Воскресенье, 24-05-05, 12:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 9 » Уз.Невс хабари
20:12
Уз.Невс хабари
Eвроиттифоқ байроғи
 
ЕИ ривожланиш бўлмаган жойда тараққиётни кўрмоқда
09.10.09 - Октябр ойи охирида Европа Иттифоқи Андижон қирғини учун Ўзбекистонга нисбатан жорий қилган санкцияни олиб ташлаши мумкинлигидан хавотирланаётган ўзбек фуқаролик жамияти вакиллари бу ташкилотга санкцияни бекор қилмасликни сўраб мурожаат қилдилар.

Қурол етказиш эмбаргоси- Европа Иттифоқининг Андижон қирғини учун Ўзбекистонга нисбатан жорий қилган охирги расмий санкциясидир. Расмий Тошкентга нисбатан бўлган қатор чекловлар йилдан йилга юмшатилишига сабаб, ЕИ расмийлари бу ерда инсон хуқуқлари бўйича “ривожланишни” кузатганлар.

Европа Иттифоқига кириш ман этилган 12 та Ўзбекистонлик юқори мартабали расмийлар сони 8 тага, сўнг 4 тага қисқартирилди, 2008 йилнинг ноябрида эса уларнинг барчасига рухсат берилди. Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов шу захотиёқ Берлинга иш сафарига кетди.

Бугун Европа Иттифоқига очиқ хат юборган Фуқаролик жамияти вакилларининг айтишича, Ўзбекистон ЕИ Андижон қирғини учун санкциялар жорий қилинган 2005 йил октябрида қўйган талабларни бажармаган.

ЕИ нинг Ўзбекистонга нисбатан жорий этган санкцияни бекор қилиш шартлари: Андижон қирғини юзасидан мустақил тергов олиб бориш, барча фуқаролик фаолларни озод этиш, фуқаролик фаолларини та’қиб қилишни тўхтатиш, нохокимият ташкилотларини рўйхатдан ўтказишни енгиллаштириш, “Human Rights Watch” ходимларини аккредетация қилиш, мамлакатга БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича махсус ма’рузачиларини киритиш кабилар эди.

Тошкентга нисбатан қўйилган талаблардан бирортаси хам бажарилмади,аммо санксиялар ЕИ хар майлисида юмшатилиб борилди, оқибатда Ўзбекистонда Инсон хуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашди.

“Биз санкциялар
Солижон Абдураҳмонов
бекор қилинганлигини хато деб хисоблаймиз ва бу билан ЕИ Ўзбекистон хукуматига бўлган та’сирини йўқотди.Қурол етказишга бўлган эмбарго ўз кучини йўқотган тақдирда, бу яна қатор хатоликларга олиб келади ва Каримов режимининг оддий халқнинг норозилик намойишларини қурол ёрдамида бостиришига замин яратади”, - дейилади ўзбек фуқаролик жамияти фаолларидан 18 киши қўл қўйган мурожаат хатида.

ЕИ томонидан элон қилинган “Инсон хуқуқлари бўйича конструктив диалог” Германиянинг ёрдами билан Ислом Каримов ЕИ расмийларининг ишончини қозонишга ва семинарлар ўтказиш, ўзаро алоқаларни кучайтириш, халқаро хужжатларни ратификация қилиш ва бир нечта хуқуқ химоячиларини озод қилиш билан уларни чалғитишга эришди.

Бироқ бу “конструктив диалог” Ўзбекистонда инсон хуқуқларини яхшилашга хеч қандай та’сир қилмади, ЕИ нинг эса бунинг аксини исботлашга бирорта далили йўқ.

Мурожаатда ёзилишича, айни кунларда ўз фаолияти учун 15та хуқуқ химоячиси хибсда тутиб турилмоқда.

Қамоқхоналарда 2005-2007 йилларда хибсга олинган хуқуқ химоячиларидан Агзам Фармонов, Норбой Холжигитов, Хабибулла Акпулатов, Насим Исаков, Расул Худойназаров, журналист Жамшид Каримов, шоир Юсуф Жумаев ва унинг ўғли Машраб Жумаевлар қамоқхоналарда қийналмоқдалар.

Охирги 2 йил давомида тухмат билан яна 5та фаол хибсга олинди: Агзам Турғунов, Солижон Абдурахмонов, Дилмурод Сайид, Фарход Мухторов ва Fабулло Жалилов.

ЕИ томонидан катта ўзгаришдек қабул қилинган озод қилишларга келсак, Ўзбекистон хукумати яна шунча фаолларни хибсга олишга улгурди. Озод қилинганлар мамлакатдан чиқиб кетишга харакат қиладилар, мамлакатда фаолиятини давом эттираётганлар эса қамалмоқдалар.

Фаолларни та’қиб қилиш муаммоси, қийноқлар қўлланилиши, нохақ хибсга олиш, диндорларни қатағон қилиш, болалар мехнатидан фойдаланиш – бунинг хаммаси шу кунгача долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

“Биз Европа Иттифоқига кирувчи айрим мамлакатларнинг Ўзбекистонда инсон хуқуқларининг қўпол тарзда бузилишини кўриб туриб сезмасликка олаётганидан ажабланмоқдамиз. Улар ривойланиш бўлмаган жойда тараққиётни кўрмоқдалар”. – ёзади ЕИ га ўзбекистонлик фаоллар.

“Диалогга таёрлигини билдириш учун Ўзбекистон хукумати барча хуқуқ химоячиларини озод қилиши керак, ЕИ эса бу борада қаттиққўл бўлиб, Ўзбекистон хукумати қўйилган талабларни бажармагунича санкцияларни бекор қилмаслиги лозим”, - дея ўз мурожаат хатини тугатади ўзбек фуқаролик жамияти фаоллари.

Uznews.net
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1289 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz