Воскресенье, 24-05-05, 12:36

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 8 » Ёдгор Турлибеков
19:53
Ёдгор Турлибеков

Ўзбекистонда Муҳолифатнинг оловли

йиллари қандай сўндирилди?

Дархақиқат 1989 ва 1991 йилларда халқимизнинг руҳи баланд,

у бугунгидай чўкмаган, аксинча Чўлпон айтгандай: у - тўлқинли

денгиз, даҳшатли уммон тўфонидай оломон эди, буларни

кўрган Каримов ваҳимага тушар, аммо у ичидан қанчалар

қўрқинч ўтаётса-да, одамлар кўзига ўзини тетик, хушчақчак ва

ёқимтой кўрсатаоладиган зотлиги учун, унинг жилмайиб,

кўзлари ялтирагани билан трибуна ортидаги тиззалари

қалтирар эди.

Гапнинг индоллосини айтганда, ўзбек халқи яқин кунларда ўз

муҳолифати билан унинг барча истак ва армонларига:

озодлик, фаровонлик ва демократияга эришиши аниқ ва

равшан эди.

 Ленин Майдонига келган кўп минглик митингларнинг хар

тўпланишидаги асосий масала кўрилмай, негадир бирор сабаб

билан у албатта кейинги муддатга кечиктириш одат тусига

айланиб бормоқда эди.

Бундай харакатлар узоқ областлардан турли транспортларда

қийналиб, катта умидлар билан, атайин келган минглаб

мустақиллик шайдоларининг ҳафсаласини пир қилабошлади.

Улар бундай минглаб кишилардан йиғилган митинг

раҳбарларининг мужмаллиги доим қайтарилаверганидан,

айниқса узоқ областлардан бирнеча бор келиб, овора

бўлганларидан зерикиб, иккинчи келмас бўлиб кетишар, энг

ёмони эса, бошқа минглаб умидворларни ҳам улар, Тошкентга

борманглар, барибир натижа бўлмайди деб, йўлдан урар

эдилар.

Бундай орасатда гаранг қўйга айланганлар, Ўзбекистон 

қишлоқ ва шахарларида камида 500 мингни ташкил этган

бўлса, улар сони хар йиғилишдан сўнг озайгандан озайиб

борар, аслида уларнинг кўплари ўшандаги энг ашаддий ва

харқандай радикал курашишдан ҳам қайтмайдиган азаматлар

эдилар.

Яна вилоятларда алоҳида ўтказилган митинг ва йиғилишларда

бирликчилар сафига янги катта гуруҳли кўнгиллилар тинмай

қўшилар, “Бирлик”нинг катта қозони остидаги олов гўё

республикага тарқалиб гуриллаб ёнгандай.

Бундай йиғилишларда айниқса Фарғона водийсининг

Наманган, Андижон ва Қўқон атрофларидан келганлар,

Тошкент шахри атрофидаги Янгийўл, Чирчиқ, Ангрен, Тўйтепа

шахарлари, Тошкентнинг Чилонзор, Назарбек, Бектемир,

Юнусобод ва Студентлар шаҳарчаси даҳаларининг кўплаб

фаолларини кўриш мумкин эди.

Бундай халқнинг тўлғониб қилаётган умид ва харакатлари нега

аста-секин сўндирилиб борилган?

Майли Тошкентни қўйиб турайликда ҳатто ўша пайтлар унинг

бир яқин районидаги йиғилган кичик оломонгага “Олға!” деб

юборилса биласизми, оқибати нима бўлар эди?

Бундай юришга кўча ва кўчалардан қўшилиб, то Ленин

майдонига етиб боргунча кўз олдингизга келтиринг, улар неча

юз мингларга айланиб кетишини тасаввур қилаоласизми?

Ахир шундай кўча юришлари қилинмагани учун ҳам, ҳозиргача

Каримов ўрнида бамайлиҳотир ўтирибди, бу дегани неча

марта тайёр дамланган ош сузилмай, ҳамманинг сўлаги

оқизилиб, неча марта қайтариб бу палов қозонга солинди

дегани эмасми?

Мухолифат лидерлари деб ўшандаги халқ таниган

“йигитлар”да “Юришларни бошланглар хукумат бизники!” деб

халққа айтадиган ва хукуматни эгаллаб, уни мен бошқариш

каби интилиш, шижоат ва жасоратдан уларда заррача борми

эди,  дўстлар?!

Йўқ!!

 Улар мужмал ва улар нимадандир кучли қўрқар эдилар ва хар

гал яшасин муҳолифат! деган советлар шиоридан олдин

босиб ўтолмас эдилар...

Эссиз, шу алпозда неча халқ ғалаёнлари даражасигача

кўтарилиб пишиб етишган бўҳронлар, бу лидерларнинг ўта

андишалик қилиб, микрофондан янграётган гўзал

чақириқларига ишониб, халқ янаги сафаргача уйларига қайтиб

кетаверишган.

Бирликнинг гоҳида бирнеча ойларга чўзилган тинчиб кетиб

унинг сокинлигидан хавотир олган минглаб Тошкентдан узоқ

ерларда сабр-тоқатсиз кишилар ўзаро йиғилиш ўтказиб, улар

марказ Тошкентга  тезроқ бориб “юриш” ва митингларда

қатнашиш орзуси билан ёнар ва бунга тайёрланишар эдилар.

 Каримовнинг сотқин гуруҳларига ўша кунлар айниқса

таҳликали бўлиб, улар халқ назарига тушиб қолишса

оломондан ўлиб қутилишини яхши билар ва харбир қадамини

ўйлаб босар, уларнинг мақсадлари Каримовни қандай қилсада

асраб қолишга харакат қилардилар.

Уларни битталаб айёрона табассум-ла кутиб олаётган

меҳрибон Каримовдан янги кўрсатмаларни олиши биланоқ,

бундай сотқинлар одамлар гавжум жойларда, бозор,

йўл-йўлакай чойхоналаргача киришиб кечгача тиним билмай

югуришар, “Бирлик”ка қарши тинмай турли иғволар тарқатишар

эди.

Улар асосан яқинлашаётган сайловда Каримов номзодини

қўллашга чақиришардилар, уларнинг орасида Каримовни

мақтагани учун халқ ичидаги аллакимлардан тепки еб беланги

бўлган, уларнинг кимлардандир  мушт еб кўзлари

кўкарганларни ҳам кўриш мумкин эди.

Сотқинлар “Бирлик”нинг хар бир йиғилишларида улар орасида

бемалол юришиб, ўзларининг хар гал суст ёки “латта чайнар”

таклифларини тиқиштирар, буларни англаш, муҳолифат

лидери Абдураҳим Пўлатов учун жуда қийиндай эди, негадир

унинг бу соҳада менгровсирашлари айниқса узоқ районлардан

келганларда бирдан катта шубҳалар уйғотар эди.

Ўшандаги хамма харакат иштирокчиларининг туб замирида,

асосан биргина орзу, қандай  бўлмасин коммунист Каримовни

ҳокимиятдан узоқлаштириб, ўзбек халқининг дил тўридаги

хақиқий Ватан Озодлиги ва Мустақилликка эришиш каби эзгу

ниятлар бўлган.

Бундай ниятларнинг бир шодасини Шовруқ Рўзимуродов каби

бирнеча Ўзбекистон Олий Совет депутатлари сессияларда

Каримовнинг кўзи олдида, келаётган сайловда унинг

номзодига овоз бермасликка очиқдан очиқ чақириб, бу

сессиялар ўша вақтлар тўлиқ Марказий телевидения орқали

халққа кўрсатиб борилган эди.

Каримов амалга ўтириб ўз мавқеъини мустаҳкамлаб олгач,

ана шундай фикр муаллифларидан ўзининг бирма бир аёвсиз

қасдини олабошлади, улар умирбод муддатга қамалдилар ёки

қийноқлар билан темир панжаралар ортида ўлдириб

юборилди.

(давоми бор)

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1272 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz