Воскресенье, 24-05-05, 15:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 9 » ВВС хабари
20:49
ВВС хабари
МДҲ саммити Марказий Осиё раҳбарларисиз ўтади
Молдова пойтахти Кишинёвда МДҲ раҳбарлари йиғилмоқдалар, ушбу саммитда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг қатнашмаслиги маълум қилинган.

Молдова Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг билдиришича, ушбу учрашувга Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо 11 республиканинг барча ташқи ишлар вазирлари иштирок этишади.

Давлат раҳбарларидан тўрт нафари Кишинёвга бормайдиган бўлганлар.

Би-би-си мухбирининг ёзишича, Тожикистон ва Туркманистон президентлари Имомали Раҳмон ва Гурбангули Бердимуҳамедовлар бу пайтда Душанбе шаҳрида икки томонлама учрашув ўтказишни маъқул кўришган. Жаноб Раҳмоннинг матбуот хизмати "бунинг бирор бир сиёсий сабаби йўқ"лиги ҳақидаги баёнот билан чекланган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Нурсултон Назарбоев ҳамда Ислом Каримовлар саммитни сабабларини тушунтирмасдан рад этишган. Жаноб Каримовнинг бундай қарори оддий ҳол ҳисобланса, Нурсултон Назарбоевнинг саммитга бормайдиган бўлгани кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Бу кунларда Остонада бирор бир муҳим расмий тадбир режалаштирилгани ҳақида хабар қилинмаган.

Кишинёвда Қозоғистон ва Тожикистон номидан бош вазирлар даврада иштирок этишади, Туркманистондан бош вазир ўринбосарларидан бири, Ўзбекистонни эса балки Молдовадаги элчиси тақдим этар, дея хабар қилади Би-би-си мухбири.

Москва тўрт раҳбарнинг иштирок этмаётганидан "ваҳима ясамоқчи эмас".

"Россия президенти саммитда кимлар иштирок этишидан бохабар, у саммитда қатнашишга қарор қилган", деб айтган Президент Дмитрий Медведев матбуот котибаси Наталья Тимакова.

"Буни драмалаштириш керак эмас. МДҲ тарихида бундай ҳодисалар бўлган. Бу ҳар бир мамлакатнинг ўзининг иши. Ҳозир йилнинг охири, ҳамманинг вақти тиғиз", деб айтган Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Денисов "Интерфакс" ахборот агентлигига.

Йигирмага яқин масала

Аммо айрим кузатувчилар фикрича, бирданига бир неча мамлакат раҳбарининг мажлисда қатнашишдан воз кечгани МДҲ ташкилотининг тугаб бораётганининг ҳам нишонаси бўлиши мумкин.

Бошқалар назарида эса, бу МДҲга қизиқишнинг сусайиб бораётганини ҳам англатиши мумкин.

Би-би-си Украин хизмати билан суҳбатда Украина Президенти Виктор Юшченконинг айтишича, "МДҲ саммитларида қабул қилинган қарорларнинг уч ярим ёки 4 фоизи қачонлардир ҳаётга татбиқ этилган. МДҲ кам самара берадиган институтга айлангани афсусланарлидир ва унга нисбатан ишончсиз муносабат кучаймоқда".

Бироқ Президент Юшченко Кишинёв саммитида қатнашмоқчи эканини билдирган.

9 октябрга мўлжалланган саммит ҳозирги пайтда Ҳамдўстлик ташкилотига раислик қилаётган Молдова пойтахтида ўтмоқда.

Расмийларга кўра, ушбу йиғинда 20 га яқин масалани муҳокама этиш кўзда тутилган.

Улар орасида иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этиш, муҳожирлик сиёсати, наркотрафикка қарши кураш ва келгуси йил 9 майида нишонланадиган Ғалаба куни муносабати билан мурожаат масалалари бор.

Кишинёвда Дмитрий Медведев иштирокида Арманистон ва Озарбайжон президентлари Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳам муҳокама этмоқчилар
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1222 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz