Воскресенье, 24-05-05, 13:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 29 » Янги дунё хабари
14:06
Янги дунё хабари

Uznews.net бош муҳаррири Галима Бухарбоевага

Муҳаммадсолиҳ Абутов

Бисмиллоҳирроҳманирроҳим.

Ҳурматли Галима Бухарбоева,

Мен Ислом динига эътиқод қиладиган мусулмон сифатида Сизни “Тоқатсизлик Остонасида қоқиларкан…” номли мақолангизда келтирилган баъзи фикрларингизга нисбатан ўзимни ҳақли ва ўйлайманки асосли эътирозимни билдиришни лозим топдим.  Ва бу аслида нафакат мени, балки кўплаб ўзбек мусулмонларининг дилидаги гап деб  ўйлайман. Сизни ёзганларингизга эътирозларимни бошлашдан олдин, сизга ўзимни ҳозирги мунозара майдонидаги тутган позициямни билдириб ўтмоқчиман.

Мен сиз мақолада ёзганингиз каби… «Ўзбек имомларининг Швециядаги ҳаёти» (Шведское раздолье узбекских имамов) мақоласи, ундаги қаҳрамонлар ва уларнинг тарафдорлари томонидан салбий муносабатларнинг туғёнга келишига сабаб бўлди”.

Мақолангизни қаҳрамони ҳам, ёки “қаҳрамонлар”ини тарафдори ҳам эмасман. Яъни, мен бир мусулмон, нисбатан холис одамман.

Аммо, сиз ёзган мақоладага Исломга қарши билдирилган фикрларга қаршиман.

Ва уларни жуда адолатсиз, нафақат Ислом нуқтаи назаридан балки, демократик принципларга ҳам зид, нотўғри даъволар деб биламан.

Мақоладан иқтибос:

“ Мустақил матбуотда ўзларини фақат президент Ислом Каримов режими жабрдийдалари қиёфасида кўришга ўрганганлари учун, уларга матбуот танқидий нуқтаи назардан ҳам ёндошиши, уларнинг ҳаёт тарзларини муҳокама этиши, улар танлаган йўлнинг фойдаси ва зарари ҳақида баҳс юритиши, улар устидан кулиши, энг муҳими уларнинг руҳсатини олмай туриб ҳам улар ҳақида ёзиши мумкинлигидан лол қолишди.”

Аввало ҳурматли Галима, шуни билингки мустақил матбуотингиз ҳам, хоҳ русча хоҳ ўзбекча, мусулмонларни керагича “террорист, экстремист, демократияга душман, радикал ва ҳаказо  каби номлар билан атаб ёзилган мақолалар билан тўла. Буни сиз инкор қила олмайсиз. Шунинг учун ўзбек диндорлари ўзларини “жабрдийда” қиёфасида кўриб ўрганиб қолганига ишониш қийин.

Аммо “уларнинг ҳаёт тарзларини муҳокама этиши, улар танлаган йўлнинг фойдаси ва зарари ҳақида баҳс юритиши, улар устидан кулиши, энг муҳими уларнинг руҳсатини олмай туриб ҳам улар ҳақида ёзиши мумкинлигидан лол қолишди” деган гапларингизга келсак. Агар “улар” диндорлар танлаган йўлини фойда, зарари сизни қизиқтирса, буни тўғридан тўғри савол бериб билиб олсангиз бўлаверади?! Орқаравотдан аноним мақола ёзиб юрмай.

Шунингдек, сизнинг ҳам ҳаёт тарзингизни “муҳокама” этиш ва ўша “сиз танлаган ҳаёт тарзи” ни фойдасидан зарари кўп деган хулосага келишган бўлсада, ҳали ҳеч ким диндорлардан, бу ҳақда бирор жойда ёзиб сизни ҳаёт тарзингизни муҳокама қилганмас.

Сиз ёзишни бошладингиз.  ”Улар устидан кулиши” деган иборангизга тушуниш амри маҳол.
Сизга ким “Улар устидан кулиш”га ҳуқуқ берган?! Бу гапни қандай тушунамиз?  Ҳолбуки, бу эркинликлар журналистларга танқид қилиш ва ўзлари учун ажабтовур кўринган нарсалар, жумладан сиёсатчилар ва диний арбоблар устидан кулиш ҳуқуқини беради. Сизга ким “Улар устидан кулиш”га ҳуқуқ берган?!

Умуман бировни устидан кулишлик, ер юзида, қаерида қайси халқда, ёки динда мумкин?!

Сиз ўзингизча кулишингиз мумкин тўғри. Аммо бировни устидан сайтларга ёзиб кулишга ҳаққингиз йўқ ҳурматли Бухарбаева!!!

Бунга сизни инсон сифатида маънавий ҳаққингиз йўқ!!

Ўзини маданиятли зиёли билган одам бировни устидан кулиши мумкинмас.

Энди “уларни рухсатини олмай туриб, ёзишга келсак, албатта бир одам ҳақида, у айтмаган гапларни айтди” деб, ёзиш ғирт ёлғончилик жиноятдир. Чунки Муқим Маҳмудов сиз ёзиб чиққан гапларни сизга айтган эмас. Бу ёлғонлигини ўзидан сўраб олинг ишонмасангиз. Бу ишингиз на демократияга ва на одамгарчиликга тўғри келмайди.

“Аксарият ўзбек қочқинларида, сўз эркинлиги фақат золим ҳақидагина ёмон гаплар ёзиш мумкин, қолган ҳамма нарса яхши деган, муайян бир фикр шаклланган. Сайтимизда эълон қилинган айбсиз бир мақолага бўлган муносабат, аксарият эрксизлик жабрдийдаларининг эркинлик ғояларидан йироқликларини ҳам намойиш этди”  дебсиз.

Галима хоним, бизда “Золим ҳақида ёмон гаплар ёзиш мумкин” деган  мужмал фикр шаклланган эмас. Золим бўлсин, Одил бўлсин ҳақ гапнигина ёзиш керак. Бу аксарият ўзбек қочқинларини фикри эмас,балки Исломнинг талабидир. Мусулмон одамлар фаҳш сўзларни ёзишдангинамас, балки гапиришдан ҳам ҳазар қиладилар.

Яна” Мисли кўрилмаган шафқатсиз қатағонлардан жабр тортган, турмалар ва колонияларда ўзларининг яқинлари ва қариндошларини йўқотган Обид Қори Назаров рахбарлигидаги исломчилар, биринчилардан бўлиб бунинг қадрига етишлари ва сўз эркинлигининг жамиятда тутган мавқейини, дунёвий ёки диний обрўга эгалигидан қатъий назар “юқори”нинг диктатига эмас, эркка эга бўлишнинг қийматини англашлари лозим эди”  депсиз.

Хўп,бу билан нима демоқчисиз?! Сиз ўз мақолангизда мусулмон аёлларини ҳақ - ҳуқуқлари чекланган деган сафсатани ёзиб турсангиз, буни динимизни буйруғи эканини билиб, кўриб туриб, биз жимгина ўтиришимиз сўз эркинлигини қадрига етиш бўлармиди?!

Сиз ” Бугун Ўзбекистон хукумати диний либос — хижобга қарши курашмоқда, бироқ Каримов ва унинг тарафдорларининг аксилдемократик сийрати янгилик эмас” деб ёзгансиз. Аммо ўзингиз ҳам уни фикрини тасдиқлаб ҳижобга ўранган ўзбек аёлларини эркинликлари чекланган деп турибсизку?! Буни қандай тушуниш керак?! Қани мантиқ сизда?!

“”Исломчи тақсирларга савол бериш мумкинми: агар улар ҳукумат тепасига келишса мамлакат нимага эга бўлади? Уни шариат диктатураси, Исломни ҳақорат қилган журналистларни қамоқларга ташлаш, мини юбкаларга қарши уруш кутадими?” дебсиз.

Бу ва бунга ўхшаган саволларни бошқа сайтларда ўнлаб балки юзлаб демократ дўстларимиз беришган эди. Бу савол ҳам аслида Исломий тузимни қоралаш мақсадида бериладиган, мунозара майдонида енгилаётган одамнинг гапни олиб қочишидир.

Чунки, ислом ва демократия мавзуси муҳокама қилинаётганда, жамиятни ҳар бир соҳасига доир эркинликлар алоҳида илмий асосда ўрганилиши керак. Бу мавзуда ҳали аниқ ҳаммани қониқтирувчи мўътадил бир концепция ишлаб чиқилмади. Аммо шунга ҳаракат бор. Ўша мавзудаги мақолалар чоп қилинганда, ”Мини юбкалилар” масаласини ҳам қўйишингиз мумкин.

Шуни билингки, аслида диндорлар ҳукумат тепасига келишга, сиз ва Каримов айтган даражада интилишмаган ҳам эдилар. Диндорларни бошқаларни юбкасини калта ё узун бўлиши эмас, балки муслима аёлларга ўраниб юриш ҳуқуқини берилиши кўпроқ қизиқтирарди. Улар шу қонуний ҳақларини талаб қилиб олишни қайғусидадирлар.

Чунки, зўравонлик, диктатура Каримовники бўладими, ё диндор имомникими баробардир.
Иковиям Исломга зиддир. Иковигаям қарши чиқиш динимизни талабидир. Шундай экан сиз хавфсираётган “Ислом диктатураси” ибораси ўта нотўғри, хато тушунча. Исломда диктатура йўқ. Исломда бировни устидан кулиш ҳам йўқ. Исломда эркинлик, ҳур фикрлилик бор. Исломда фаҳш, зино бузуқлик йўқ. Сиз бу нарсаларни бир бири билан адаштирманг.

“Умумий этикадан келиб чиқиладиган бўлинса, сўз берганимиздан кейин, биз мақолада ушбу лагер ҳақида эсламаслигимиз керак эди. Бироқ биз ёзганимиз ҳақида эмас, кўпроқ ёзмасликка ваъда берганимиздан афсусланамиз, бу хато бўлган эди ва бунинг учун биз кечирим сўраймиз.”

Бу гапингиз билан ўзингизни мақолани аниқ далиллар асосида ёзилган эмас эканини, ўзингиз бориб сўз бермаганингизни, мажҳул жумлалар билан “биз”деб, билдириб қўйибсиз. Чунки, сиз ўша ерга борган эмассиз. Ваъданиям сиз бермагансиз. Мақолани тагига эса ўз номингизни автор сифатида билдириб ҳам ўтмабсиз. Бу билан ўша ерга бориб ваъда бериб келган одамни шубҳа остига қўйдингиз. Агар ҳақиқатда мақолани сиз ёзган бўлсангиз?

Ёки, ваъдани берган одам ваъдасида турмади. Ё, у ёзмай ваъдасида турибдию, сиз уни ваъдасини бузиб ёзиб қўйдингиз. Энди эса, маломатга қолиб, кўпчилик олдида ўзини обрўсига путур етган, ўша одамдан, эмас, балки уни  берган “нотўғри” ваъдаси учун узр сўраяпсиз.

Яхшимас, менимча бундай йўл тутиш одамгарчилик жиҳатидан ҳам тўғри эмас деб ўйлайман.

“Эртага эса цензуранинг янги шаклига, жамоат назорати ва матбуот танқидидан химояланган “муқаддас сигир”ларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин” дебсиз.

Ўзи аслида, ўша ерда болалар учун ёзги лагерь очилгани сирли маълумот ҳам эмас эди.

Буни шу ердаги ватандошлар ҳамма биларди. Гап сирли бир объектни очиб дунёга эълон қилингани ҳақида бораётгани йўқ. Бу ердаги хато, шу ҳақида ёзмасликка ваъда бериб, кейин авторини кўрсатмай ёзилганидир. Бундан ҳам ёмони шу хатони тан олиш ўрнига, ҳар хил важлар билан оқлашга уринишликдир.

Ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай одам бундай қилмаслиги керак эди.

Мана бу сўзларингиз билан эса  сиз ўзингизни Швед жамиятини ҳимоя қилаётган одам эмас, балки Исломга нисбатан, исломий урф одатларга нисбатан адоватли қарашда эканингизни намоён қилибсиз.

Иқтибос:

“Улар шведлардан швед тили курсларида аёллар ва эркакларни ажратилишини талаб қилиб олишди, улар болалар лагерида қизлар ва ўғил болаларни қатъий ажратишади, бу ҳақда Обид Қорининг ўзи эътироф этиб, мухбирнинг уларни биргаликда кўриши мутлақо мумкин эмас эди, дея ёзади.”

“Ҳижоб билан ёпиқ уларнинг хотинлари ишлашмайди, жамият ҳаётида иштироқ этишмайди, бошқа давра, бошқа дин, миллатдаги ва динсиз аёллар билан ҳам камдан кам муомала қилишади. Жамиятнинг улар тимсолида “қоп ичидаги мушук”ни олмасликлари учун ҳам, бу ҳақда уларнинг нафақат билишга ҳаққи бор, балки билишлари зарурдир.”

Иқтибос тугади.

Бу билан сиз “Шведларга мусулмонларнинг ҳаёт тарзини қандайлигини билдириб қўйдим” деб, иддао қилаяпсиз шекилли?! Балки тўғридир. Аммо шуни билингки, ўзбек мусулмонлари дунё мусулмонларини бир бўлагидирлар. Дунёда эса бир миллиарддан ортиқроқ мусулмонлар яшайди. Уларни динини, урф одатини, бутун дунё аҳли ўн беш асрдан бери ўрганиб келаяпди. Яна нимадир Исломга тегишли янги нарса топган бўлсангиз шундан Оламни бохабар қилмоқчи бўлибсизда?!

Шунингдек, “”Ўйлайманки, агар мени ва менинг синглимни болалигимизда ҳижобга киритишганида, сизни Қозоғистондан ҳеч ким бу ерга олиб келтира олмаган бўлар эди” деган, гапингиз ҳам асоссиз ва мантиқсиздир.

Обид Қорини сиз ҳижобга кирмаганингиз учун бу ерга олиб келишган бўлса, бизларни ёки бошқаларни кимлар ҳижоб ўрамагани учун олиб келишган экан?! Сиз Обид Қорига ёрдам бериш учунгина ҳижобсиз юрмагандирсиз?! УВКБ ООН Алмати бўлими, сизни ҳижобингиз йўқлиги учунгина  Обид Қорини бу ерга олиб келмагандир?! Шундай ўйлаган бўлсангиз, ўта бемаъни ва хато ўйлабсиз.

Сиз ёки бошқа юзлаб ҳуқуқбонлар ёки журналистлар, нафақат бизга диндорларга ёрдам бериш билангина кифояланган, балки шунинг ҳисобига пул топгансиз. Обрў ортиргансиз, мукофотлар олгансиз ва ҳаказо. Шундай экан, Обид Қорига қилган ёрдамингизни (агар ҳақиқатда қилган бўлсангиз) гапиришингиз ва таъна қилишингиз нотўғридир.

«У ўзбек исломчиларининг илк бор мустақил матбуот фикри билан тўқнашувларига имкон яратди, агар улар Ўзбекистонда диктатуранинг янги исломий шаклини яратишни орзу қилишмаётган бўлишса, улар бу ҳолат билан ҳисоблашишга мажбурдирлар»

Бу гапингизга ҳам эътирозларим бор.

”Ўзбек исломчилари” ибораси мен учун тушунарсиздир. Ўзбек мусулмонларими булар, ёки яна бошқа бир тоифами?! Яна мустақил матбуот деганда сиз фақат ўзингизни сайтни назарда тутаяпсизми, ёки “Янги дунё”, ”Ҳаракат” каби сайтлар ҳам бунга кирами?

Чунки мусулмонларга қарши асоссиз мақолалар чоп қилишлик мустақил матбуот дейилса, дерли ҳамма ўзбекча ва  русча сайтларда, ўзбек мусулмонларига қарши мақолалар босилиб турибди. Ва шахсан мен ўшандай “мустақил матбуот”ларни асоссиз мақолаларига қарши ўнлаб раддиялар ҳам ёздим. Жумладан бу сафар ҳам.

Шундай экан, сизнингча “биз демократияни истаймиз, диктатуранимас”деб, сизни Ислом қадриятларига қарши ёзган мақолаларингиз билан ҳисоблашишимиз керакми?! Бу ўлчов бизга тўғри келмас экан Галима Хоним! Бу ўлчов аслида демократик мезонми ёки сизни шахсий тушунчангизми?! Сиз демократик тамойилларни, қадриятларни қайси китобдан ўргангансиз?!

Ўша китобдан иқтибос келтириб, ўз фикрларингизни исботласангиз яхши бўларди. Чунки, демократия шу деб, ҳар ким оғзига келганини гапиравериши тўғри бўлмаса керак?! Бу ерда ҳам, бир ўлчов мезони бордир?!

Мен мақолангиздаги бир фикрга қўшилдим халос.

У ҳам бўлса “Ўйлайманки, бу зиддият ўз мазмунига эга ва кўп жиҳатдан фойдалидир, чунки у, ҳозирда жамоатчилик муҳокамасидан четда қолаётган муаммоларни топиш ва у ҳақда гапириш имконини берди”деган гапингиздир. Чунки, нима бўлгандаям шу мақола сабаб шунча шов - шув бўлди. Мақолалар ёзилди. Албатта, бу каби мунозара ўзаро бир - бировга ҳурмат эътиборни сақлаган ҳолда, маданиятли шаклда, ўзаро адоватсиз, эҳтироссиз ёзилгани мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундай бўлиши учун эса, ким хато қилган бўлса узр сўраши лозим эди. Таънаомуз раддия бўлмаса яхши бўларди.

Сизни бу адоватли шаклдаги мунозарани давом эттирмасдан, муносабатларни юмшатиш сари ҳаракат қилишингизга, Мусулмонларни урф одат ва диний амалларига ҳурмат билан қарашингизга умид қилиб қоламан.

28 августь, 2009 йил, Швеция.

Просмотров: 1266 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz