Воскресенье, 24-05-05, 19:08

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 24 » Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Баёноти
05:20
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Баёноти
Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатини қўллаш ҳақида,

5 август 2009 йил

2004 йилдан бери, ўзбек ва ҳалқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Ўзбекистонда пахта етиштиришда ва уни теримида мажбурий ва болалар меҳнатини қўллаш ҳақидаги масалани доимий равишда кўтариб келмоқдалар. Ўзбекистон хукумати 12-16 ёшгача болаларни қишлоқ ҳўжалиги ишларига жалб қилинишини рад этиб, уни тан олмай келмоқдалар.

Ўзбек пахтасининг бир қанча Tesco, Walmart, Target, Levi Strauss, Gap, Limited Brands and Marks and Spencer , H&M каби бир қанча чет эллик фирмалари томонидан бойкот қила бошлаганларидан сўнг Ўзбекистон хукумати 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида болалар меҳнати бўйича:- ҳалқаро меҳнат ташкилотининг(ҲМТ) №138 «ишга қабул қилишнинг минимал ёши ҳақида» ва БМТнинг №182 « болалар меҳнатининг энг оғир формаларини ман этиш ва уларни йўқотиш ҳақида» БМТнинг икки хужжатини имзолашга мажбур бўлишди

Шунга қарамай Ўзбекистонда болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш давом этмоқда. 

Турли мустақил манбааларнинг баҳоларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили кузнинг 2 ойи мобайнида 1.6 дан 2.5 миллионгача 10 ёшда 15 ёшгача бўлган болалар ва ўн минглаб талабалар мажбурий равишда пахта теримига жалб этиладилар. Шу давр мобайнида қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинган мактаб ўқувчилари, лицей, колледж ва олий ўқув юртларининг талабалари ўқув жараёнидан бутунлай ажратиладилар ва ўқитувчилари кузатуви остида далаларда эрталаб соат 7 дан кечки 7 гача пахта терадилар. Улар пахта баргини йўқотиш учун, заҳарли химикатлар билан ишлов берилган пахта далаларида меҳнат қиладилар. Болалар ва уларнинг ота-оналаридан:-

-Жазирама қуёш остида,

-Озиқ- овқат танқислиги 

-Ётоқ жойларидаги антисанитария ҳолатлари

-Терим нормаларини бажарилмаган ҳолатларда, жазоларга тортилиш ва ҳаттоки калтакланиши мумкинлиги 

каби мудҳиш шароитларда ишлашга ҳохишлари борми ёки йўқмиликлигини хеч ким сўраб ўтирмайди. Пахта плантацияларида болалар меҳнатидан фойдаланиш, уларнинг ота-оналаридан келиб чиққан ташаббус эмас, бу хукуматнинг тўғридан- тўғри кўрсатмасига кўра, маҳаллий давлат органлари томонидан ташкил этилган режадир. Масаланинг очиқлигига қарамай, хукумат болаларни эксплутацияга тортилишини ва бунга ўзининг бўлган алоқасини рад этади. Хукумат болалар меҳнатини ман қилинувчи ўзи чиқарган қонунларини рўкач қилиб кўрсатади. Лекин Ўзбекистондаги кундалик турмуш тарзини ўз кўзи билан кўрган ва уни яхши биладиганларга бундай рўкачлар етарли эмас бўлиб ва улар ҳаттоки кулгили бўлиб кўринади. 

Ўзбекистон хукумат делегациясининг бошлиғи, инсон ҳуқуқлари бўйича Милллий Марказнинг (ИХБММ) директори Акмал Саидов, БМТнинг 11 декабрь 2008 йилда ўтказилган, инсон ҳуқуқларига(Human Rights Council,Third Universal Periodic Review) бағишланган 3 сессиясининг қатнашчиларининг, болалар ва мажбурий меқнати бўйича берган саволларига жавоб берар экан:- «Ўзбекистонда барча пахта маҳсулоти давлат тасаруффида бўлмаган корхоналар орқали етиштирилади. Бунинг хаммаси хусусий сектор орқали бажарилади. Болаларни пахта теримига жалб этиш давлат сиёсатига кирмайди»-деган жавоб қилди.

Юридик фанлар доктори Акмал Саидовнинг гапларига қўшилиб бўлмайди. Унинг, хусусий секторда пахта теримида содир этилаётган қонунсизликларга, агар ҳақиқатан ҳам болалар меҳнатидан фойланилган ҳолда ҳам, давлат бунга жавобгар эмас деган тасдиғи- тўла абсурддир, чунки давлат қонун- қоидалари бўйича, давлат иқтисоднинг қандай секторида бўлмасин меҳнат қонунчилигининг бузилишига, айниқса болалар меҳнатидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қонун бузилишларига, тўлиқ жабовгар бўлиши керак. 

Давлат томонидан, меҳнат қонунчилигининг бузилишларини назорат қилиш учун, хокимиятлар қошидаги меҳнат инспекциялари, милиция қошида балоғатга етмаган ёшларни назорат этиш инспекциялари тузилган: қонунчиликнинг умумий назорати прокуратурага юклатилган. 

2009 йил январ ойида «Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Альянси»нинг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Елена Урлаева томонидан, ИХБММ директори Акмал Саидов номига йўллаган хатига, Халқ Таълими вазирлигидан 1009.08-2893 рақамли 18.12.2008-идан, министр ўринбосари Р.В. Ахлиддинов имзоси билан, Ўзбекистон болалар ҳуқуқини ҳимоя Халқаро Конвенциясига қўшилганлиги ва ҳалқ таълими ходимлари мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш ман этилганлиги ҳақида огоҳлантирилганлиги тўғрисида жавоб келди. Шунинг билан министр ўринбосари Ахлиддинов билган ҳолда, ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган, пахта теримида болаларни оммавий эксплуатация қилинаётганлигини яширувчи, жавоб берди. 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти, «Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Альянси»нинг, Ўзбекистон Премьер Министри Шавкат Мирзиёев, Ҳалқ таълим Вазири Ғайрат Шоумаровни, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Омбудсмани Сайёра Рашидова, ИХХБМ директори Акмал Саидов, вилоят хокимлари ва Қорақалпоғистон республикаси хукуматининг бошлиқларини, шунингдек Президент Ислом Каримов ва Бош Прокурор Рашиджон Қодировларни болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги сансалорлиги учун жавобгарликга тортиш учун қилаётган бўйича барча сай-харакатларини қўллаб қувватлайди.

Ўзбекистон хукумати, мустақилликга эришгандан кейинги 18 йил мобайнида Жаҳон Ҳамжамиятини, ҳалқаро пакт ва конвенцияларини кўр-кўрона ратификация қилиш билан миллий қонунчиликга ўзгартиришлар киритган ҳолда, уларни бажариш учун амалий ишларга ўтмаяпти. 

Қуйидаги муаммолар хам шу сабабдан ечилмаяпти: 

Тергов и жазони ўташ маҳкамалари практикаларидан қийноқларни йўқотиш;

Қонун ишлаб чиқариш маҳкамаларини ислоҳат қилиш;

Суд системасини мустақиллаштириш;

Оммавий ахборот воситаларини мустақиллаштириш.. 

Яна икки- қийноқларни милиция участкаларида, тергов органлари ва жазони ўташ маҳкамаларида қийноқларни йўқотиш- миллий режаларининг амалиётда барбод бўлганлини эътироф этмоғимиз лозим. Пахтачиликда болалар меҳнатидан фойдваланиш ҳолатида ҳам ўзбек хукумати, «бу гал хам ўтиб кетар» деган амалга кўра иш тутмоқда. Лекин бу гал бундай ҳолатга йўл қўймаслик керак. Гаровга катта аҳамиятга эга:- мамлакат келажаги, таълим сифати оширилмас экан илм-фан, техника, ишлаб чиқариш, интернет-ахборот технологиялари, иқтисодиёт, ҳалқ фаровонлигини ошириш, қашшоқликни йўқотиш каби муаммолар қўйилмоқда. 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти АҚШ Сенатининг Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнати бўйича чиқарган резолюциясини ва ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган АҚШнинг ва Европа мамлакатларининг текстиль маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғуллановчи фирмаларининг ўзбек пахтасини харид этишга қилаётган бойкотларини қўллаб қувватлайди 

ЎИҲЖ, Ўзбекистонда мактаб ва лицей ўқувчилари, колледж ва Олий ўқув юртларининг студентларини пахта етиштириш ва пахта теримига жалб этиш ҳолатларини:- хукумат вакиллари томонидан Ўзбекистон Конституциясини, Ўзбекистон томонидан 28 сентябрь 1995 йилда ратификацияланган, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари ҳақида Ҳалқаро Пакти, 1992 йилда ратификация қилинган БМТнинг болалар ҳуқуқи Конвенцияси, 2008 йилда ратификацияланган ҳалқаро меҳнат ташкилотининг(ХМТ) №138 «Ишга қабул қилишнинг минимал ёши ҳақида» ва БМТнинг №182 « Болалар меҳнатининг энг оғир формаларини ман этиш ва уларни йўқотиш ҳақида», каби ҳалқаро хужжатларни қўпол равишда бузиш деб ҳисоблайди.

ЎИҲЖ Ўзбекистон хукуматига қуйидагиларни тавсия этади:

Болалар меҳнатини барча соҳаларда қўлланиши бекор қилиш.

Барча маҳаллий ва ҳалқаро ташкилотларга болалар меҳнатини мониторингини ўтказиш учун тўсиқларсиз барча имкониятлар яратиб берилиши.

Ҳалқаро меҳнатни ташкиллаштириш ташкилоти билан ҳамкорликда, унинг тавсифномаларига кўра, мажбурий ва болалар меҳнатини йўқ қилиш бўйича ишончли дастурни ишлаб чикариш.

Қишлоқ ҳўжалигида «машъум» давлат заказидан- советлар қолдиғидан, воз кечиш, деҳқон-фермерларга ўз хоҳишлари бўйича нима экиш, ва кимга ва қайси баҳода сотиш имкониятини яратиш.

Деҳқон-фермерларга эркинликни бериб, пахта етиштириш фойдали бўлиши учун қулай шарт-шароитларни етказиб бериш. Натижада улар пахта етиштириш ва уни териб олиш учун, умумий мехнат бандсизлиги шаротида, вояга етган аҳоли орасидан меҳнаткашларни ёллаш имкониятига эга бўлсин. 

ЎИҲЖ ўзбек ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларини, ҳамда «Бирлик», «Эрк», «Озод деҳқонлар» каби демократик муҳолифат партияларини, аҳоли орасида, мактаб ўқувчилари, колледж ва олий ўқув юртларининг студентлари томонидан мажбурий пахта теримига банд бўлишига қарши бойкот қилиш учун, ташвиқот ва пропаганда ишларини олиб боришга чақиради. 

1. Initiative of a group of Uzbek human rights activists and researchers in partnership

with the International Labor Rights Forum

“We Live Subject to their Orders”: http://en.hrsu.org/2009/06/04/we-live-subject-to-their-orders/

2. Узбекистан: Активисты призывают мир к бойкоту узбекского хлопка

http://www.ferghana.ru/news.php?id=12118&mode=snews.

Karimov regime to stop forced child labor in this country! 

http://en.hrsu.org/2009/06/11/karimov-regime-to-stop-forced-child-labor-in-this-country/#more-31

3. (http://www.un.org/webcast/unhrc/archive.asp?go=081211#amadopt)

4. Заместитель министра народного образования Ахлидинов Р. укрывает факты нарушения прав детей на образование в Узбекистане. http://www.pau-novosti.ucoz.ru/news/2009-02-05-369)

5. RESOLUTION Expressing the sense of the Senate. 

http://en.hrsu.org/2009/04/02/resolution-expressing-the-sense-of-the-senate/

Абдужалил Бойматов

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Президенти.

Тел.: 00 353 (0) 870 61 4883 (моб.)



Просмотров: 1415 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz