳбуслар касалхонасига ўтказилгани ҳақида хабар беришган.

14 августда Каттуқўрғонга отасини қидириб борган ўғилга отаси Мурод Жўраевни Тошкентдаги Тоштурма номи билан машҳур касалхонага юборилганини айтишган.

Тошкентга отасини қидириб борган ўғил у ердан ҳам Мурод Жўраевни топа олмаган.

Шундай қилиб сиёсий маҳбус Мурод Жўраев сирли равишда йўқолди.Уни топиш учун оила аъзолари барча идораларнинг эшигини бирма-бир тақиллатиб, қидириб юришибди.

“Бирдамлик” ҳаракати ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими Мурод Жўраевнинг ҳаёти юзасидан ўз ташвишларини билдиради.

Мурод Жўраев ҳозир қаерда? Унга нима бўлди?

Шу муносабат билан биз Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, Мурод Жўраевни қамоқдан озод этилишига ёрдам беришини илтимос қилдик.

Қуйида мактуб матни билан танишинг.

****


Ўзбекистон Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга!

Ислом Абдуғаниевич!

Бу йил сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг қамалганлигига 16 йил тўлди. 60 ёшга тўлган маҳбус бугунги кунда юқумли сил касалига чалинган, ниҳоятда ҳолдан тойган. У касаллиги туфайли жуда оғир ҳаракат қилади. Бирор кун йўқки тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаса.

Шундай хаста одамнинг жазони ўташ муассасаси тартиб - қоидасини бузди, деб унга белгиланган жазо муддатига асоссиз равишда қўшимча муҳлат қўшиб берилиши ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди. Бу одамгарчилик, инсонпарварликнинг ҳар қандай қолипига сиғмайдиган ҳаракатдир.

Суд қароридан ташқари яна муҳлат қўшиб бериш бу буюртма бўйича бажарилган иш эканлигини нафақат Ўзбекистонликлар, балки халқаро ташкилотлар ҳам яхши тушуниб туришибди.

Ислом Абдуғаниевич!

Сизга бир савол беришга рухсат берсангиз.Сиз шу йиллар давомида давлат буғимларининг барча жабҳаларини ўз назоратингизга олишга эришдингиз. Шу билан биргаликда армия, милиция, суд, прокуратура, миллий хавфсизлик - умуман барча куч ишлатар ва қонун чиқарувчи идораларнинг барча тизгини сизнинг қўлингиздадир. Шундай қудратга эга бўлган сиздек одамга 60 ёшга кириб сил касалига чалинган, ҳеч қандай қуролга, молиявий қудратга эга бўлмаган, бор бойлиги оиласидан иборат бўлган касал одам қандай хавф солиши мумкин?

Қанчадан - қанча одам ўлдирган, наркотик сотган ва бошқа оғир жиноят қилиб узоқ муддатга қамалган муттаҳамлар озод бўлаяпти. Уларга сизнинг раҳм - шафқат, ниёзингиз етганида, наҳотки шу биргина одамга етмай қолди!. Ахир 90-йиллар бошида нафақат Мурод Жўраев, балки бутун иттифоқ одамлари мўлжалларини йўқотиб қўйишганди. Сабаби маълум - у даврда анархия ҳукмрон эди.

Шу сабаб бир инсоннинг тақдирига эътиборсиз бўлмаслигингизни ва Мурод Жўраевни жорий йил мустақиллик байрами ва Тошкентнинг юбилей йилига мулжаллаб эълон килиниши режалаштирилаётган авфномага биноан уни озод этиб, ўз оиласи бағрига қайтишига амалий ёрдам беришингизни
илтимос қиламиз.

Ҳурмат билан Нодир Ахатов,
“Бирдамлик”ҳаракати,
“Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.
17 августь 2009 йил.

Просмотров: 1205 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz