Қарши шахар,руҳий хаста ногиронлар бепул дори-дармон олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди.
Эндиликда дорилар учун бепул рецептлар берилиши тўхтатилиб,ногиронлар ўз пулларига олишлари мумкинлиги ва пуллик рецептлар ёзиб беришлари мумкинлиги,шифохона врачлари томонидан билдирилмоқда.
Бу ҳолни ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоят Соғлиқни Сақлаш Бошқармасига мурожаат қилинганда (оғзаки),Соғликни Сақлаш Бошқармаси ходими Ш.Жўраев қуйидагича жавоб берди.
-Бу биз билан боғлик эмас,Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига мурожаат қилинглар,519 қарор бекор қилинганига анча бўлди- дейди Ш.Жўраев.
Ногиронлар учун даволаниш ва яшашлари учун уларга берилаётган нафақа пуллари етармикан?
Йўқ, албатта буни расмийлар ҳам яхши билишади.
Витаминга бой овқат рациони,яхши бўлмаганлиги боис аёлларда ҳозирги кунда камқонлик авж олган,ногиронлар учун эса витаминлар икки ҳисса бўлмоғи даркор.
Даволаниш учун эса, анча катта маблағ керак,.қандай йўл билан даволанишади,ҳеч кимни бу ҳол қизиқтирмайдиган кўринади.
Бундан сўнг ногиронлик учун берилаётган нафақалар бекор қилинмаса эди?
20-августь, 2009- йил.
Гулшан Қораева Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашкардарё вилояти бўлими раиси.
|