Воскресенье, 24-05-05, 19:13

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 5 » ВВС хабари
14:26
ВВС хабари
'Тоҳир Йўлдош ўлдирилди'
 
Тоҳир Йўлдошнинг ўлдирилганига оид хабарлар шу пайтгача ўз тасдиғини топмай келаётганди
Тоҳир Йўлдошнинг ўлдирилганига оид хабарлар шу пайтгача ўз тасдиғини топмай келаётганди
Покистон Жосуслик хизмати мулозимларига кўра, "Ўзбекистон Исломий Ҳаракати" раҳбари Тоҳир Йўлдош ўлдирилган.

Билдирилишича, ҳодиса ўтган август ойида Покистон шимоли-ғарбида юз берган.

"Ал-Қоида" тармоғига алоқаси борлиги ҳам айтилган ўзбекистонлик жангари йўлбошчи америкаликларнинг учувчисиз учоқдан уюштирилган ракета ҳужуми сабаб ҳаётдан кўз
юмган.

1991 йилда 26 яшар Тоҳир Йўлдош ва Президент Ислом Каримов иштирокидаги йиғин туширилган видеотасмадан парчалар

Бироқ Покистон Ички ишлар вазирлиги унинг ўлимини тасдиқловчи "қатъий далиллар" йўқлигини ҳам айтмоқда.

Покистон армиясига тегишли манба Би-би-си билан суҳбатда бу хусусда "жиддий гап-сўзлар" борлигини билдирган.

Бироқ, бу Тоҳир Йўлдош ўлдирилгани ҳақидаги биринчи хабар эмас. Авваллари ҳам бу даъво қилинган, аммо хабарлар тасдиғини топмаганди.

Афғонистон Толибони Тоҳир Йўлдош ўлимидан хабардор эмаслигини айтди.

Хўш, ҳозирги ҳолатда Тоҳир Йўлдошнинг ўлгани неқадар ҳақиқатга яқин? Бу борада Би-би-cининг Исломободдаги мухбири Шоайб Ҳасандан сўрадик.

Ҳасан: Ҳа, бу галги хабарлар аввалгиларидан бошқача, чунки бир неча манбалар баробарига Тоҳир Йўлдошнинг ҳалок бўлгани ҳақида айтмоқдалар. Лекин, шундай бўлса ҳам унинг ўлими 100 фоиз тасдиқланган деб айта олмаймиз. Гап шуки, бу гал унинг ўлими ҳақидаги кўпларнинг гапи бир ердан чиқмокда. У ҳам бўлса, Тоҳир Йўлдошнинг оғир жароҳат олгани ва эҳтимолки ҳалок бўлгани.

Би-би-cи: Лекин, бунинг бирон аниқ далиллари борми ҳозир?

Ҳасан: Йўқ. Фақатгина бир нарса бор, у ҳам бўлса ўтган ҳафта ўзини Тоҳир Йўлдошнинг тан қўриқчиси дея таништирган шахснинг халкаро радиолардан бирига қўнғироқ қилиб, унинг ҳалок бўлганини айтган. Лекин, шуни айтиб ўтиш керакки, Тоҳир Йўлдош ҳалок бўлганлиги айтилган Вазиристон ҳудуди ҳукумат назорати мавжуд бўлмаган ва деярли бориб бўлмайдиган ҳудуддир. Ҳатто Покистон хавфсизлик хизматлари ҳам у ерга бора олмайдилар. Лекин, балки келгуси бир неча ҳафта мобайнида, худди Байтуллоҳ Маъсуд билан бўлганидек, бирон киши унинг ҳалок бўлгани вақти суратга тушириб оммага ошкор қилишга қарор қилса бу каби далил чиқиб қолиши мумкиндир. Айтганимдек, Вазиристондан аниқ маълумот олиш қийин, мана Тоҳир Йўлдошга ҳужум август ойида бўлгани айтилаяпти, лекин хабари энди чиқди.

Би-би-cи: Америкаликларнинг учувчисиз учоғидан қилинган дея айтилаётган ҳужум аниқ қачон рўй бергани маълумми?

Ҳасан: 27 август куни ҳужум бўлгани айтилган, расмийларга кўра, ана ўша ҳужумда Тоҳир Йўлдош оғир яраланган. Лекин, Тоҳир Йўлдошнинг атрофидаги яқин одамлар ўзлари чиқиб "мана, бу кунда яраланди, ёки мана бу кунда оламдан ўтди" демагунларига қадар буни ҳам аниқлик билан айтиш қийин бўлади. Ҳозирга қадар на Ал Қоида ва на Толибларнинг бирон юқори лавозимли вакили чиқиб унинг ўлимини тасдиқлади. Лекин, шу вақтгача унинг ўлими ҳақида пайдо бўлган хабарлардан бу галгиси анчайин асослига ўхшайди
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1513 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz