Воскресенье, 24-05-05, 12:47

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 18 » Янги дунё хабари
22:39
Янги дунё хабари

Мен афсус қиламан ҳозир уларнинг ёнида бўла олмаганимга

Янги Дунё” айни пайтда АҚШ пойтахти Вашингтонда “Озодлик” радиосидаги цензурага қарши  ўтказилаётган очлик акцияси ҳақида мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоллари фикрларини сўради. Қуйида саволларга берилган айрим жавоблар билан танишинг:

Ёдгор Обид, мухолифат фаоли, шоир, Австрия.

-Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси сизнингча ўзбек мухолифати қарашларини ифода этадими?

-Албатта ўзбек мухолифати деганда ҳаммага бир хил кўз билан қараш керак эмас. Мухолифатда ҳар хил оқимлар ва одамлар бор. “Бирдамлик” фаолларини мухолиф сифатида олиб бораётган ишлари, чидам билан, кучли ирода билан қилаётган акциялари жуда катта аҳамиятга эга. Ҳақиқий кураш маъносида айтаяпман бу гапни. Улар тўғри иш қилишаяпти. Умуман ҳақиқий мухолиф эканликларини намойиш қилишаяпти. Курашда улар мардлик намуналарини кўрсатиб бўлишди. Агар курашни охиригача олиб бориша олса жуда яхши бўларди.

- Бу акцияда илгари сурилаётган талаблар ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳақиқатдан ҳам “Озодлик” радиосида тарафкашлик ва нохолисликни кузатганмисиз?

- Мен шу пайтгача бу ҳақда ҳеч нарса демасдан келганман. Бу ишларга умуман аралашмаганман. Баъзи нозик томонлари бор. Лекин бу воқеалардан кейин мен айтишга мажбурман. Ҳақиқатдан радиода тарафкашлик бор. Ўзбекистон ичида ҳам ташқарисида ҳам кўзга кўринган журналистлар ва зиёлилар кўп-ку! Уларни ичидан бирор кишинини, ўзбеклар ҳаёти билан яхши таниш бўлган ўзбек журналистни радиога раҳбар қилиб қўйиш шунча қийинми? Мен Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожоновларни яхши танимайман. “Озодлик” радиосини коррупция манбасига айлантириб қўймаслик керак эди. Бироз журналистик холисликка эътибор бериш лозим.

Мен бир вақтлар Москвада “Озодлик” радиоси билан ҳамкорликда ишлаганман. Ўша пайтда ҳам радиода холислик бўлмаган. Радио раҳбари Ёқуб Турон ҳукумат ва мухолифат нуқтаи назари тенг бўлиши керак, ўртада мувозанат бўлиши керак деб шарт қўярди. Ахир жиноятчи ҳукумат билан қандай мувозанатни сақлаб туриш керак? “Бирдамлик” аъзоларини Америкада очлик эълон қилиб туришлари жуда ўринли.

- Бу акция сизнингча қандай натижалар билан тугаши мумкин?

- Қандай натижа билан тугашини айтиш кийин. Лекин агар улар ютса ҳам, бу жараёнда ётқазишса ҳам уларни қўлга киритган натижалари ҳозирнинг ўзидан маълум. Улар албатта ютиб чиқишди. Жамоатчилик фикрини тортиш, шу масалага дунё эътиборини жалб қилишнинг ўзи катта натижа. Улар қўйган талабларни радио раҳбарлари бажарадими ёки бажармайдими, бу бошқа масала. Лекин натижага ҳозирни ўзида эришиб бўлишди улар.

Мен афсус қиламан ҳозир уларнинг ёнида бўла олмаганимга…

*****

Абдужалил Бойматов, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти президенти, Ирландия.

-Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси сизнингча ўзбек мухолифати қарашларини ифода этадими?

-Агар “Бирдамлик” ҳаракати худди шунака акция ташкил қилиб, Ўзбекистонда болалар меҳнатига чек қўйиш, коррупция ва қашшокликни тугатишга қарши курашганда, қамокдаги журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини озодликка чиқишини талаб қилганда эди, мен шунда ҳақиқий ўзбек мухолифати жонланибди, энди ҳаракатга тушибди, деган бўлардим.

Балки “Бирдамлик” ҳаракатини норозилик ҳаракатларида ҳам жон бордир. “Бирдамлик” ҳаракати бу нарсани қўшимча мақсад сифатида олиши керак эди. Асосий мақсад Ўзбекистонда кенг микёсда инсон ҳуқуқларини бузилаётганидир. Шунинг учун мен “Бирдамлик” ўтказаётган норозилик акцияларини керак ёки керак эмас дея олмайман. Бу ўзбек халкини ҳозирги пайтда қийнайдиган муаммоси эмас.

- Бу акцияда илгари сурилаётган талаблар ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳақиқатдан ҳам “Озодлик” радиосида тарафкашлик ва нохолисликни кузатганмисиз?

- Тарафкашлик ҳақиқатда бор. Охиги икки - уч йиллар давомида “Озодлик”дан уларни фикрини эшитганим йўқ. Муҳаммад Солиҳни фикрини кўп эшитганмиз.


- Бу акция сизнингча қандай натижалар билан тугаши мумкин?

-”Бирдамлик” ҳаракати “Озодлик”ка қарши пикетлари билан танилмоқда. Бу ҳаракат “Озодлик”ка қарши кампанияларини Ўзбекистондаги муаммоларни ҳал қилишга қаратса жуда яхши бўларди.

Менимча яхши буларди хакикатдан “Озодлик” радиоси ҳеч бўлмаса бир ойда ярим соат мухолифат лидерларига вақт берганда. Чунки, мухолифат бирор муаммони кўтаргани йўқ- ку. Нима учун уларга минбар бериш керак?. Лекин минбар беришсинчи қани улар қандай муаммоларни кўтариб чиқишар экан.

****

Муҳиддин Қурбонов, Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раиси, Швеция.

- ” Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси сизнингча ўзбек мухолифати қарашларини ифода этадими?

- Албатта ифода этади. “Бирдамлик” акцияларида кўтарилаётган масалалар мухолифат қарашларини ифода этади деб ҳисобламаганимда Прагага радио ходимлари билан учрашув ўтказиш учун бормаган бўлардим.

- Бу акцияда илгари сурилаётган талаблар ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳақиқатдан ҳам “Озодлик” радиосида тарафкашлик ва нохолисликни кузатганмисиз?

- Радиода бир нечта ходим ишлайди. Мен фақат радионинг бир ходими - Шуҳрат Бобожоновни тарафкашликда айблаган бўлардим. У радио орқали Муҳаммад Солиҳни обрўсини ошириш мақсадида бераётган мақолалари билан уни обрўсизлантираяпди, деган фикрдаман.

- Бу акция сизнингча қандай натижалар билан тугаши мумкин?

- Агарда радио принциплари ва унинг рахбарлари хақиқатан демократик руҳда бўлса яхши натижалар билан тугашига ишонаман. Куни кеча “Озодлик” радиосини Прагадаги офисида бўлганимизда ҳозирда вақтинчалик ўзбек бўлими раҳбари Алишер Сиддиқ билан ўзаро суҳбатни ҳам яхшилик аломати сифатида қабул қилдим. Шуҳрат Бобожонов билан суҳбат менда жуда ёмон таассурот қолдирди. Мен унга нега радиода тарафкашликка йўл қўяётгани ҳақида сўрасам, у “буни сизга нима қизиғи бор?” дея жавоб берди. Радиони юқори мартабали ходими ҳам ана шундай “сенга нима” қабилида иш юритадиган бўлса, кейинчалик акция иштирокчиларига жиддий таҳдидлар бўлиши мумкин.

****

“Янги Дунё” таҳририяти барча мухолифат фаоллари ва оддий ватандошларимизни ҳам бу саволларга жавоб беришга ундайди:

1.” Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси сизнингча ўзбек мухолифати қарашларини ифода этадими?

2. Бу акцияда илгари сурилаётган талаблар ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳақиқатдан ҳам “Озодлик” радиосида тарафкашлик ва нохолисликни кузатганмисиз?

3. Бу акция сизнингча қандай натижалар билан тугаши мумкин?

Жавобларингизни yusufr71@yahoo.se манзилига йўлланг
Просмотров: 1135 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz