Воскресенье, 24-05-05, 12:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 14 » ББС хабари
19:38
ББС хабари
"Ўзбекистон сайёҳлар учун одатий манзил эмас"

"Қаерга? Нима-истонга??"

Лондонга қайтиб қаерда сафарда бўлганимни айтганимда, кўпларнинг муносабати ана шундай бўлди. "Нимага?" деган саволга эса жавобим тайёр эди: "Чунки Ўзбекистон Ипак Йўлининг бир қисми бўлган!!"

Мен Ўзбекистон қандай ўлка эканини билмасдим. Ўзбекистон сайёҳлар учун одатий манзил эмас. Ана шунинг ўзи Ўзбекистоннинг ўтган бир неча йил давомида менинг ҳаёлимда романтик фантазия бўлиб шаклланишига сабаб бўлганди.

Бир мамлакатни 10 кун ичида тўла англаб етишга умид қилмагандим, албатта. Унинг устига, мен на ўзбек, на рус тилини биламан.

Одатда бирор жойга сафар қилар экансан, олдиндан ўзингда бу ўлка ҳақида шаклланган стереотип ва фикрлар билан қуролланиб келасан киши.

Ўша фикрларининг исботини топса, мамнун бўлиб, эскича фикрларинингиз билан ортга қайтасиз.

Мен эса бу каби фикрлашга қурбон бўлмадим деб умид қиламан, аммо бунга кафолат бера олмайман.

Лекин, мен ҳар доим сафарга чиқар эканман, манзилимдаги инсонлар яхши одамлар бўлишига умид қиламан. Ўзбекистонликлар айнан шундай, яхши одамлар бўлиб чиқди.

Кийим-кечакларимиз

Баъзи сайёҳларнинг қаҳрамонона саргузаштларидан фарқли ўлароқ, мен ва турмуш ўртоғимни сафаримиз чоғида деярли ҳеч ким, ҳеч қандай расмий безовта қилмади.

Аёллар
Сайёҳ Ўзбекистон бозорларида асосан аёллар савдо қилишига гувоҳ бўлганини айтади
Фақат Лондонга қайтаётганимизда Тошкент аэропортидаги расмий бизнинг ҳисобимизга чўнтагини бойитиб олмоқчи бўлди.

Ўзбекистонда инглиз тилида сўзлашадиган одам топиш қийин бўлиши мумкин, аммо у "Where is your money?" (Пулинг қаерда?) иборасини яхшигина ўрганиб олган экан.

Балки у бизнинг уст-бошимизга қараб бойвачча деб ўйлагандир? Эрим ҳам, мен ҳам катта рюкзакларимизни ортимизга осиб олиб сафарга чиқар эканмиз, ҳар доим сафар учун мўлжалланган кийимларимизни киямиз.

Улар енгил ва камтарона. Мақсадимиз - маҳаллий халққа аралашиб, бойвачча чет эллик сайёҳдек намоён бўлмаслик.

Лекин, бу сафар маҳаллий халққа аралаша олмадик - ўзбеклар ё ранг-баранг анъанавий, ёки ёрқин русча, ёки Ғарбона расмий русумда кийинишганди. Аёллар оёғида деярли ҳар доим баланд пошна. Эрим икковимиз улар орасида бошпанасиз одамлардек кўриндик.

Мен ўйланиб қолдим - балки мустамлакачилик даврида "сафари" уст-бошлари, бинокллари ва пакки пичоқлари билан Деҳлига сафар қилган инглиз сайёҳлардан фарқимиз йўқдир?

Аминманки, яна бир-икки авлоддан сўнг ўзбек аёллари орасида бу ранг-баранг ва ярқироқ анъанавий кўйлаклар йўқолиб кетади. Чунки руслар ўзлари ортидан тор кофточкалар ва мини-юбкаларга ҳавасни мерос қилиб қолдиришган. Туркиянинг мусиқий видео-клиплари эса бу ҳавасни янада кучайтирган.

Ўзбек аёл ва эркаклари

Ўзбек аёллар менга ўта ўзига ишонган ва тажрибага бой бўлиб кўриндилар. Улар ресторан ва дўконларга раҳбарлик қилишади, бозорларда олиб-сотишади, қаттиққўллик билан савдолашишади. Хорижликлар билан мулоқотда ҳам ҳеч тортинишмайди.

Бухоро
"Ислом кенг қулоч ёймоқда, аммо осойишта, тажрибакор равишда"
Ёлғиз қолганимда ҳеч қандай муаммосиз юра олдим, менга ҳатто автобусларда жой таклиф қилишди.

Турмуш ўртоғим ёнимда бўлганида, эркаклар аввалига унга юзланишарди, аммо мен суҳбатни (суҳбат эмас, қўл мимикасини) бошласам, мен билан бажонидил мулоқот қилишарди.

Ўзбеклар ҳали хорижий сайёҳларга тўла ўрганишмаган кўринадилар. Кўчаларни кезар эканман, одамлар юзидаги ҳақиқий қизиқишни сездим. Улар қаердан келганимни, нима иш қилишимни, турмуш қурганим ё йўқлигини, фарзандларим бор ё йўқлигини сўрашарди.

Мен тўхтаб улар билан суҳбатлашардим ёки яна қўл мимикамни ишга солиб, жавоб топишга уринардим. Улар билан суратларга тушганимда, замонавий камерам экранидаги суратларни кўриб улар жуда мамнун ва ҳайрон бўлишарди.

Ислом

Ислом бутун Ўзбекистон бўйлаб қулоч ёйиб бормоқда, бироқ анча осойишта, тажрибакор равишда. Бу ҳам 70 йиллик совет назоратининг меъроси бўлса ажабмас.

Рамазоннинг оҳирги кунида, тонги соат олтида Бухородаги Калон масжиди намозхонларга лиқ тўлганди. Кўчалар нон ва ширинликларни харид қилишга келган байрам кайфиятидаги шаҳарликлар билан гавжум эди.

Лекин ундан аввалги кунлари емакхона ва кафелардан мижозлар ҳеч аримаганди, яна кимдир писта чақса, бошқаси сигарет чеккан, яна биров шашликни паққос туширмоқда.

Рўза? Қанана рўза? Рамазон ойида сафар қилаётганимизни муқаддас ойнинг оҳирги кунигача сезмабмиз.

Ривожланганми ё ортда қолган?

Аёллар
Сайёҳ ўзбекистонликларнинг меҳмондўст ва қизиқувчанлигидан мамнун бўлган
Айнан мана шу саволга жавоб излар эканман, сафарим чоғида мен энг кўп ҳайратга солган жиҳатлар пайдо бўлди.

Мен Ўзбекистоннинг нақадар тараққий топган бўлиб туюлишидан ҳайрон қолардим, аммо бир неча сония ўтмай унинг нақадар қолоқ эканига гувоҳ бўлардим.

Қумликлар ора энг замонавий йўллар қурилган, лекин Амударёдан автомобилингизни паром устида ўтказмоқчи бўлсангиз, уни юклардан буткул бўшатишингиз керак, чунки метал парчаларидан ямаб қурилган бу кема ҳеч қандай ортиқча юкни кўтара олмайди.

Бухоронинг эски майдони бўлмиш Лаби Ҳовузида таксидан чиқар эканман, ҳафсалам бироз пир бўлди. У жуда ривожлангандек намоён бўлди.

Баҳайбат, бачкана ресторанлар нарда ўйнаб гурунг қилинадиган чойхоналарнинг ўрнини эгаллаган. Иморатлар қайта таъмирланган, йўлакларга қайтадан тош ётқизилган, дарахтларга ранг-баранг электр лампалари осилган, барча устарларни эса оппоқ танли фаранг сайёҳлари эгаллаган.

Бироқ, бир қадам юриб яҳудий маҳаллага тушасиз-у, ўзингизни бир неча аср ортга қайтган сезасиз. Тор жин кўчаларни ҳали ҳам чанг-тупроқ босган, канализация тизими ўрнатилмаган, кўҳна ўймакорлик йўли билан ясалган эшикларнинг бир қисми ерга ботиб қолган. Бу ерда фаранг мадмуазелларни учратмайсиз, фақат анъанавий кенг кўйлаклардаги аёллар эшиклари олдида қўшнилари билан гурунг солиб ўтиришибди.

Бошқа жин кўчага бурилар экансиз, ҳозирда ўз ҳолига ташлаб қўйилган, аммо бекинмачоқ учун ажойиб жойдек кўрилган карвонсарой сизни қарши олади.

Ортингизда дарвоза очилиб, қўй подаси чиқиб келади.

Калон масжидида бугун ҳам намоз ўқилади. Масжид ортидаги "Энг ажойиб сурат олинадиган ресторан"нинг ёнгинасида ҳали ҳам сайёҳлар кўзидан яширинган эски зардўзлик дўкончалари бор.

Бухоро
"Балки Бухоролик бўлсам, мен ҳам бачкана туристлар ресторанини очиб олиб, менюларимни фаранг тилида ёзармидим"
Мана шуларнинг бари Бухорони "афсонавий" қилади. Қайта қурилган сувенир бозорлари эмас.

Балки, мен эгоист сайёҳдирман ва афсонавий ўлкаларнинг 21-асрдан яшириниб, музлаб қолишини истарман.

Балки Бухоролик бўлсам, мен ҳам бачкана туристлар ресторанини очиб олиб, менюларимни фаранг тилида ёзармидим...

Аммо, умуман олганда, ўзбек ҳукуматининг тараққиёт лойиҳалари ўринли кўринади.

Самарқанддаги янги қурилган Тошкент йўли дабдабали ва характерсиз бўлишига қарамай, анъанавий русум ёддан чиқарилмаган.

Меъморчиликда ҳам анъанвий нозик жиҳатлар сақланиб қолган, баланд қаватли бинолар ё ғарбона савдо марказлари тарихий обидаларга соя солмайди.

Бир вақт ўзимни она шаҳрим Тел Авивнинг замонавий кўчасида юраётгандек ҳис қилсам, сал нарироқда яна тупроққа беланган жин кўчаларга тушиб қоламан.

Имкониятлар

Ўзбекистонда имкониятлар бордек туюлади, мамлакатдаги бойлик сал бўлса ҳам тенг бўлингандек.

Бу йўллари зўрға ҳаракат қиладиган эски лада ва ойнаси қорайтирилган мерседеслар билан тўла Озарбайжон эмас. Ўзбекистонда йўлларни замонавий нексиялар эгаллаган.

Емакхоналарда эса турлича русумда кийинган маҳаллий одамлар овқатланади, одамлар бир шаҳардан иккинчисига меҳмондорчиликка боришади, деярли ҳамманинг қўлида мобил телефонлари.

Ўртача нархли чойхонада тушлик қилар эканмиз, ёнимиздаги устарда анъанавий кийинган, кўринишидан ўртаҳол оила овқатланарди. Аминманки, улар йилига фақат бир марта ресторанда овқатланмайди.

Қорақалпоғистон
Сайёҳни Қорақалпоғистон ларзага солган
Бу инсонларнинг ҳаммаси президентнинг жиянлари бўлмаса керак, улар ўрта синф намоёндалари. Уларнинг ҳам кундалик харажатлари бор, лекин ресторанда овқат ёйишга пули етади.

Қорақалпоғистон

Қорақалпоғистонда сизни умидсизлик ҳисси босади. Бу ерда тараққиёт ортга кетган.

Дунё бўйлаб қашшоқ шаҳарлар оз эмас, аммо қорақалпоқ шаҳарларида жон сақлаш имконсиз туюлади. "Тараққиёт"нинг кўҳна эслатмалари: ташландиқ саноат корхоналарию, қуриб қолган қирғоқдаги занг босган кемалар баҳайбат ёдгорлик тошларига айланган.

Советлардан қолган балки энг даҳшатли меърос, бу экологик офатнинг ечими борми деган саволни мендан биринчи бор эшитмаётгандирсиз. Балки бу одамлар учун ягона ечим бу унутилган заминдан қочиб қолишдир?

Сайёҳлар учун тавсия ва огоҳлантиришларим

Қовун енг - ўзбек қовуничалик мазали қовунларни умримда емаганман.

Қопчиқ олиб келманг, даста-даста ўзбек сўми барибир унга сиғмайди.

Албатта Тошкент метросига тушинг - станцияларнинг дизайни мисли кўрилмаган даражада гўзал. Лекин, суратга олиш ман этилганидан роса хафа бўлдим.

Маршруткада сафар қилиш эсингиздан чиқмасин. Маршруткалар - жаҳондаги энг самарали нақлиёт тури! Хоҳлаган жойингизда уларга қўлингизни кўтариб чиқиб оласиз ва хоҳлаган жойингизда оғзингизга нима келса шуни айтиб қичқирсангиз ва у тўхтайди.

Ўзбекистонга қовуғингизни кенроқ қилиб келинг - жамоатчилик учун қурилган ҳожатхоналар дунёдаги энг ёмони бўлиб, пашша ва чивинларга тўлган. Улар қурилган кунидан бери тозаланмаган кўринади
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 1318 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz