Суббота, 24-04-27, 19:39

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 31 » Янги дунё хабари
21:37
Янги дунё хабари

Яшашга кўясизми жаноб диктатор?

Насрулло Саййид, Канада.

Ўзбекистон Республикаси президенти И.А. Каримовга, Ўзбекистон Республикаси Омбутсмани С.Ш.Рашидовага, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Ҳ. Қодировга, Ўзбекистон Республикаси Давлат Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Р.Р. Иноятовга

ва айнан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Б. А. Матлубовга

ОЧИҚ ХАТ

Мен, Сайидов Насрулло Абдуллаевич 1958 йили 20 февралда Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилганман. Мен Ўзбекистон фуқаросиман ва у билан фахрланаман. Фуқаролик паспортим Вобкент тумани ИИБ томонидан 2003 йил 28 августда берилган ва уни муддати чекланмагандир. Уни серияси: СР ва номери: 1121698. Паспортим доим ўзим билан бирга. Бошқа бирор бир ўзга мамлакат ҳукуматига фуқаролик беришни сўраб мурожаат қилганим йўқ.

Тақдир тақозоси билан 2007 йилнинг 23 июлидан бери менга бошпана берган Канада давлати ҳудудида "доимий резидент” статуси бўйича истиқомат қилиб келаман. Ҳозир яшаб турган манзилим: 10960 105 street #102 NW Edmonton, Alberta. Postal code- T5 H2 X4. Tel- 780 885 23 57.

Жаноблар! Мен 2005 йилнинг 19 ноябри куни, ўз ҳаётимга жиддий бир хавф туғилгани боис, ноҳақ қамалиб қолишдан қўрқиб, ўз Ватанимни вақтинчалик тарк этишга мажбур бўлгандим. Чунки шунга ўхшаш ясама ва сохта айблар туфайли олдинлари (1994, 2002, 2004) ҳам анча азият чекиб келганим боис, бу сафар Ватандан четга чиқишни маъқул кўрдим. Шундан сўнг қарийиб 2 йил Бишкек шаҳрида яшаб, сўнг Канада давлатига кўчдим.

Мен Ўзбекистонни тарк этган ўша дастлабки кунларимдан бошлаб, қаерда яшаб турганлигимни ҳеч кимдан сир тутмасликка ҳаракат қилиб келдим. Доимий тарзда халқаро матбуот ва интернет тармоқлари орқали ўзим ҳақимда билдириб турдим. Ундан ташқари 2006 йилнинг 28 декабрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан туриб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Қодиров номига бир мактуб жўнатиб, менга нисбатан қўзғатилган сохта жиноят ишини ҳаракатдан тўхтатишларини ва ўз Ватанимга қайтишга ижозат беришларини сўрадим. Аммо мактубимга бош прокурор жаноблари етарлича эътибор қаратмай, уни Бухоро вилояти прокурорига жўнатибдилар.Бухоро вилояти прокуратураси эса аризамни айнан ўша сохта жиноят ишини қўзғатган Бухоро вилоят МХХси тергов бўлимига жўнатибди. Бу ҳақда мен Бухоро вилоят прокуратурасидан шу мазмундаги жавоб олгандан сўнг билдим. Шу орада Бухоро вилояти ИИБ менга нисбатан ўзича қидирув эълон қилиб, ҳамма ерларда суратларимни осиб ташлади. Нега деган савол туғилади? Ахир мен Бош прокурор Р. Қодиров номига ёзган ўша аризамда Қирғизистонда яшаб турган манзилим ҳақидаги барча маълумотларни нотариал идоралар орқали тасдиқлатиб жўнатган эдим-ку. Қўлида мени яшаш манзилим ҳақида етали маълумотлар бўла туриб, нега Бухоро вилоят ИИБ "Бухоро телевидениеси” орқали махсус кўрсатувлар ташкил қилиб, мени қидирилаётганим ҳақида жар солди? Бу саволга сира жавоб топа олмаганим боис, мен энди Канада давлатига кўчиб кетишга мажбур бўлдим.

Жаноблар! Бугун ҳам мен ҳар дақиқада Ватанга қайтиш орзусида яшаяпман. Чунки Ватан мен учун ҳамма нарса, усиз яшаш менга оғир. Мен 1990 - 93 йиллар мобайнида, Ўзбекистон Олий Кенгаши таркибида туриб, Ўзбекистон мустақиллиги учун қўлимдан келганча курашдим. Ўша даврда Олий Кенгашда қабул қилинган қатор қонунларнинг яралишида менинг ҳам иштироким бор. Ўзбекистонда саноқли одамларгина эга бўлган "Ўзбекистон Республикасининг бир йиллиги фахрий нишони”соҳибиман. Ҳарқалай жиноятчи эмасман. Мен ҳеч қачон Ўзбекистон Конституциясига қоидаларига зид ҳаракатлар қилганим йўқ. Лекин шунга қарамай бугун асабларим бир нарсадан жуда қақшаган. Шу боис Сизларга ушбу очиқ хатни ёзишга қарор қилдим.

Ўшанда мен четга чиқиб кетган бўлсамда, оилам хотиним Ёрова Муқаддас бошчилигида Ўзбекистонда қолди. Мен оилам мен туфайли таъқибга олинмаса керак, деб ўйлагандим. Миршабларга ҳеч нарсани фарқи йўқ экан, қўлида фамилиянг ёзилган рўйхат бўлса, бўлди экан. Худди ана шу нуқтаи назардан улар уйимизга келавериб, сил қилиб ташлади ҳаммани. Вобкент тумани ИИБ (бошлиқ Болтаев Б.Х) миршаблари "Насрулло Сайидов қидирувда” деб, тинимсиз уйимизга келиб, дўқ- пўписа қиладиган бўлишди. Болаларимни айтишича, уйга бостириб келадиган ўша миршаблар доим битта саволни беришаркан: "Оталарингиз қаерда? Биз уни топиб, дарҳол қамашимиз керак…Тамом вассалом”

Бу гапларни эшитиб,"Оиламни ортиқча безовта қилмасинлар” деган мақсадда, Канадага етиб келишим биланоқ бу ердаги манзилимни ҳам адвокатим Тошева Тўхта Кошимовна орқали уларга етқаздим. Яшаш жойим ҳақидаги ўша ҳужжатларни тегишли нотариал идоралар тасдиқлаб берган эди. Ҳатто бу маълумотларни бир гал уйга телефон қўнғироғи қилиб турган пайтимда бизникига борган, ўзини туман ИИБ бошлиқ ўринбосари деб, таништирган кимсага (ёнида яна икки миршаб бор эди) ҳам айтиб ёздирдим. Болаларим орқали ҳатто уларга Канадада тушган суратларимни ҳам етқаздим. Мақсадим "улар оила аъзоларимни тинч қўйсинлар дедим”. Мен уларга ортиқча мени қидириб юрмасликлари учун ҳеч нарса қолдирмадим, ўзим ҳақимда керакли барча маълумотларни бердим. Аммо… Бу таъқиблар сира тўхтамади. Болаларим ва аёлим томонидан миршабларга ёзиб берилган тушинтириш хатлари бир неча папкаларни тўлдирган бўлишига қарамай, уларни дағдағаси ҳали бери тўхтагани йўқ. Шу орада аёлим ўғли тенги миршаблардан дакки эшитавериб, қон босими кўтариладиган бўлиб қолди ва бир неча марта даволаниб ҳам чиқди. Бунақанги руҳий босимлар оиламизни силласини қуритиб ташлади..

Жаноблар! Айниқса ҳурматли жаноб Баҳодир Ахмедович Матлубов! Илтимос Бухородаги ходимларингизга бир оғиз айтинг, оиламни тинч қўйишсин. Мен террорист ёки бошқа бир жиноятчи эмасман. Мен фақат Сизнинг ҳукуматингизга мухолифман холос. Ўзларингиз бир ўйлаб кўринг дунёнинг қайси бир мамлакатидаги ҳукумат ўз рақибларидан шунчалик ўч олади? Отаси учун бутун бошли бир оиладан систематик тарзда тушинтириш хатлари талаб қилиш сизнингча тўғрими жаноб вазир? Ҳар байрамда Сизни оилангиз паркларга борар, театрга тушар, ҳарқалай кўнгилхушлик қилар, дам олар… Мени оилам эса ҳар байрам арафасида қон йиғлайди…Бу йилги "Мустақиллик куни” байрами ҳам роса ташвишли келди. "Тушинтириш хати беринглар” деб, кетма-кет кет уйга келаётган миршабларни башарасидан тўйиб кетди оилам.

Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллиги арафасида барчангизга яна бир бор мурожаат қилиб, менга нисбатан қўзғатилган уйдирма сохта жиноят ишини ҳаракатдан тўхтатишингизни ва Ватанга қайтишимга, юрт ичида туриб, ўз конституцион ҳуқуқларим доирасида очиқ ва эркин демократик жамият қуриш йўлида сиёсий фаолият олиб боришимга тўсқинлик қилмасликларингизни сўрайман.


Ҳурмат ила: имзо Насрулло Сайидов 2009 йил 28 август

(Мактуб интернет тармоқлари орқали юқорида номлари келтирилган барча масъулларнинг иш е-mail манзилларига жўнатилди)

Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 2226 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz