Воскресенье, 24-05-05, 11:21

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 29 » Уз.невс хабари
16:31
Уз.невс хабари
Оязимхон Хидирова
 
Фаол фермердан ашаддий жиноятчига айлантирилди
26.08.09  — Жиззах вилоят Арнасой туман милиция бўлими фермер ва ҳуқуқ ҳимоячиси Оязимхон Хидирова иши юзасидан терговни якунлади ва аёлга Жиноят кодексининг 13 та моддаси бўйича айблов илгари сурилди.

22 август куни Жиззах вилоят Арнасой тумана ТИИБ терговчилари июлнинг охирида ҳибсга олинган жиззахлик фаол Оязимхон Хидирова ишини унинг ҳимоячилари ва яқинларини саросимага солувчи тергов ҳулосалари билан эълон қилди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 13 та моддаси, жумладан: 168 - «Товламачилик», 184 - «Солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш», 277 модда 2 ва 3 қисми - «Безорилик», 228 - «Ҳужжатларни қалбакилаштириш», 166 - «Ўғирлик» ва 167 - «Талон тарож ёки камомад орқали ўзлаштириш» ва бошқалар.

Тергов якунланиши билан, 22 августда Хидирова қўшни Сирдарё вилоятига этап қилинди, у ерда уни Ховос туман вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштиришди.

Хидированинг яқинларига кўра, бошқа турмага ўтказишларидан олдин у терговчидан, иккита кичик боласи билан учрашувга руҳсат сўраган, бироқ улар оддий ва ҳар қандай инсонга тушунарли бўлган шу илтимосни ҳам рад этишган.

Якшанба куни, 23 августда, Хидированинг эри Хавос туманига, унга тоза нарсаларини киритиб бериш учун боради, бироқ соқчилар ва қамоқхона бошлиқлари унинг учрашишига руҳсат этишмайди, уларга кўра, 1 сентябр куни Ўзбекистонда нишонланадиган Мустақиллик кунигача маҳкумлар билан ҳар қандай учрашувлар бекор қилинган.

Оязимхон Хидирова 28 июл куни ҳибсга олинган эди. Ҳимоячиларига кўра, унинг қамоққа олинишига маҳаллий бюрократлар ва коррупционерларга қарши олиб борган кураши сабаб бўлган.

Жиззах вилоят қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида у президент Ислом Каримовга мактуб ёзган, айрим жиззахликликларнинг фикрига кўра, айнан ушбу мактуб унинг кўргиликларига сабаб бўлган.

Ҳимоячиларининг гувоҳлик билдиришича, Арнасой ТИИВдаги суриштирув бир қатор қонунбузарликлар билан ўтган. Терговчилар доим бақиришган, аёлни ҳақорат қилиб, унинг ҳаёти уларга уч пул экани, унга хохлаган ишларини қилишлари мумкинлигини айтиб хўрлашган.

Ҳимоячиларидан бирининг айтишича, Хидировага қарши айбловлар ўта очиқчасига «тўқилган», унинг олдига нотаниш одамларни бошлаб келиб, уни ҳужжатларни қалбакилаштириш, улар ишлаб топган даромадни ўзлаштириш каби жинояларда айблашган.

Uznews.ne
Просмотров: 1158 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz