Ўзбекистон автомобиллари ўзбек сўмига савдога чиқарилди Қашқадарё вилоят хокими ташаббуси билан Мустақиллик байрами муносабати билан Қарши шахар ЦУМ савдо биноси рўпарасида,Ўзбекистон автомобиллари ўзбек сўмига савдога чиқарилди.
Бу албатта Қарши ҳалки учун янгилик бўлса ажаб эмас,чунки автосалонда навбатда турганларнинг кўпчилиги АҚШ долларига сотилаётганини бот-бот айтиб келаётган эди.
Бу ҳақда апрел ва март ойларида Қашқадарё вилоят телевидениеси орқали очиқ телемулоқотда ҳам шахсан вилоят хокими Н.Зайниевга,телефон орқали фуқоролар томонидан саволлар берилган эди,вилоят хокими эса инкор этганди.
-Бу Қарши ҳалқига совға тариқасида савдога чиқарилди дейди. автосалон ходими.
Совғалар нархи ўн икки миллиондан тортиб эллик беш миллионгача бор.
Бу совғаларни сотиб олиш оддий ҳалқнинг,чўнтагига тўғри келмасада,аммо орзуга айб йўқ.
20-августь, 2009- йил.
Гулшан Қораева,Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси
|