Воскресенье, 24-05-05, 16:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 7 » ВВС хабари
19:40
ВВС хабари
Қирғизистонда оналар ўлими ошиб бормоқда
 
Ўш туғруқхонаси
Ўшда касалхонада рўйхатдан ўтмаган аёллар ҳам оз эмас
Тўрт шифохона раҳбари лавозимидан бўшатилади, яна бирининг иши терговга берилади.

Ушбу қарор оналар ўлими ҳолларини текшириш учун тузилган махсус республика комиссияси мажлисида эълон қилинган.

Расмий хабарларга кўра, жорий йилнинг саккиз ойи ичида Ўш вилоятида 17 нафар ҳомиладор аёл жон таслим қилган.

Дастлабки текширувларга кўра, беш ҳолда шифокорлар айби бўлган. Барча айбдорлар маъмурий жазога тортилган, яна бирининг иши эса энди тергов қилинади.

"Аммо, шифокорларни жазолаш муаммони ҳал қилмайди," - дейди вазият билан танишган Қирғизистон парламенти депутати Зулхабира Бекенова.

"Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларини чуқурроқ ўрганиш, малакали мутахассислар тайерлаш даркор".

Ўш вилоят туғруқхонаси бош шифокори Гулбара Кенжабоева шифокорлар камчиликларини инкор этмайди.

"Аммо аксар нохуш ҳолларда аёлларнинг ўзлари, уларнинг турмуш шароити айбдор," - дейди у.

Марҳумаларнинг кўпчилиги Россия ва Қозоғистонда ишлаб келган меҳнат муҳожирлари бўлган.

"У томонларда шифокор кузатувида туришмаган. Хорижда туғруқхонада кўз ёриш қимматлигини айтиб, ватанга келишган," - дейди шифокор.

Мутахассислар хулосасига кура, бир неча жувоннинг ўлимига уларнинг аввалги касалликлари ҳисса қўшган.

Икки аёл вирусли гепатит касаллигидан жабр тортиб келган, бири камқон, яна бири оққон бўлган. Бир аёл сил касалига йулиққан. Аёллар ўз пайтида яхши даволанмаган.

Дастурхонда чою-нон, далада пахта

Ўш вилоят туғруқхонаси бош шифокори ахборотича, ҳудудда ҳар юз аёлнинг 82 нафари анемия, яъни камқонликдан жабр тортади. Уларнинг 60 фоизида оғир камқонлик қайд қилинган.

Мутахассисларга кўра, ушбу касаллик бошқаларини ҳам қўзғайди ва оғирлаштиради.

Уларга кўра, маҳаллий қиз-келинлар яхши овқатланмайди, кўпчилик ҳомила пайтида чой-нону, озгина ширинлик ёки бошқа емак билан чекланади.

Шифокор назоратида турмаганлар ёки кеч келганлар ҳам талайгина.

Дала ишларида, тамаки ё пахта етиштиришда машғул қиз-жувонлар айниқса қувватсиз эканлар. Оғир ишлаш шароитлари туфайли улар турли хасталикларга чалинган.

Расмий маълумотларга биноан, ҳомиладор аёллар ўлими муаммоси фақат Ўшда мавжуд эмас. Аёлларнинг туғруқхонада ўлиш ҳоллари бутун Қирғизистонда кўпайган.

Биргина пойтахт Бишкек перинатал марказида олти нафар жувон бу йил ҳаётдан кўз юмган.

Бу ҳол Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги муҳокамасига оширилгач, гуноҳкор деб топилган шифокорлар маъмурий жазога тортилган.

Бироқ, кўплар шифокорларга ҳам осон эмас дейишади. Раъно опа Ўш туғруқхонасида 33 йилдан бери ишлайди, малакали доя.

"Маошим жуда оз - икки ярим минг қирғиз сўми, 60 долларга ҳам етмайди. Шифохонани тозалаш, жорий таъмирдан чиқариш ҳам ўз зиммамизда," - дейди у.

Беш миллионлик аҳолисига эга Қирғизистон собиқ Совет республикалари орасида энг қашшоқ мамлакатлардан биридир.

Охирги йилларда молиявий таъминотдаги қисқаришлар ва малакали мутахассисларнинг камлиги соғлиқни сақлаш соҳасига қаттиқ шикаст етказган.

Кўп қирғизистонликлар касалхоналардаги тиқилинч вазият, таниш-билишчилик ва порахўрликдан шикоят қилишади.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1244 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz