Воскресенье, 24-05-05, 13:00

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 9 » ВВС хабари
20:41
ВВС хабари
'Қамоқдаги шоир тез-тез изоляторга ташланмоқда'
 
Юсуф Жума
Юсуф Жума президент Каримовнинг ашаддий танқидчиларидан ҳисобланади
Ўзбекистоннинг Устюрт саҳроси ўртасида барпо этилган "Жаслиқ" қамоқхонасида сақланаётган отасини бориб кўрган Феруза Жуманинг билдиришича, Юсуф Жумани тез-тез ҳеч бир изоҳсиз изоляторга танланмоқда.

Би-би-сига Феруза Жуманинг айтишича, у отаси билан 3 октябр куни кўришишга муваффақ бўлган.

У Юсуф Жуманинг аҳволи янада оғирлашганини айтди.

"Дадамнинг соғлиги яхшимас, жуда озиб кетганлар. Оёқларига қамоқхона томонидан қандайдир бир шиппак берилган. Шиппак тагига темирми, нимадир қаттиқ нарса қўйилган, уни кийсангиз, бу қаттиқ нарса товонга ботиб, бутун тананг жимирлаб кетади. У билан дадам қандай юриптилар?" деди Феруза Жума.

Унинг айтишича, кўришиш учун ҳар гал "Жаслиқ" қамоқхонасига борганида, отасининг аҳволи аввалгидан ҳам ёмонлашганини кўради, шунинг учун унинг соғлигидан хавотирга тушган.

Феруза Жуманинг айтишича, "Жаслиқ" қамоқхонаси маъмурияти диссидент шоирга руҳий босим ўтказмоқда.

"Бир ой олдин отамга юборилган посилкани ҳали ҳам беришмапти. Бу гал мен ўғлим билан бирга фақат икки соатлик учрашувга боргандим. Отам билан ярим соат ҳам гаплашгани изн беришмади", дейди Юсуф Жуманинг қизи.

Мухолифатчи шоир Юсуф Жума Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб, 2007 йилдаги президентлик сайлови арафасида ўзи истиқомат қилган Бухор вилояти ҳудудида норозилик амалиётлари уюштирганди.

Юсуф Жума ҳамда оиласи аъзолари бу норозилик амалиётини милиция ходимлари тўхтатишга уринганлари, ўзларининг ҳибсга олинишлари олдини олиш мақсадида қочишга мажбур бўлганларини айтганлар.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига кўра, Юсуф Жума ва унинг ўғиллари ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган, автомобилда милиция ходимини уриб кетиб жароҳатлаган.

Юсуф Жума оиласи аъзолари Қоракўл туманидаги ўзларининг ҳовлиси қуролланган милиция ходимлари ўққа тутилганини, шундан кейин уйдан қочишга мажбур бўлганларини айтганлар.

Тошкентда ҳибсга олинган Юсуф Жума беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, унинг ўғли Машраб тақдири ҳақида яқинлари ҳам ҳеч нарса билмасликларини айтишади.

Дастлабки тергов пайтида ҳамда озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмдан сўнг "Жаслиқ" қамоқхонасига юборилганидан кейин қариндошлари Юсуф Жуманинг қийноқларга тутилгани ҳақида хабар қилганлар.

"Хьман Райст Уотч" Ўзбек ҳукуматини Юсуф Жумани қийноққа тутаётганликда айблади

Шу йил ёзида халқаро "Хьман Райст Уотч" ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини диссидент шоирни ҳарорати баланд изоляторда сақлаб турганликда айблади.

"Юсуф Жуманинг бу йўсинда таҳқирланиши даҳшатлидир. Аслида у умуман жазоланмаслиги керак эди," - деб айтган "Хьюман Райтс Уотч" вакиласи Ҳолли Картнер.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон қамоқхоналарида минглаб сиёсий ва диний маҳбусларнинг сақланишини айтишади.

Расмий Тошкент қийноқ даъволарини рад этиб келади.

Юсуф Жума 1980 йилларда шеъриятга кириб келган, унинг "Ҳақиқатнинг олтин олмаси" номли илк шеърий тўплами 1984 йилда чоп этилган.

Мухолифатдаги "Бирлик" халқ ҳаракати фаолларидан бўлган шоир 2001 йилда бир туркум шеърлари учун "давлат тузумига тажовуз қилиш"да айбланиб, қамоққа ташланган.

Юсуф Жума ва оиласи Президент Каримовнинг сиёсатини очиқ танқид қилганлари ва амалдаги тузумга нисбатан фаол фуқаролик мавқеъини эгаллаганликлари учун таъқиб қилинаётганликларини айтишади.

Шоирнинг аёли ва уч ўғли таъқиблардан қочиб, Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганлар.

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1169 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz