Воскресенье, 24-05-05, 18:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 24 » Ўзбек жосуслик хизмати собиқ зобитининг иқрорлари
05:47
Ўзбек жосуслик хизмати собиқ зобитининг иқрорлари
Ўзбек жосуслик хизмати собиқ зобитининг иқрорлари 
  
 Икром Ёқубов Ўзбекистонда инсонлар қийноққа солинганларининг гувоҳи бўлганини айтган  
Би-би-сининг Newsnight дастури ўзини Ўзбек жосуслик хизматининг зобити эканини даъво қилган Икром Ёқубовнинг кўрсатмаларини тинглади
Икром Ёқубов 2008 йил сентябрида Британиядан сиёсий бошпана сўраган. 

У Newsnight дастурида бегуноҳ инсонларга нисбатан жиноий ишларни сохталаштиришга мажбур бўлгани ва инсонлар қийноққа солинганларининг гувоҳи бўлганини айтган. 

Икром Ёқубов билан Newsnight бошловчиси Питер Маршалл суҳбатлашган. 

Би-би-сининг Newsnight дастури Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига сим қоқиб, хабарда янраган иддаолар бўйича шарх беришни сўраган, бироқ элчихона бундан бош тортган. 

Дастур, шунингдек, АҚШ элчихонасидан АҚШ маҳбусларни сўроқ учун Ўзбекистон орқали олиб ўтгани борасидаги иддаоларга муносабатини сўраган, АҚШ элчихонаси ҳеч қандай шарх бермаслигини айтди. 


 Newsnight видеолавҳасини Ўзбек тилида томоша қилиш учун бу ерга босинг

Newsnight дастурининг баёни

Ўзбекистонни охирги икки ўн йиллик давомида бошқарган ҳукмрон жаҳон бўйлаб диктатор сифатида танилган. Унинг мамлакати босимлар, тирания ва қийноқлар билан ном чиқарган. Бу - собиқ Шўро республикаси Ўзбекистон. 

Мен ҳозир қийноқлар режими ҳақидаги ҳикояларга эга киши билан учрашаяпман. У қийноқларни амалга оширган одамлар билан ишлаган. 

Икром Ёқубов: Бу даҳшат ҳар доим мен билан. Мен кечалари ухлай олмайман. Чунки уйқуга кетганимда, ана шу даҳшатларни тушларимда кўраман.

Икром Ёқубов Ғарбга қочган илк ўзбек жосуслик хизмати зобитидир. У энди бир вақтлар ўзи назорат қилган диссидентларга юз тутмоқда. 

Шоҳида Тўлаганова: У одамлар қийноққа тутилаётганини кўрганини айтди. У бегуноҳ кишиларга қарши сохта жиноий ишларни очган.

Галима Бухорбоева: Ўзбекистон Ёқубовга ўхшаган кишилар жуда кўп. Шунинг учун ҳам бизда ҳеч қандай эркинлик йўқ.

1920 йилларда - Россиядаги инқилоб ортидан, Шўро давлати ўз республикалари бўйлаб хавфсизлик кучларини ёйди. Икром Ёқубов ўз бобоси кейинчалик Ўзбек КГБсига айланган кучга асос солганини айтади. Унинг отаси ҳам жосус бўлган. Табиийки, Икром ҳам оилавий касбни танлаган. У ҳали ўсмир эди. 

Икром Ёқубов: Мен жосуслик хизматининг хабарчиси эдим. Мен талабалар орасидаги фикрларни, талабалар ҳақидаги маълумотларни йиғардим.

Савол: Сиз ўз ҳамкасбларингиз, дўстларингиз ҳақида хабар бериб турганмисиз? 

Икром Ёқубов: Ҳа.

Савол: Ҳеч уялмаганмисиз бу ишни қилишдан? 

Икром Ёқубов: Йўқ, мен бундан роҳатланардим. Мен бахтли эдим. Жосуслик зобити бўлишни болалигимдан орзу қилгандим. Мен ҳар доим бобом каби машҳур хавфсизлик зобити бўлишни истаганман.

Икром Ёқубов кўп жиҳатдан сизни хавотирга соладиган шахс. Чунки авваллари ўзбек КГБси сафларидан ҳеч қандай маълумот олмаганмиз. Унинг ҳикоясидаги ҳақиқатдан йироқ кўринган ва биз тасдиқлай олмаган жиҳатлар асосли кўринади. Масалан у ҳали 16 ёшига чиқмасданоқ, ўзбек жосуслик хизмати томонидан ёлланганини айтади. Унинг Тошкентлик замондоши ўзи эслаб қолган Ёқубов бу ҳикояга мос тушишини билдирди. Бу ўсмир бошқаларнинг ишига шундай кўп бурун суққанки, бора-бора ундан шубҳаланиб, унга ишончларини йўқотишган. 

Жуда ақлли ва ишга чанқоқ ёш Ёқубов аввало Ўзбекистондаги Чорвоқда, сўнгра эса Россиянинг чекка ўрмонларидан бирида тайёргарликдан ўтганини айтади. 

Икром Ёқубов: Бу мактабда ёш жосуслик зобитларига нишонни қандай ўлдириш ўргатилган.

Савол: Қандай ўлдирасиз? 

Икром Ёқубов: Бу сиз учун қизиқми? Биласизми, Россиянинг жосуслик хизмати бўлмиш ФСБ ўқитувчилари бизга қуроллар ва пичоқлардан қандай фойдаланишни ва одамни қўл билан қандай ўлдиришни ўргатишган.

Шундай экан, ўлдиришга ўргатилган ва одамни йўқ қилишга буйруқ олган Ёқубов ҳеч қачон қуролдан фойдаланмаганини, аммо зўравонликлар фитнасини ишлаб чиққанини, жумладан Туркияда яшаётган ўзбек мухолифати раҳбарининг ҳаётига қарши амалга оширилмаган суиқасд ҳаракатини тайёрлаганини айтади. 

Ёқубов ҳар доим Ўзбек президентининг тўғридан-тўғри буйруқларига бўйсуниб келганини айтади. Бу президент - 20 йилдирки, мамлакатни темир қўл билан бошқараётган Ислом Каримов. 

  
Ислом Каримов Ўзбекистонни 20 йилдан буён бошқаради 
Икром Ёқубов: Агар унинг буйруғини бажаришдан бош тортсангиз, у сизни йўқ қилади. Масалан, у бировни ўз душмани деб кўрса, у сизга "уни ўлдир, йўқ қил" дейди. Сиз унинг буйруғини бажаришингиз шарт.

Ёқубов бешафқат давлатнинг жосуслик аппарати аъзоси эди. Бу давлатда ҳар қандай танқид бостирилади. У оддий сўроқ жараёнини тасвирлайди. Аввалига, гумон остидаги шахсдан сохта иқрорномага имзо чекиш сўралади. 

Икром Ёқубов: Албатта, бегуноҳ одам аввалига бундай имзо чекишдан бош тортади. Сўнгра эса, терговчилар ёки жосуслик зобитлари уларни қийноққа тортишади.

Савол: Булар юз берармиди? 

Икром Ёқубов: Ҳа.

Савол: Қанчалик тез-тез бу юз берган? 

Икром Ёқубов: Ҳар доим, мунтазам равишда.

Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Крейг Маррей Ўзбекистоннинг энг нуфузли танқидчиси эди. Қатағон ва қийноқларни очиқчасига қоралаши ортидан, у Лондонга чақирилиб, лавозимидан четлатилганди. Унинг айтишича, Ёқубовнинг ҳикояси у ўзбек давлати ҳақида аниқлаган маълумотлар билан жуда мос тушади. 

Крейг Маррей: Қийноқ - ўзбек жосуслик хизмати фаолиятининг стандарт усули. У гоҳ-гоҳида бўлиб турадиган нарса эмас. Ҳар йили минглаб одамлар қийноққа тутилади. Шундай экан, шубҳасиз, унинг ўзи ҳам қийноқларга алоқадор деб кўрилади.

Савол: Сиз қийноқларда ўзингиз иштирок этганмисиз? 

Икром Ёқубов: Йўқ.

Савол: Сиз иштирок этмагансиз? 

Икром Ёқубов: Йўқ. Лекин кўп ҳолларда одамлар қийноққа тутилаётганини кўрганман.

Савол: Демак сиз айни хонада бўлгансиз? 

Икром Ёқубов: Ҳа.

Савол: Лекин сиз оғритмагансиз? 

Икром Ёқубов: Йўқ.

Савол: Оғриқ берилишига буйруқ берганмисиз? 

Икром Ёқубов: Йўқ.

Савол: Шахсан сиз бу каби буйруқ бермагансиз? 

Икром Ёқубов: Йўқ.

Савол: Лекин сизнинг ишингиз шундай оқибатга олиб келишини билгансиз? 

Икром Ёқубов: Президентдан келган буйруқни бажариш менинг бурчим эди. Бошқача йўл тута олмасдим.

"Унинг бешта боласи йиғлаяпти", дейди бу аёл. Ўзбекистонда бу аёлга ўхшаган кўп одамлар ўзларининг яқинлари қайноқ сув билан қийноққа солинганини хабар қилишган. Ёқубовнинг айтишича, у буни ўз кўзи билан кўрган. 

  
Икром Ёқубов Шоҳида Тўлагановага хавотирли хабарни келтирган 
Икром Ёқубов: Мен жосуслик зобитлари унинг бошидан противогазни ечиб олишганини кўрганман. Бу противогаз унинг терисига ёпишиб қолганди. Мен бу одам иссиқ сув билан қийноққа тутилган деб тушундим.

Савол: Қайноқ сувми? 

Икром Ёқубов: Ҳа. Улар аввалига жуда иссиқ сувни қуйишади ва унинг ортидан дарҳол жуда совуқ сув қуйишади.

Савол: Бу чидаб бўлмас даражадаги оғриқ? 

Икром Ёқубов: Ҳа.

Журналист: Баъзиларнинг шу усул билан ўлдирилгани, тириклигича қайнатиб ўлдирилгани айтилади... 

Икром Ёқубов: Менимча, иссиқ сув билан қийнаш орқали жуда кўп одамлар ўлдирилган.

Ҳўш, Ёқубов пойлаб юрган одамлар нима дейишади? Масалан, Шоҳида Тўлаганова. Ҳайратланарлиси шуки, энди Лондонда бўлган Ёқубов унинг дўсти бўлишни истайди. Бироқ, айни дамда у Шоҳидага хавотирли хабарни келтирган. 

Икром Ёқубов: Агар ўзбек хавфсизлик хизмати ёки милиция уни тутса, уни ўлдиришади.

Шоҳида Тўлаганова: Қайсидир маънода, бундан хабарим бор эди. Бу ҳеч қачон тасдиқланмаган, чунки тасдиқлашнинг имкони йўқ. Буни билганман, бу билан яшашимга тўғри келади. Афсуски, уйимга сафар қила олмайман, бу мен учун энг ёмон нарса. Аммо, шу хабар билан яшашга мажбурман.

Галима Бухорбоева режим томонидан таҳдид деб кўрилган яна бир мухолиф. Ёқубов унинг Тошкентдаги идорасига юборилганини эслайди. 

Икром Ёқубов: Мен унга таҳдид қилдим.

Савол: Нима дедингиз? 

Икром Ёқубов: Мен унга режимга қарши фаолиятини тўхтатиши кераклигини айтдим. Менинг мақсадим унга таҳдид қилиш ва қўрқитиш эди. Бу йўл билан биз унинг ўзбек режимига қарши фаолиятини тўхтатишни режалагандик.

Савол: Бу иш бердими? 

Икром Ёқубов: Албатта. Тўрт ё олти ой давомида у ҳеч нарса қилмади.

Савол: Аммо кейинчи? 

Икром Ёқубов: Кейин у ишини давом эттирди.

Галима бу ташрифни яхши эслайди. 

  
Собиқ элчи Крейг Маррей Ёқубовнинг ҳикояси ўзи ўзбек давлати ҳақида аниқлаган маълумотларга жуда мос тушишини айтади 
Галима Бухорбоева: Бу каби йигитлар туфайли совет даврида минглаб, балки миллионлаб одамлар ўлган. Энди эса минглаб одамлар ўзбек қамоқхоналарида ўлаяпти. Шундай экан, мен ишонаманки, бу каби йигитлар журналистларга қарши маълумот йиғиши ортидан, ниҳоят ўша журналистнинг қийноққа тутилаётганининг гувоҳи ҳам бўлишади.

Каримов тизими Тошкент ва Бухорода амалга оширилган қатор портлашларда сиёсий мухолифатчиларни айблагани Икром Ёқубов учун муҳим бурилиш бўлди. Ёқубов бу ҳужумлар ўз ҳамкасблари, ўзбек КГБси қўли билан амалга оширилганини билишини айтади. Бу қўрқув кайфиятини уйғотиш йўлида амалга оширилувчи классик "сохта байроқ" амалиёти бўлган. 

Ёқубовнинг катта хатоси бу ҳақида президентга йўллаган ҳисоботида ёзгани бўлган. Ёқубовнинг ўзи ҳикоя қилишича, айнан президент ҳужумларга буйруқ берган бўлиши мумкин. 

Савол: Нима учун бундай қилдингиз? Бу билан муаммо чиқишини билган бўлсангиз керак? 

Икром Ёқубов: Мен кўп марта буни ўзимдан сўраганман - нима учун бундай қилдим? Ҳамма ишим жойида эди. Мен ҳамма нарсага эга эдим. Президент мени яхши кўрарди. Лекин, буни қилдим. Нима учун буни қилганимни сизга изоҳлаб бера олмайман.

Савол: Сиз ўзингизни қўл теккизиб бўлмайдиган бир шахс сифатида кўрганмисиз? Ёки тизимдан ғазабланганмидингиз? 

Икром Ёқубов: Менимча, сабаб шуки, мен ўзимни жуда жуда ёмон, кир ўйинга қўшилган деб ҳис қилганман. Мен бу ўйиндан чиқиб кетишни истаганман.

У президент буйруғига биноан сўроққа тутилиш учун олиб кетилгани ва қийноққа тутилганини айтади. 

Икром Ёқубов: Жосуслик зобитлари мендан "мана шу бармоғинг билан ёздингми?" деб сўрашган. Улар бармоғимни синдиришди ва сув тўлдирилган пластик баклашка билан бошимга уришди.

Савол: Улар сиздан айни дамда саволлар ҳам сўрашаётганди, сизни сўроққа тутишаётгандими? 

Икром Ёқубов: Ҳа.

Савол: Нима дейишингизни исташган? 

Икром Ёқубов: Мен бош қўмондонни хабардор қилиш менинг бурчим эканини айтганман. Улар кулишди.

Савол: Улар кулишдими? 

Икром Ёқубов: Ҳа.

  
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари учун танқид қилганда, Мудофаа вазирлиги терроризмдаги қарши курашдаги иттифоқчилиги учун олқишлаган  Президент доирасидан йўқолган Ёқубов сўнгра Америка элчихонасига ишга кирганини айтади. Бу билан у Ўзбек-Америка алоқаларидаги қизиқ иккиюзламачиликни акс эттирган. АҚШ Давлат департаменти инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолларини қоралаётган бир пайтда, Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Ўзбекистонни терроризмга қарши курашдаги иттифоқчи сифатида олқишлаётганди. Америкаликлар, шунингдек, ўз маҳбусларини Ўзбекистондаги базасига сўроққа тутиш учун олиб келгани ишонилади. Ёқубов ўзининг америкаликлар билан алоқаси борасида батафсил гапиришни истамайди. 

Журналист: Аниқ далилларсиз кенг хабар қилинишича, Ўзбекистонга маҳбуслар сўроқ учун олиб борилган. 

Икром Ёқубов: Бу тўғри. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистондан фойдаланган.

Савол: Буни сиз қаердан биласиз? 

Икром Ёқубов: Мен буни бир марта кўрганман. Узр, бошқа шарҳ беролмайман.

Савол: Бу ҳақида гапиришни истамайсизми? 

Икром Ёқубов: Йўқ, бу келажакдаги ҳаётим учун хавфли бўлиши мумкин деб ўйлайман.

Савол: Маҳбусларнинг сўроққа тутилиш учун олиб келиниши ҳақида гапиришми? 

Икром Ёқубов: Ҳа.

Айни дамда Ўзбек ҳукумати Ёқубовга уч ойни Вашингтонда, Капитолий атрофида ўтказишга рухсат берган. Тошкентга қайтганида эса у Америка Марказий жосуслик агентлигининг жосуси бўлишда айблангани ва яна қийноққа тутилганини айтади. 

Икром Ёқубов: Улар мени шиша бутилка билан жинсий зўрлашни жуда хоҳлашган.

Савол: Хоҳлашган деб нимани назарда тутаяпсиз? 

Икром Ёқубов: Улар мени шиша идиш билан зўрлашга уринишди.

Савол: Улар уринишдими? 

Икром Ёқубов: Ҳа.

Ёқубовнинг айтишича, у шунчалар ёмон жароҳат олганки, беш соатлик жарроҳлик амалиёти зарур бўлган. Бунинг ортидан, у Ўзбекистондаги ҳаёти битиб қолганини англаб етган. Шундай экан, кўпларга ўхшаб у ҳам қочган. 

Икром Ёқубов ҳозирда Лондонда, ноаниқ бир вазиятда. Ўзбекистондан келган сиёсий қочқинлар унга шубҳа билан қарашади. Улар уни қийноқлар режими остида униб ўсган, аммо жосуслик оламидаги сиёсий рақобатда ютқазиб қўйиши ортидан имкониятлардан фойдаланиб қолишни истаётган одам деб ишонишади. Бошқалар эса унга хайрихоҳ. Улар уни ўз ҳаётини ўта йирик таҳдид остига қўйган ёш йигит деб кўришади. 

Крейг Маррей: Мен унинг ўтмишига қараб, унинг ўзи ҳам оппоқ бўлмаганини англадим. Лекин, фикримча, у бу каби йўл билан ўзини ошкор қилиш орқали ўта жасур қадамни қўйган. Агар улар келишса, уни ўлдиришларига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Шоҳида Тўлаганова: Одам ўлдириш, кимнидир дунёнинг қайсидир бурчагида ўлдириш жуда осон. Сталин айтгани каби, одам бўлмаса, муаммо ҳам бўлмайди. Агар улар уни ўлдиришса, муаммо йўқ қилинади.

Савол: Сиз қўрқаяпсизми? 

Икром Ёқубов: Биласизми, мен бир нарсани англадим - биз барибир бир кун келиб ўламиз. Ҳеч ким абадий яшамайди.

Савол: Лекин сиз ёш йигитсиз. Ҳали 28 ёшдасиз, холос. 

Икром Ёқубов: Ҳа. Лекин, кўп ҳолларда мен ўзимнинг 28 ёшда эканимга ишонмайман.

Савол: Бу билан нима демоқчисиз? 

Икром Ёқубов: Мен кўп ҳолларда ўзимни қариядек ҳис қиламан.

Савол: Бошингиздан кўп кунларни кечирганингиз учунми? 

Икром Ёқубов: Ҳа.
 



Просмотров: 1303 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz