Воскресенье, 24-05-05, 17:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 14 » ББС хабари
18:58
ББС хабари
'Ўзбекистонга қайтишга қарор қилдим'
 
Ўзбекистонда норасмий "Бирдамлик" ҳаракатининг муҳожиротдаги раҳбари Баҳодир Чориевватанига қайтишга қарор қилган.

Бу ҳақда жаноб Чориевнинг ўзи "Бирдамлик" ҳаракатининг интернет саҳифасида эълон қилган баёнотида очиқлаган.

"Бирдамлик" раҳбари Тошкентга шу ҳафтанинг жума куни йўл олаётганини маълум қилган.

Ҳаракат аъзоларига кўра, ташкилот ҳозирги кунда "АҚШ, Норвегия, Шветсия давлатларида расмий рўйхатдан ўтган бўлиб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Украина ва Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоқ Автоном республикасида ўз фаолиятини олиб бормоқда".

"Афсуски, ҳаракат ҳозиргача Ўзбекистонда ўз қурилтойини ўтказолгани йўқ," - дея эътироф этган Баҳодир Чориев. - "Ўтган 2008 йилнинг декабр ойига мўлжалланган ҳаракат қурултойи, аъзоларимизга нисбатан босим ва тазйиқлар кучайиб кетгани сабабли, уларнинг ҳавфсизлигини ўйлаб тўхтатилди."

”Бирдамлик” ҳаракати раҳбари ўз қарорини ҳаракат аъзоларининг "оғир кунларида, улар билан ёнма-ён туриб курашмоқни лозим топдим," - дея изоҳлаган.

"Мен ўз ихтиёрим билан шу йўлни танладим," - деб ёзади Баҳодир Чориев.

"Ўзбекистонда одамлар жуда тушкун кайфиятда, айниқса мухолифат фаоллари. Мен уларни руҳан, озми-кўпми қўллаб қувватламоқчиман", деди Баҳодир Чориев Би-би-си билан суҳбатда.

Ўзбекистонда тазйиқ остига олиниш эҳтимоллари ҳақида гапирар экан жаноб Чориев, ватан учун хизмат қилиш ва бу учун ҳатто қамалиш шараф эканлигини илова қилди.

Баҳодир Чориевга кўра, қонунуий томондан унинг Ўзбекистонга қайтиши учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ, фақатгина расмийлар бу каби тўсиқни атайлаб ўйлаб чиқишмаса бўлди.

“Бирдамлик” ҳаракати роппа-роса беш йил муқаддам Ўзбекистонда ташкил этилган.

Ҳаракат ўзининг асосий мақсади "Ўзбекистонда "эркинлик, адолат, бирдамлик тамойилларига асосланган, муносиб турмуш ва ҳар бир кишининг эркин, ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайдиган сиёсат юритувчи ижтимоий демократик давлат тузишда кўмаклашиш" эканини таъкидлаб келади.

Шу ой охирида 40 ёшни қаршилаётган Баҳодир Чориев Ўзбекистон расмийларининг унинг қайтишига муносабати қандай бўлишини билмаслигини айтган.

У озодликдан маҳрум этилиши ёда сиёсий фаолият олиб боришига қаршилик бўлмаслиги эҳтимоллари йўқ эмаслигини таъкидлаган.

Баҳодир Чориев 2005 йил майида Андижонда юз берган қуролли зўравонликлар ортидан Ўзбекистонни тарк этган ва Америка Қўшма Штатларида бошпана олганди.

"Бирдамлик" ҳаракати раҳбарининг Ўзбекистонга қайтишини қандай баҳолайсиз? Фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 1199 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz