Воскресенье, 24-05-05, 12:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 29 » Уз.невс хабари
14:52
Уз.невс хабари
Uznews.net бош муҳаррири
Галима Бухарбоева

 
Тоқатсизлик остонасида қоқиларкан...
28.08.09 Журналистнинг жамиятда тутган ўрни ва роли Ўзбекистондаги ҳукумат учун ҳам унинг қувғиндаги кўплаб мухолифлари учун ҳам бирдай тушунарсиздир. Воқеалар ривожи ҳар иккала томоннинг ҳам танқидга ва ўзлари яширмоқчи бўлган нарсаларнинг очиқланишига бирдай тоқатсиз қолаётганликларини кўрсатмоқда.

Галима Бухарбоева

«Узньюс.нет» ахборот хизмати орқали 21 август куни чоп қилинган, ўз ватанларида шафқатсиз қатағонларга учраганлари туфайли Швецияда қувғинда яшаётган ўзбек диний арбобларининг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги «Ўзбек имомларининг Швециядаги ҳаёти» (Шведское раздолье узбекских имамов) мақоласи, ундаги қаҳрамонлар ва уларнинг тарафдорлари томонидан салбий муносабатларнинг туғёнга келишига сабаб бўлди.

Мустақил матбуотда ўзларини фақат президент Ислом Каримов режими жабрдийдалари қиёфасида кўришга ўрганганлари учун, уларга матбуот танқидий нуқтаи назардан хам ёндошиши, уларнинг ҳаёт тарзларини муҳокама этиши, улар танлаган йўлнинг фойдаси ва зарари ҳақида баҳс юритиши, улар устидан кулиши, энг муҳими уларнинг руҳсатини олмай туриб ҳам улар ҳақида ёзиши мумкинлигидан лол қолишди.

Ўзбек исломчилари билдирган ўз муносабатларида ўзларининг нақадар тоқатсиз эканлиларини намойиш этишгани ажабланарлидир. Таҳририят адресига, мақола муҳарририга хат ва изоҳлар шаклида билдирилган номаданий шаклдаги ғазаб, ҳақорат ва тавқи лаънатларнинг аксарияти, уларнинг ноаҳлоқий мазмуни туфайли эълон қилинмади.

Сайтнинг бошқа муштарийларидан тушган, мақолада қайд қилинган диний арбобларнинг ғоя ва маслакларини қувватламайдиган аргументлар эса, аслида бўлиши керак бўлган мунозара сифатида эмас, «Узньюс.нет» томонидан атай уюштирилган диндорларни калака қилиш, уларнинг эътиқоди ва туйғулари устидан кулиш, таҳқир ва ҳақорат ўрнида қабул қилинди.

«Исломга қарши «Уруш», «исламофобия», «ўзбекофобия» - ўзбекистонлик диний қочқинлар турмушидаги мураккабликлардан келиб чиқиб умумийроқ тарзда, уларнинг эркин Швециядаги ҳаёти ҳақидагина ёзилган мақолага берилган эпитетларнинг бор йўғи бир қисмидир.

Сайт билан ўзбек исломчилари ўртасида етилган зиддият, аслида ўзбекистонликлар жамияти билан сўз эркинлиги ғояларини англаш масалалари ўртасидаги жарликдан дарак берувчи аломатдир.

Бу ҳақда, ҳатто Ўзбекистондаги эрксизликдан жабр кўриб, бошқа мамлакатларда эрк борлиги учунгина бошпана топганлар ҳам деярли тасаввурга эга эмаслиги аён бўлиб қолди. Ҳолбуки, бу эркинликлар журналистларга танқид қилиш ва ўзлари учун ажабтовур кўринган нарсалар, жумладан сиёсатчилар ва диний арбоблар устидан кулиш ҳуқуқини беради.

Аксарият ўзбек қочқинларида, сўз эркинлиги фақат золим ҳақидагина ёмон гаплар ёзиш мумкин, қолган ҳамма нарса яхши деган, муайян бир фикр шаклланган. Сайтимизда эълон қилинган айбсиз бир мақолага бўлган муносабат, аксарият эрксизлик жабрдийдаларининг эркинлик ғояларидан йироқликларини ҳам намойиш этди.

Бу эса жамият олдига шундай савол қўяди: Ислом Каримов режимининг ҳақиқий демократик муқобили борми ўзи? Бугунги диктаторлик бошқаруви, ўзга фикр, ғоя ва хуқуқларга тоқатсизлик жабрдийдалари бунга қодирми?

Мисли кўрилмаган шафқатсиз қатағонлардан жабр тортган, турмалар ва колонияларда ўзларининг яқинлари ва қариндошларини йўқотган Обид Қори Назаров рахбарлигидаги исломчилар, биринчилардан бўлиб бунинг қадрига етишлари ва сўз эркинлигининг жамиятда тутган мавқейини, дунёвий ёки диний обрўга эгалигидан қатъий назар “юқори”нинг диктатига эмас, эркка эга бўлишнинг қийматини англашлари лозим эди.

