Воскресенье, 24-05-05, 16:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 7 » Озодлик хабари
19:53
Озодлик хабари

ОИТВ никоҳга тўсиқ бўлолмади

07.10.2009
Гулнора Равшан

Тожикистонда орттирилган иммун тақчиллиги вирусини юқтирган тожикистонлик уч йигит ОИТВ вирусига чалинмаган уч нафар соғлом қиз билан никоҳдан ўтди.

Ана шундай беморларга кўмак кўрсатувчи “Гули сурҳ” ноҳукумат ташкилоти раиси Севара Комилованинг билдиришича, бу каби ҳолат тожик жамиятида илк бор кузатилмоқда.

Аср вабоси билан оғриганига қарамай, турмуш қуришга қарор қилган йигитлар тўйида “Гули сурҳ” ташкилот расмийси Севара Комилова ҳам қатнашди.

- Тўй менсиз ўтиши мумкинми? Уччала тўйда ҳам қатнашдим. Тўй жуда қизиқарли ва хурсандлик билан ўтди, дейди кулиб Севара Комилова.

Тожикистондаги ОИТВ вирусига чалинганлар билан ишлаш ва уларга тиббий ҳамда руҳий кўмак кўрсатиш ноҳукумат ташкилоти масъулининг билдиришича, сўнгги пайтларда одамларнинг мазкур касаллик борасида етарли ахборотга эга бўлишлари сабабли улар орасида вирусни юқтирганлардан қўрқиш, жирканиш ёки ваҳимага тушиш ҳолатлари камайган.

Озодлик мухбири билан суҳбатлашишга рози бўлган куёв болалардан бири севишиб турмуш қурганини айтади.

- Турмуш ўртоғим менинг бу вирусга чалинганимни билар эди. Ҳатто онаси ва акалари ҳам бундан хабардор эдилар. Биз бир-биримизни жуда қаттиқ севиб турмуш қурганмиз, дейди номи ошкор қилинмаслигини сўраган суҳбатдошимиз.

Куëвнинг айтишича, у бундан 6 йил аввал наркотик моддани игна ёрдамида қон томирига юбориш ортидан ОИТВга чалинган.

ОИТВ га чалинганидан хабардор бўлган суҳбатдошимиз бир неча йиллик тушкунликдан сўнг “Гули сурҳ” ташкилоти ва унинг ходимлари билан танишганини эслайди ва ўша пайтда бошланган антиретровирус терапеясидан сўнг ўзини анча бардам ҳис қилаётганини айтади.

- Мени даволаётган шифокорга бир қизни севиб қолганим ва унга уйланиш ниятим борлигини маълум қилдим. Улар эса вирус юқтирганимни қизга айтишим шартлигини таъкидлашди. Табиийки, мен уни бу борада огоҳлантирдим. Аммо севги ҳамма нарсадан устун чиқди ва биз турмуш қурдик, дейди суҳбатдошимиз.

Эндиликда ёш келин-куёв фарзанд кўриш орзуси билан яшамоқда.

- Турмуш ўртоғим вирус юқтирмагани учун биз ҳаётимизда презервативдан фойдаланаяпмиз. Биз иккаламиз ҳам фарзанд кўришни истаймиз. Шифокорларнинг гапига қараганда, биз тез-тез анализ топшириб туришимиз керак экан. Анализлар натижасида қайси вақт вируслар босими камайса, ўша куни биз презервативдан фойдаланмаслигимиз мумкин экан. Аммо менга ҳаммадан муҳими турмуш ўртоғимнинг бу вирусга чалинмаслигидир, дейди йигит.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Аъзам Мирзоевнинг билдиришича, ОИТВ вирусига чалинган кишилар соғлом фарзанд кўриш имкониятлари бор.

Вазирлик масъулининг таъкидлашича, ҳаëтда шундай мўъжизалар мавжудки, узоқ вақт антиретровирус терапеясини олган бемор ўз жуфтини бу вирусга чалиниш хавфидан сақлаши мумкин. Унга кўра, антиретровирус терапеяси бемор қони ва спермаси таркибида мавжуд вирус миқдорини камайтиради.

- Бироқ, яна такрорлайман, жуфтлар шифокорларнинг доимий назоратида бўлишлари ва улар тавсияларига риоя қилишлари шарт. Ҳомиладорлик жараёни ва боланинг туғилиши ҳам шифокорлар қатъий назоратида бўлиши лозим. Кўп ҳолларда бу қоидаларга жиддий риоя қилган кишилардан ОИТВ вирусига чалинмаган болалар туғилиши қайдга олинган. Бола вирус юқтирмай туғилишининг бошқа бир йўли ОИТВ вирусига чалинган киши спермасини вирусдан тозалаб, унинг жуфтини сунъий тарзда ҳомиладор қилишдир, дейди Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлик расмийси Аъзам Мирзоев.

Суҳбатдош куёв ҳаётда турмуш ўртоғига нисбатан меҳрибон бўлишга ваъда қиларкан, агар Оллоҳ унга соғлом фарзанд насиб этса, уни тўғри йўлда тарбиялаб, ўзи ҳаётда қилган хатоларни боласи такрорламаслигига имкон қадар ҳаракат қилишини айтади.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган статистик маълумотларга кўра, мамлакатда ОИТВ вирусига чалинган тахминан 1600 фуқаро расман қайдга олинган. Уларнинг 60% наркотик моддаларни қон томирига юбориш ва қолган 20 фоизи эса жинсий алоқа йўли билан аср вабосига чалингани таъкидланмоқда.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1318 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz