Ғайбулло Жалилов қамокдан озод этилиши лозим Ғайбулло Жалилов қамокдан озод этилиши лозим, акс ҳолда ҳуқуқ
фаолидан ажралиб қолишимиз мумкин. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг(ЎИҲЖ) аьзоси Ғайбулло Жалилов 5- сентябрь куни 2009 йил ушланган ,айнан ўша кундан эьтиборан Ғайбулло Жалиловнинг ҳаёти хавотирли эди. Ҳуқуқ фаолини эндиликда Бухородан Карши шахри МХХ бошқармасига олиб келиниши, бу ачинарли ҳол десак муболаға қилмаган бўламиз. Фақат тахмин қилишимиз мумкин; Ғайбулло Жалиловнинг соғлиги ёмонлашган ёки тергов ҳали-хануз давом этмоқда. Ғайбулло Жалиловнинг соғлиги хақиқатан хавотирли,ўпка системаси фаолиятида камчилик бўлиши инсон ҳаёти учун хавф туғдиради, яьни атроф мухитнинг эколигияси Ғайбулло Жалиловга салбий таьсир кўрсатган бўлиши табиий ҳолдир. Тиббиёт ходими сифатида шуни билдиришим жоизки,Ғайбулло Жалилов ўпка етишимовчилиги оқибатида вафот этиши мумкин, сабаби инсон юрагида кислород яьни (гипоксия) танқислиги оқибатида, ўткир-юрак етишимовчилиги келиб чиқиши, юрак эса кислородсиз яшашамаслиги барчага маьлумдир. Бу касаллик албатта, ўлим билан якун топади. Ғайбулло Жалиловнинг тақдири,бирон бир ижобий томонга ўзгарилиши мумкинлиги ҳозирча савол остида. Ҳуқуқ фаолининг келажакда кутаётган қисмати жуда ҳам ачинарли. Шу сабабдан,Ғайбулло Жалиловга Ҳалкаро ташкилотлар кўмаги керак, у ёрдамга муҳтож. Ғайбулло Жалилов қамокдан озод этилиши лозим, акс ҳолда ҳуқуқ фаолидан ажралиб қолишимиз мумкин. 11-октябрь 2009 йил
|