Каримовнинг ўз фуқаролари ҳуқуқларига нафрати — кўп йиллик қатағонлар тарзида намоён бўлди, бундан минглаб бегуноҳ инсонлар, биринчи навбатда, тақводор мусулмонлар жабр кўрди. Ўн йилдан ортиқ айланаётган «қиймалагич» - мамлакат халқига тоқатсизликнинг нималарга олиб келишини намойиш этувчи ибрат бўлиши лозим эди.

Бугун Ўзбекистон хукумати диний либос — хижобга қарши курашмоқда, бироқ Каримов ва унинг тарафдорларининг аксилдемократик сийрати янгилик эмас.

Ушбу режим жабрдийдаларининг улар хақида мустақил сайтда босилган фикрга тоқатсизликлари эса янгилик бўлди. Хизмат журналистлари адресига, бундай ярамас мақолани ёзганларни, ўша мудхиш “Жаслиқ” лагерига қамаш лозимлиги, менинг адресимга эса диндорларнинг “нафрати”ни қозонганим ҳақидаги таҳдидлар ёғилди.

Исломчи тақсирларга савол бериш мумкинми: агар улар ҳукумат тепасига келишса мамлакат нимага эга бўлади? Уни шариат диктатураси, Исломни ҳақорат қилган журналистларни қамоқларга ташлаш, мини юбкаларга қарши уруш кутадими?

Сайтда эълон қилинган Обид Қори Назаровнинг менинг номимга йўлланган мактубида, мақола матнига бўлган мутлақо асоссиз писандалардан ташқари бир ҳақиқат бор, у шундан иборатки, у ва унинг одамлари хизмат мухбиридан, Емтланддаги швед шахарчасида мавжуд болалар лагерини кўришганлари ҳақида ёзмасликларига ваъда олинган.

Умумий этикадан келиб чиқиладиган бўлинса, сўз берганимиздан кейин, биз мақолада ушбу лагер ҳақида эсламаслигимиз керак эди. Бироқ биз ёзганимиз ҳақида эмас, кўпроқ ёзмасликка ваъда берганимиздан афсусланамиз, бу хато бўлган эди ва бунинг учун биз кечирим сўраймиз. Ишончимиз комилки, журналист хеч қачон сукут сақлашга ваъда бермаслиги лозим ва ундан буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Бугун бу сукут хавфсизлик нуқтаи назаридан, ёки Обид Қори ёзганидек, лагердаги ишларни охирига етказиш зарурати туфайли, адолат нуқтаи назаридан мутлақо асосли бўлиши мумкин, эртага эса цензуранинг янги шаклига, жамоат назорати ва матбуот танқидидан химояланган “муқаддас сигир”ларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Обид Қорининг ҳаёти ва унинг Швециядаги жамоати ҳақида ёзиш нафақат шунчаки керак, балки зарурдир. У ва унинг одамлари Ўзбекистонга жиддий таъсир ўтказишга талабгордирлар, қатағонлар туфайли бунга имкон бўлмади, бироқ илк бор демократик давлатга келиб ва фикр билдириш имконига эга бўлишгач, бизга агар уларга эрк берилганида қандай Ўзбекистонни қуришни истаганликларини кўрсатишмоқда.

Улар шведлардан швед тили курсларида аёллар ва эркакларни ажратилишини талаб қилиб олишди, улар болалар лагерида қизлар ва ўғил болаларни қатъий ажратишади, бу ҳақда Обид Қорининг ўзи эътироф этиб, мухбирнинг уларни биргаликда кўриши мутлақо мумкин эмас эди, дея ёзади.

Ҳижоб билан ёпиқ уларнинг хотинлари ишлашмайди, жамият ҳаётида иштироқ этишмайди, бошқа давра, бошқа дин, миллатдаги ва динсиз аёллар билан ҳам камдан кам муомала қилишади. Жамиятнинг улар тимсолида “қоп ичидаги мушук”ни олмасликлари учун ҳам, бу ҳақда уларнинг нафақат билишга ҳаққи бор, балки билишлари зарурдир.

Хизмат материалида Обид Қорини ранжитган нарса, муаллифнинг квас ичиш ҳақида унга берилган саволнинг кулгили дея топгани бўлган, у кимдир унинг ўзи ва дини устидан кулишга уринмоқда дея ҳулоса чиқаради. Муҳтарам Қори, бу гапда шахсиятга алоқадор ҳеч нарса йўқ эди, бироқ, ишонингки, ўта жиддий нарсалар ва уларни ўта жиддий қабул қилган одамлар ҳам кулгили бўлиши мумкин.

Ва биз ўзимиз учун кулгили туюлган нарсалардан куламиз. Эҳтимол, бу кулгу ким учундир асоссиз, бесабаб ва ҳақоратли кўриниши мумкин, бироқ шундай юксак мартабага эга бўлган шахс йўқки, у бизга кулишни тақиқлай олсин.

Бошқа томондан, қорининг истагича, биз бу материални чоп қилишимиз учун имомлардан руҳсат олишимиз лозим экан. Бироқ биз президент Каримовдан, унинг вазирларидан ва ҳокимлардан улар ҳақидаги мақолани чоп қилиш учун изн сўрамаймизку, мен Андижондаги қирғин ҳақида ёзганимда уларнинг фикри билан ҳисоблашиш шарт эмас дея ҳисобладим.

Обид Қори бу жасоратни ва матбуотнинг мустақиллигини ҳамиша қувватлаб келди, нимага энди диний арбоблардан руҳсатнома олишлари кераклигини талаб қилади?

Агар исломчилар дунёвий шахслар эркинликларига, жумладан мини юбкага тоқатли бўлишга ўрганган тақдирда, шунингдек, диний бўлмаган бошқаларнинг ҳижобга ва одамлар диний ҳаётининг бошқа унсурларига тоқатли бўлган шароитда исломлаштириш мени шахсан қўрқитмайди.

Бироқ шахсан мен ҳамиша инсон эрки, биргина китобни ўқиш билан чекланмаган тўлақонли ҳаёти тарафдориман. Мен ўзбек аёлини озод кўришни, ўзини рўёбга чиқара олишини, дунё кўришини, ўз меҳр нури ва эҳтиросларини болаларига бера олишини истайман. Ўйлайманки, агар мени ва менинг синглимни болалигимизда ҳижобга киритишганида, сизни Қозоғистондан ҳеч ким бу ерга олиб келтира олмаган бўлар эди.

Шведларнинг Стромбсунд шаҳридаги «Қувноқ ёз» болалар лагери ташкилотчиларининг мактубида айтилишича, Швеция имомлари ҳаёти ҳақидаги мақола уларнинг Ўзбекистондаги яқинларини янги қатағонлар таҳдиди остида қолдиргани айтилади.

Агар лагер ташкилотчиларида мақола пайдо бўлиши билан, уларнинг яқинлар устидан янги қатағонлар бўлаётганига мисоллар бўлса, таҳририят бу ҳолатларни имкон борича очиқлашга ва юзага келган мушкулот туфайли кечирим сўрашга тайёр. Бунга асосан ўзбек диний арбобларининг чет эллардаги ҳаётини уларнинг яқинларига зарар етказмасдан ёритиш стратегиясини ишлаб чиқади.

Хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ муаммо сайт таҳририятини ҳам кўпдан ташвишлантириб келади, сизларнинг маслакдошларингиз каби, бизнинг журналистларимиз ҳам мамлакат ичида ҳамиша қамоққа олиниш ва судланиш хавфи остида фаолият кўрсатишади. Бизнинг энг яхши муаллифимиз - Солижон Абдурахманов — ўн йилга озодликдан маҳрум қилинган. Айнан шу сабабдан, муҳтарам қори, биз эълон қилинган мақолалар тагига муаллифларнинг исми шарифини қўймаймиз.

Сиз ўз мактубингизни АҚШ президенти Барак Обаманинг мусулмон мамлакатларига нисбатан янги сиёсати ҳақида эслаш билан якунлагансиз. Сиз иқтибос келтирган америка рахбари мусулмонлар томонидан кўпроқ очиқлик ва толерантликка зарурат борлиги ҳақида айтади.

Ўйлайманки, бу зиддият ўз мазмунига эга ва кўп жиҳатдан фойдалидир, чунки у, ҳозирда жамоатчилик муҳокамасидан четда қолаётган муаммоларни топиш ва у ҳақда гапириш имконини берди.

У ўзбек исломчиларининг илк бор мустақил матбуот фикри билан тўқнашувларига имкон яратди, агар улар Ўзбекистонда диктатуранинг янги исломий шаклини яратишни орзу қилишмаётган бўлишса, улар бу ҳолат билан ҳисоблашишга мажбурдирлар.

«Узньюс.нет» тимсолидаги мустақил матбуот эса, бизнинг эркимизни на дунёвий бўлсин, на диний бўлсин, ҳеч қандай авторитетларнинг бўғишга хаққи йўқлиги ҳақида яна бир бор билдириши зарур. Сайтимизда пайдо бўлган мақолаларни эса биз ўз қарашларимиздан келиб чиқиб эълон қиламиз ва олиб ташлаймиз.

Кимнингдир бунинг учун мендан нафратланишига келсак, мен ундан сўрамоқчиман: Сизга Ўзбекистондаги аллақачон мавжуд нафратнинг ўзи етмайдими? Ахир шунинг учун биз ватанимизни ташлаб чиқишга мажбур бўлмадикми?

Галима Бухарбоева - Uznews.net бош муҳаррири
Просмотров: 1492 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz