Воскресенье, 24-04-28, 07:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 31 » Янги дунё хабари
21:20
Янги дунё хабари

Тошкент тантаналарининг катта камчилиги

Шуҳрат АҲМАДЖОНОВ

Бор товоғим, кел товоғим, бормасанг, келмасанг ўртада син товоғим.
Ўзбек халқ мақоли

Маълумки, Термезнинг 2500-йиллиги 2001 йилда, Шаҳрисабзнинг 2700-йиллиги 2002 йилда, Қаршининг 2700-йиллиги 2006 йилда, Марғилоннинг 2000-йиллиги ва Самарқанднинг 2750-йиллиги 2007 йилда нишонланганди. ЮНЕСКО Бош анжумани 34-сессиясида 2007 йил ноябрида Тошкентнинг 2200-йиллигини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинганди. Ушбу юбилей тантаналари Ўзбекистон Мустақиллигининг 18-йиллик байрами билан бирга 2009 йил 31 август-1 сентябр кунлари ўтказилади.

Ҳозиргина тилга олинган шаҳарлар юбилейини ўтказиш концепциясида, сценарийсида катта камчиликлар бор ва у шу шаҳарлар тарихи билан боғлиқдир.

Олимлар фикрича, Марказий Осиёдаги ўзбек, қозоқ ва бошқа миллатлар 15-16-асрларда шаклланган. Лекин тарихий шаҳарларимиз 2000 йилдан 2750 йиллик тарихга эга. Масалан, Тошкент 2200 йиллик тарихга эга эканлигини ҳисобга олсак, пойтахтимиз ўзбек миллати шаклланганга қадар қарийб 1700 йил давомида Марказий Осиё халқлари томонидан қурилган. Яъни Марказий Осиёдаги Тошкент ва бошқа қадимий шаҳарларни ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик миллатларининг аввалги аждодлари қурган ва яхши-ёмон кунларни биргаликда бошидан кечирган.

Тарихга назар солсак, Марказий Осиёда асос солинган кўпчилик давлатлар ва салтанатларнинг пойтахти Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Қўқон ва бошқа қадимий шаҳарлар бўлган. Масалан, пойтахти Бухоро бўлган Сомонийлар давлати таркибига ҳозирги Тожикистоннинг катта ҳудуди кирган (Сомонийнинг ўзи Бухорода дафн этилган, унинг мақбараси шу кунларда ҳам Бухоро марказида жойлашган ва тарихий обида сифатида давлат томонидан қўриқланади). Шу сабабли тожик халқи Сомонийни дастлабки тожик давлати асосчиси деб ҳисоблашади, унга Душанбе марказида катта ҳайкал ўрнатилган, Тожикистон давлати пул бирлиги сомоний деб аталади. Агар Бухоро шаҳри юбилейини ўтказсак ва Бухоро тарихи фақат ўзбек халқига тегишли, деб талқин этсак тўғри бўладими? Бу қардош ва қондош тожик халқининг иззат-нафсига тегмайдими?

Худди шундай Хива хонлиги таркибига асрлар давомида ҳозирги Туркманистоннинг катта ҳудуди кирган ва Хива шаҳри тарихида туркманларнинг ҳам каттагина улуши бор.

Ўзбекистонга 1989 йил июнидан бери раҳбарлик қилаётган, мамлакатимиздаги полициявий режим асосчиси ва раҳнамоси бўлган Президент И.Каримов, ва унинг атрофидаги бир гуруҳ лаганбардорлар қадимий шаҳарлар ва давлатлар тарихи асосан ўзбек халқига тегишли, деб талқин қилмоқдалар. Бу эса қўшни ва қардош давлатлар раҳбарлари ва миллатлари билан тарихий алоқаларимизга зиён етказишга ва бузишга хизмат қилмоқда.

Президент И.Каримов қўшни давлатлар президентларини тантанага таклиф қилмай, узоқ хориж давлатлар ва халқаро ташкилотлардан меҳмонларни чақириб, қадимий шаҳарлар юбилейини ўтказишининг салбий томонини қуйидаги содда мисол ёрдамида тушунтиришимиз мумкин. Тасаввур қилинг, олти ака-ука биргаликда бир неча йиллик меҳнат билан катта уй қуришди. Бугунги кунда бу уйда ака-укалардан бири (масалан, Ўзбекхон) яшамоқда. У ўз туғилган кунига ака-укаларини таклиф қилмай, узоқ-яқиндан меҳмонларни чақирган ва шу тантанада бу уйни ўзи қурганини мақтаниб гапирмоқда. Ахир бу бошқа ака-укаларнинг иззат-нафсига тегмайдими, улар хафа бўлмайдими?

Бу ҳолни бошқа ижобий мисол ёрдамида ҳам тушунтириш мумкин. Масалан, бир фуқаро ўз уйида тўй қилмоқда. Агар у беш нафар яқин қўшнисини ҳам тўйга таклиф қилиб, узоқ-яқиндан келган меҳмонларга бу қўшнилар билан кўп йиллардан бери аҳил яшаётгани, яхши-ёмон кунларда бирга бўлганлиги ҳақида илиқ гапларни айтса, қўшнилар ўртасидаги муносабатлар ва алоқаларни кўп йилларга мустаҳкамлайди, ўзаро ҳурмат-эътиборни оширади, қўшнилар фарзандлари ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиради.

Бугунги кунда Ўзбекистон раҳбариятининг қўшни давлатлар раҳбарлари билан алоқалари қай аҳволда? Бу алоқалар яхши эмаслиги кўпчиликка аён. Ўзбекистон кучишлатар органлари Президент И.Каримов раҳбарлигида 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон-Тожикистон ва Ўзбекистон-Қирғизистон чегараларига миналар кўмганлиги, бу миналар туфайли юзлаб қардошларимиз ҳалок бўлгани ва юзлаб фуқаро майиб-мажруҳ бўлгани, Тожикистон билан виза тартиби жорий этилгани ва шунга ўхшаш душманларча муносабатлар халқларимиз ўртасидаги асрлар давомидаги дўстлигимизга ва қон-қардошлигимизга катта зарар етказмоқда. Муаллифдаги айрим маълумотларга кўра Россия махсус хизмат органлари охирги 12 йилдан бери Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида қуролли можаро чиқаришга ҳаракат қилмоқда, деган фикри бор. Бу ҳақда китоб даражасидаги [1]-катта мақолада таҳлил берилган (китобнинг охирги тўртта параграфи сентябр-октябр ойларида чоп этилади, Аллоҳ хоҳласа).

Навбатдаги мисолни Қозоғистонга доир келтирсак (Қозоғистон раҳбарияти амалга ошираётган ижобий ишлар ҳақида [2]-[3]-мақолаларда ёзгандик). Муаллиф Алмати шаҳрида 2008 йил 4 ноябридан бери қочқин сифатида яшамоқда. Ўтган деярли ўн ой давомида Қозоғистондаги ўнлаб радиоканаллар ва ўндан ортиқ телеканаллар орқали бирор марта ўзбек тилида қўшиқ янграган эмас. Дарвоқе, 16,5 миллион киши яшаётган Қозоғистон халқининг 500 мингга яқини ўзбеклардир. Улар сон жиҳатидан қозоқлар ва руслардан кейин учинчи ўриндадир. Бунинг асосий сабабларидан бири - Президент И.Каримов раҳбарлигидаги полициявий режимнинг Қозоғистон билан муносабатларни яхшилашга, ўзбек ва қозоқ халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга доир деярли ҳеч бир иш, тадбирлар қилмаётганлигидадир. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида абадий дўстлик ҳақида шартнома 1998 йил 31 октябр куни имзоланган бўлсада, бу шартнома фақат қоғозда қолмоқда [4].

Хўш, Ўзбекистон Президенти И.Каримов ва Қозоғистон Президенти Н.Назарбоев ўртасидаги муносабатлар қай аҳволда? 2009 йил 28 апрел куни Алмати шаҳрида Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармасининг навбатдаги йиғилиши Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон президентларининг иштирокида бўлиб ўтди (муаллиф бунга доир [5]-мақолани ёзганди). Саммитдан кейин И.Каримов ва Н.Назарбоев ўртасида қисқа учрашув бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон телеканалларидан бирида ахборот дастурида кадрлар кўрсатилди. И.Каримов креслога ўтириб, Н.Назарбоевга нималарнидир гапирарди. Н.Назарбоев эса креслонинг бир четигагина ўтириб, норози ҳолда қарар, иккита қўли бармоқлари учини бир-бирига теккизиб, бир оз бефарқ ҳолда қўлоқ соларди ва охирида бир нарса деб жавоб берди. Муаллиф 55 йил умр яшаб, кўпгина давлат раҳбарлари учрашувлари ҳақидаги репортажларни кўриб, икки президент ўртасидаги бундай совуқ учрашувни телевизор орқали кўрсатилганлигини биринчи марта гувоҳи бўлди. Бир сўз билан айтганда, И.Каримов ва Н.Назарбоев ўртасидаги муносабатлар яхши, деб бўлмайди.

Бугун – 2009 йил 31 август кечқурун Тошкентда ўтадиган тантаналарга қайтайлик. Шундай қилиб, қадимий шаҳарлар юбилейи фақат ўзбек халқининг байрами бўлмай, Марказий Осиёдаги туб миллатларнинг байрами сифатида нишонланмоғи керак. Шундан келиб чиқиб, қадимий шаҳарлар тантанаси сценарийсига қўшни халқлар ҳақидаги тарихий маълумотлар киритилиши ва ушбу саҳна эпизодларини байрамга таклиф қилинган қўшни мамлакатлар артистлари ўз куй-қўшиқлари, созлари билан ижро этмоқлари керак. Бу фикр-таклифни Тошкент мисолида қарайлик.

Тошкент тарихига доир битта фактни келтирайлик.

«XVII асрда Шайбонийлар сулоласи ҳокимияти заифлашиб қолган пайтда қозоқ султонлари Сирдарё жанубидаги деҳқончилик ерларини забт этишга ҳаракат қила бошлаганлар, улардан бири бўлган Таваккул 1588 йилда Тошкентни ишғол қилган. Ўн йилдан кейин у Самарқандни эгаллаган ва кўп сонли қўшин билан Бухорогача борган, аммо қамал чоғида қаттиқ яралангач, Тошкентга қайтиб, ўша ерда вафот этган. Икки асрдан кейин қозоқларнинг ўзлари жунгорларнинг даҳшатли ҳужумига учраганлар.

1723 йилда жунгор тайшеси (меросхўр шаҳзода), “Еру кўк ҳукмдори” Цэван Рабданнинг ўғли Галдан Цэрин Тошкентни эгаллаб олиб, талон-тарож қилдирган, шаҳарга солиқ солиб, халқни ламачилик динига ўтказишга уринган. Жунгор аскарлари мусулмон қадамжонларини талон-тарож қилганлар, улар Қаффол Шоший мақбарасини безаб турувчи ўймакорлик билан ишланган Қуръон оятларини қилич билан чопганлар.

Афсоналарга кўра, жунгор ҳокимиятига қарши ҳаракатларни Тошкентнинг ўша пайтдаги ҳукмдори, шоир ва нотиқ Тўлабий Алибейқули раҳбарлик қилган экан. Тошкентнинг тарихий марказида сақланиб қолган Қалдирғочбий мақбараси ҳозирги кунгача қозоқлар томонидан муқаддас қадамжо ўлароқ қадрланади» [6]

Мана шу тарихий фактдан келиб чиқиб, Тошкент тарихи сценарийсига Қозоғистон зиёлилари билан биргаликда қозоқ хони Тула-би (Қалдирғочбий) тарихи киритилиши, ушбу эпизодни Қозоғистондаги таниқли артистлар ижро этишлари мақсадга мувофиқдир (албатта, Қозоғистон артистлари тайёргарлиги, Тошкентга келиб-кетиши ва хизмат ҳақига доир маблағ Тошкент юбилейини ўтказиш жамғармасидан ажратиб берилмоғи керак).

Худди шу йўл билан Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон артистлари ҳам жалб этилса ва саҳнада шу халқларнинг артистлари ўз созлари билан куйланган куй-қўшиқлар янграса аъло иш бўларди.

Сценарий мана шу кўринишда кенг ва асосли қилиб тайёрлангач, 31 август-1 сентябр тантаналарига қўшни ва қардош давлатлар президентлари таклиф этилиши керак. Президентлар қатнашгач, бу тантаналар қўшни мамлакатлар телевидениеси марказий телеканаллари орқали тўғридан-тўғри трансляция қилиб кўрсатилади. Натижада қўшни мамлакатлар халқлари ҳам ўзбек халқининг, ҳам Марказий Осиёдаги бошқа халқларнинг бой тарихи, маданияти, куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлади, шундай тантаналарни ташкил этган ўзбек халқи ва раҳбариятига ҳурмати ошади, халқларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч, тарихий дўстлигимиз ва бирлигимиз мустаҳкамланади.

Афсуски, Тошкентда бугун бўлиб ўтадиган 2200-йиллик тантаналар сценарийсига ушбу оддий ва муҳим таклифлар киритилмайди, бундай муҳим тузатишлар Ўзбекистон полициявий режим раҳбари, қариб қолган, 71 ёшли Президент Ислом бобо Каримовнинг ҳам, унинг атрофидаги бир гуруҳ лаганбардорларнинг ҳам хаёлига келмайди ва амалга оширилмайди. Агар Ватанимизда демократия, сўз, матбуот эркинлиги бўлганида, зиёлилар, жумладан муаллиф ҳам 2007 йил ноябридан бошлаб юқоридагига ўхшаш таклифларни ўз мақолаларида ёзиб, Ватанимиз матбуотида чоп эттирган бўларди ва кўпчилик бўлиб муҳокама қиларди. Натижада Тошкентнинг 2200-йиллик юбилей тантаналари сценарийсига муҳим тузатишлар киритиларди ва бугунги тантаналар камчиликлардан халос бўлиб, юқори савияда ўтарди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. АҲМАДЖОНОВ Ш. Из-за опасных игр спецслужб близок военный конфликт между Узбекистаном и Таджикистаном (Махсус хизмат органларининг хавфли ўйинлари туфайли Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги қуролли можаро яқиндир). – Часть 1. http://turonzamin.org/2009/05/07/6690/#more-6690 (www.uzbekcongress.org страница www.turonzamin.org 7.5.2009). Часть 2.
Часть 3.

2. АҲМАДЖОНОВ Ш. Қозоғистонда халқ саноғи. - http://turonzamin.org/2009/03/11/qozoq/#more-6254 (www.uzbekcongress.org www.turonzamin.org 11.3.2009).

3. АҲМАДЖОНОВ Ш. Қозоғистон демократик мухолифатининг форуми. - http://turonzamin.org/2009/04/17/17-3/#more-6565 (www.uzbekcongress.org www.turonzamin.org 17.4.2009).

4. Договор о вечной дружбе между Республикой Узбекистан и Республикой Казахстан от 31 октября 1998 года. - http://www.base.spinform.ru/show_doc.fwx?regnom=6978

5. АҲМАДЖОНОВ Ш. Водно-энергетическая проблема Центральной Азии и ее решение (Марказий Осиёнинг сув-энергетика муаммоси ва унинг ечими). – http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1240839600 (www.centrasia.ru 27.04.2009 17:40).
http://yangidunyo.com/Архив/3685#more-3685 (www.yangidunyo.com 27.04.2009).

6. КУДРЯШОВ А. Тошкент валийлари. V қисм. Муқаддас Қалдирғоч ва мустақилликнинг чорак асри. - http://uzbek.ferghana.ru/article.php?id=782 (www.uzbek.fergana.ru 30.01.2007 14:15).

E-mail: ahmadjonovsh54@gmail.com

2009 йил 31 август. Алмати шаҳри.

Просмотров: 1573 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz