Суббота, 24-04-27, 16:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 31 » “Таянч” жамияти баёноти
21:14
“Таянч” жамияти баёноти

"Таянч” жамияти баёноти

"ТАЯНЧ” ЖАМИЯТИНИ ЎЗ ФАОЛИЯТИ ДОИРАСИДАГИ УСТУВОР МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДА ҚЎШИМЧА БАЁНОТИ

Бисмиллоҳирроҳманирроҳим.
Биз бир гуруҳ Ўзбекистонлик диндор кишилар,ҳозирги воқеълик тақозоси, эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, айни ташкилотни барпо қилишни лозим деб, топдик.Фаолият йўналишимиз учта алоҳида йўналишда давом этишини мақсад қилганмиз.
1.Сиёсий фаолият.
2.Маданий маърифий фаолият.
3.Мусулмонлар диний инсоний ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.

Бу уч алоҳида йўналиш, асос йўналиш сифатида Жамиятни "Тамға”сида ҳам ўз ўрнини топди.Шунингдек бу учала йўналишдаги фаолият жараёни ҳам, вазият тақозоси билан айни дамда яна икки даврга ажралади.
Яъни,1. Ватандан ташқаридаги Хориждаги давр.
2.Ватанга қайтилгандан кейинги давр.
.
Ўзбекистондаги ва Дунёнинг яқин ва узоқ тарихидаги ҳодисалар, Ислом оламининг тарихи,бугунги ҳолати ва келажак қайғуси, бизни бундай ҳаракат қилишимиз керак ва зарур деган қарорга келишга сабаб бўлди.
Бизни фаолият соҳамиз Ўзбекистонгагина чекланган бўлиб,Ўзбекистон мусулмонлари янги авлоди ёшлари учун, янги йўналиш бўлгани учун ҳам,камчиликлардан ҳоли эмас албатта .
Аммо биз Оллоҳдан ишимизни ўнглашлигини ва икки дунё бахтига эриштиришини сўраб яхши ниятлар билан бу йўлга қадам қўйдик..Умид қиламизки Аллоҳнинг Ўзи бизга ёрдам беради ва ҳидоятдан адашиб залолатга кетишдан асрайди.
Таянч ташкилоти ўзини фаолиятини давом эттирар экан, баъзи омилларни фаолият йўналишида бирламчи деб ҳисоблайди.
.Бу ОМИЛлар асосан уч қисмдан иборатдир.

1.Легаллик.Қонуний фаолият юритиш.

Биз ўз ҳаракатларимизни легал шаклда амалга оширамиз .Фикримизни ва норозилигимизни ошкора легал йўллардан баён қиламиз.
Аммо, бу ҳаракатларимизнинг ҳаммаси Исломга суянган ҳолда бўлади.Чунки бизнинг ҳеч қанақа яширадиган сиримиз йўқ.Мақсад ва ҳаракатимиз Қуръони ҳадисга мувофиқ бўлади.Қуръон ва ҳадис эса бутун дунёга фош бўлган манба ҳисобланади.
Дунёнинг бирор мамлакатида қуръон ва ҳадислар ноқонуний деб топилмаган.

1400 йиллик тариҳимизнинг бирор саҳифаси ёширин эмас, ҳаммага очиқ.Китобларимиз ҳам дастур ва низомларимиз худди шундай шаффофдир.

"Таянч”жамияти Швецияда рўйхатдан ўтган легал диний сиёсий,маданий,ва мусулмонлар ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотдир.

2.Сиёсий Фаоллик.
.
Биз шаҳодат келтирган ҳамма мусулмонларни биродар деб қабул қиламиз.Уларга катта бир умматнинг бирор парчалари деб муомила қиламиз.
Ҳеч қайси жамоат билан орамизга масофа қўймаймиз.Ўз ихтилофларимизни ўзаро ички мухолифатда ҳал қилишга уринамиз

.Имкон кадар сиёсий соҳада ўзлигимизни ҳис эттиришга ҳаракат қиламиз.
Сиёсий фаолликни ошириш ҳозирги куннинг талаби айни зарурат деб тушунамиз.
Муаммоларимизнинг ечимига олиб борувчи энг қисқа йўл шу деб биламиз.
Бошқа жамоалардан ажралиб турадиган жиҳатимиздан бири ҳам шу,биз доимо сиёсий фаолликни оширишлик тарафдоримиз.

Бу бизни ҳам амри маъруф услубимиздир.Ҳам кураш йўлимиздир.Ҳам ҳимоя воситамиздир.
Сиёсий фаолиятимиз Ватанга қайтишлик насиб этса,янада юқорироқ босқичда,балки сиёсий ҳизб кўринишида давом этиши кутилади.

Мусулмон бўлмаганларга нисбатан ҳам динимиз буюрганидек,энг чиройли муомилада бўлишга ҳаракат қиламиз.Шунингдек ҳозирги кунда ҳам ватанга қайгач ҳам,биз мусулмонларни ҳақ ҳуқуқларига тажовуз қилинишига қарши кураш асос вазифамиз деб биламиз.
Фаолиятимиз доирасида Ўзбекистон ҳудудида,ҳамма учун адолатлик бўлган яшаш системасини барпо қилишга ҳаракат қиламиз.

3.Ҳамкорлик.

Хоҳ ватанда бўлсин хоҳ хорижда бўлсин, бизлар албатта.бошқа жамоалар партия ва ҳаракатлар билан мақсадга элтувчи восита сифатида,тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида муомала қиламиз.Бу ҳамкорлик ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар,Демократик партия ва ҳаракатлар,Исломий ёки ноисломий жамоалар билан ўзаро ҳурмат ва адолат асосида бўлади.

Золимга қарши ҳар доим мазлумни ёнида туриш,ва имкон қадар Золимни зулмдан тийишлик бизнинг бурчимиздир.Дини,ирқи,кўриниши ва ижтимоий келиб чиқиши биз учун Адолатни талаб қилишликда ўлчов эмас.Яъни,динимиз барчага нисбатан адолатли муомилани талаб қилади.
Ватанимизга эркинлик яхшиликлар олиб бормоқчи бўлган самимий инсонлар,ташкилотлар билан бирга, имкон қадар ҳаракат қиламиз.

Шунингдек бизнинг 13 май Иттифоқи таркибидаги, Эрк партияси,ва Андижон.Адолат ва Тикланиш ташкилотлари билан ҳамкорлигимиз, узоқ муддатли стратегик ҳамкорликдир.
Аммо айни дамда биз бошқа диний ёки сиёсий жамоалар,партия ёки ҳаракатларга нисбатан ўзаро хайрихоҳ лигимизни эълон қиламиз.

Яъни, бизни улар билан ўртамизда адоватимиз йўқлигини билдириб қўйамиз.
Мухолифат орасида кўп йиллардан бери мавжуд бўлган ихтилофларга нисбатан бизнинг позициямиз бирини оқлаб,бирини қоралаш эмас,бетараф эканлигини ҳам билдириб ўтамиз.
Биз гоҳида мухолиф сайтларда учраб турадиган,ҳеч бир шахсни ёки жамоатни оқлаш ёки қоралаш компаниясига қўшилмаймиз.

Аммо Ислом ва мусулмонлар манфаатига зид бўлган ҳаракатлар бундан мустасно.
Мана шулар бизнинг ўзаро муомала,адоват ёки ихтилоф,фаолият масалаларидаги динимиз Исломга асосланган,мақсадларимизга ва адолат тамойилига мувофиқ, аниқ ,тиниқ принципиал позициямиз бўлади.

25/08/09/

Манба."Ат Тавҳид” саҳифаси

Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1614 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz