Воскресенье, 24-05-05, 10:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 2 » Озодлик хабари
02:39
Озодлик хабари

Ўзбекистонда яна ҳокимлар алмашди

Одатда, вилоят раҳбарларини шахсан Каримовнинг ўзи бориб, алмаштириб келар эди. Аммо бу сафар мазкур юмуш бош вазир Мирзиеёвга юклатилган кўринади.

27.09.2009
Нодира

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев 25 сентябр куни бир йўла 3 вилоят - Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бўлди. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бу гал Мирзиёев вилоят раҳбарини алмаштирди.

Ўзбекистондаги мустақил манбалардан олинган хабарларга кўра, Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг уч вилоятга қилган сафари қисқа бўлган ва кутилмаганда амалга оширилган.

Куннинг биринчи ярмида Самарқанд вилоятида бўлган Мирзиёев, самарқандлик ҳуқуқ фаоли Маматқул Мухторовга кўра, Самарқанд шаҳрининг эски шаҳар қисмида қурилаётган янги иншоотларини кўздан кечирган.

- Келди-ю, янги қурилаётган иморатларни кўриб кетди фақат. Бу қурилишларни ички ишлар вазири Матлюбовнинг шахсан ўзи назорат қилаяпти. Эски шаҳарда жуда катта қурилиш бўлаяпти, дейди Маматқул Мухторов.

Суҳбатдошимизга кўра, Самарқанднинг эски шаҳар қисмидаги иншоотларни бузиб, ўрнига шитоб билан қурилаётган янги объектлар қай мақсадга хизмат қилиши ҳақида ҳали тайинли гап йўқ.

- Аммо шахсан бош вазирнинг ўзи келиб кўриб кетганидан бу қурилиш объектидан кўзланган мақсад каттадир, дея тахмин қилади Маматқул Мухторов.

25 сентябрнинг иккинчи ярмида Жиззах шаҳрига борган бош вазир бу ерда вилоят ҳокими вазифасини бажаришга киришганига эндигина 6 ой бўлган Маҳмуд Холбўтевни ишдан олиб, ўрнига Республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазифасидан озод қилинган, асли жиззахлик Сайфиддин Исмоиловни тайинлаб кетган.

Бу ҳақда Озодликка сўзлаган Маъмуржон Азимовга кўра, вилоят раҳбарлари алмашинувининг сабаби, одатдагидек, эл-юртга номаълум.

- Олти ойдан бери Маҳмуд Холбўтаев ҳоким вазифасини бажарувчи бўлиб ўтирган эди. Билмадик, нима сабаб бўлди - уни ишдан олиб, ўрнига қишлоқ ва сув хўжалиги вазирини тайинлаб кетди, дейди Маъмуржон Азимов.

Жиззахлик суҳбатдошимизнинг айтишича, янги келган раҳбар ҳам вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Яъни Жиззахда ҳали ҳам ҳоким йўқ, балки ҳоким вазифасини бажарувчи бор.

25 сентябр куни оқшом Сирдарё вилоятига етиб борган бош вазир Мирзиёев бу ерда ҳам вилоят раҳбарини алмаштирган.

Бу ҳақда Озодликка сўзлаган сирдарёлик кузатувчи Карим Бозорбоевга кўра, бу вилоятда раҳбар алмашинуви сабаби элга айтилган.

- Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Ойбек Аширметов вилоят ҳокими бўлди. Аввалги ҳоким Абдураҳим Жалолов эса 64 ёшга кирган эди. У пенсияга чиққани муносабати билан лавозимини Аширметовга топширгани айтилди, дейди Карим Бозорбоев.

Шу тариқа, суҳбатдошларимизнинг айтишларича, икки вилоят - Жиззах ва Сирдарёда раҳбар алмашганини биров билиб-биров билмай қолаверди.

Аммо, Карим Бозорбоевга кўра, оддий халққа раҳбар алмашганининг анчадан бери ҳеч бир дахли бўлмай қолган. Биринчидан, халқ ўзи хоҳлаган одамни ҳоким қилиб сайлаш ҳаққидан маҳрум этилган.

- Иккинчидан, фақат қисқа муддатга келиб кетаётган ҳокимлар элнинг кундалик турмушига айтарли бир енгиллик кирита олмаяпти. Оддий одамларнинг орасида ҳар бир ҳокимнинг бирор-бир кўрсатган ҳунаригина гап бўлиб қолмоқда холос, дейди Карим Бозорбоев.

Масалан, Сирдарёнинг ишдан олинган раҳбари мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларига бу йил эрта баҳорнинг совуқ кунларидан бошлаб, роса ажриқ тердирган.

- Сирдарё вилоятида "Умид ниҳоллари - 2009” спорт тадбири бўлиши олдидан март, апрел ва май ойи ичида мактаб ўқувчилари йўл четидаги ажриқларни териш учун олиб чиқилган эди. Кетган ҳокимнинг ҳеч бир иши эсда қолмаса ҳам, 3 ой болаларни ажриқ тердиргани эсда қолса керак, дейди Карим Бозорбоев.

Жиззахда ҳоким вазифасини бажарган Маҳмуд Холбўтаев эса маҳаллий аҳоли орасида, аввалига, "уронғич сенатор”, кейинчалик эса "бозорчи ҳоким” номи билан танилган.

Ҳуқуқ фаоли Маъмуржон Азимовга кўра, Холбўтаев бозорларда ислоҳот ўтказиш ташаббуси билан чиқиб, айниқса, кўпчилик тадбиркорларнинг эсидан чиқмайдиган бўлди.

- Тадбиркорларга "фалон миллион сўмни банкка қўясан” деган талабни қўйган эди. Ҳоким айтган пулни банкка қўёлмаса, солиқ ё бошқа идора орқали ишини ёптириб юборар эди. Жиззахда сомсаси билан танилган роса машҳур ошхонаси бор тадбиркор йигитнинг ишини ҳам тўхтатиб қўйган эди. Харидори кўп бўлгани учун ҳамма қизиқди. Кейин билсак, ҳоким ёптирган экан. Асосан, бозорга жуда қаттиқ тегди бу одам. Тадбиркорларнинг ҳуқуқини оёқ ости қилиб ташлади, дейди Маъмуржон Азимов.

Ўзбекистонда раҳбарларнинг бу тариқа тез алмаштирилиши, айниқса, кейинги пайтларда Жиззахда тез-тез алмаштирилишининг асл сабаблари, гарчи айби билан бўшатилаётгани расмий баёнотда бир оғиз қистириб ўтилса-да, кенг жамоатчиликка қоронғулигича қолаверади.

Шу боис кузатувчилар ва оддий аҳоли ўз тахминларинигина илгари сурмоқда, холос.

Жумладан, Жиззахда яшайдиган оддий аҳоли вакилларидан бири Абдуқаҳҳор Шокиров ўз вилоятини амалдорлар учун "ўқув полигони”, деб ҳисоблайди.

- Ўқув полигони бўлади-ку, бизда ҳам ҳокимлик ёки совхоз директорилиги амалдорлар учун шунақа полигон-да. Келади, қандай қилиб пора олиш, қолган-қутган мулкни ўзлаштириш, талон-тарож қилишни ўрганади. Кейин эса янаям каттароқ совхозга директор бўлиб кетади. Ҳокимлик ҳам шу сингари. Масалан, Шавкат Мирзиёев Жиззахда 5 йил ўтирган бўлса, умуман халқни хароб қилган, вилоятни хароб қилган. Фермерларни йиғилишларда уриб, тепиб, ўлдириб, майиб қилди. Майиб бўлиб юрганларни кўраяпмиз мана. Кейин Самарқандга бориб билганини қилди ва мана ҳозир бош вазирликка тайинланди. Шу малака ошириш жойида бу Жиззах, дейди Абдуқаҳҳор Шокиров.

Сирдарёлик Карим Бозорбоев эса ҳокимлар алмашинувининг сабабини элнинг норозилигида, деб ҳисоблайди.

Яъни республика раҳбарияти қайси вилоятда эл норозилиги юзага чиқаверса, ўша ернинг раҳбарини алмаштириб, шу йўл билан норозиликни бостиришга, жилла қурса, яна қанчадир муддат кечиктиришга ҳаракат қилади.

Карим Бозорбоевнинг бундай фикрларини қувватлаган самарқандлик Маматқул Мухторов, бу республикада илдиз отган коррупцион тизим учун жуда қўл келади, деб ҳисоблайди.

- Менимча, ҳокимларнинг 95 фоизи порахўрлик қилаяпти. Бир йил ярим ишлайди-да, дарров катта порани олиб қўяди. Кейин келиб, уни олиб ташлашади, ё қамаб юборишади. Ўзбекистонда 13 та вилоят бўлса, уларнинг пора олиши ва алмаштирилишидан юқоридаги раҳбарлар ҳам манфаатдор бўлса керак. Бўлмаса, ҳокимнинг ўзи шунча пора олишга журъат қилолмайди. Мана, битта мелкомбинатни директорилиги учун 190 минг АҚШ доллари бериш керак экан. "Даракчи” газетаси Баҳромов ҳақида шунақа деб ёзиб чиқди, дейди Маматқул Мухторов.

Республикада қўлма-қўл ўқиладиган кўнгилочар "Даракчи” газетаси фелъетонига ҳам қаҳрамон бўлган раҳбарни, шахсан, президент Каримовнинг ўзи танқидлар остида лавозимидан озод қилган эди.

Аммо республикада коррупция ботқоғига ботган фақатгина вилоят ёхуд туман ҳокимликлари эмас. Ўзбекистондаги коррупция даражасини ҳамиша ўта юқори баҳолаб келган хорижий ташкилотлар коррупция мамлакат бошқарувининг ҳамма бўғинларига сингиб кетганидан ташвиш билдиради.

Бироқ порахўрликда айбланиб айнан ҳокимларнинг тез-тез ишдан олиниши-ю, ўрнига яна шахсан президент томонидан янги ҳокимнинг тайинланиши асл мантиғи кенг жамоатчилик учун ҳамон сирлигича қолмоқда
Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1696 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz