Воскресенье, 24-05-05, 14:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 14 » ББС хвбври
21:06
ББС хвбври
Пахта йиғим-теримига ким сафарбар қилинмоқда?

Марказий Осиёнинг пахта етиштириладиган минтақаларида бу йилги мавсум одатдагидан бир ой кеч бошланган.

Қишнинг қировли кунларига қолиб кетмаслик учун деҳқонлар ҳосилни тезроқ териб олишга киришган.

Сўнгги йилларда жаҳон бозорида нархи тушиб кетаётган ушбу маҳсулотни етиштириш минтақадаги Ўзбекистондан бошқа давлатларда камайиб кетаётгани айтилади.

Пахтага нисбатан қарашлари турли бўлган Қозоғистон ва Ўзбекистонда уни қандай териб олишмоқда?

Ўзбекистон билан солиштирганда Қозоғистонда пахта кўп экилмайди.

Бунга иқлимнинг мос келмаслиги асосий сабаблардан биридир.

Аммо асосан жанубий бўлгаларга экиладиган шу пахта ҳам йилдан йилга камайиб бормоқда.

Бундан икки йил олдин 200 минг гектардан кўпроқ майдонга пахта экилган бўлса, бу йил 140 минг гектар ердан пахта териб олинади.

Фермерлар пахта даларининг камайиб бораётганини ушбу маҳсулотнинг нархи тушиб бораётгани ва сув муаммолари билан изоҳлашади.

Қозоғистон пахтачилик илмий татқиқот институти маълумотига кўра, бу йил Ливерпул пахта биржасида ушбу маҳсулотга қўйилган нархлар килограмига 700 сўм атрофида деб белгиланган, бу ўтган йилги нархлардан 200 сўм оз деганидир.

Истеъмолчилар Жанубий Қозоғистонликларга пахтани қанчадан сотиб олишларини маълум қилишмаган, аммо ҳозирча аванс сифатида тоннасига 266 доллардан тўлашмоқда.

“Ҳали пахтанинг нархи чиққани йўқ. Сотиб олувчи корпарациялар ҳозирча бир тоннасига ўртача 250 доллардан аванс беришаяпти. Бу албатта пахтани етиштиришдан тортиб уни териб олгангача бўлган ҳаражатларни базўр қоплайди. Шунинг учун йилдан йилга пахта экувчилар тобора камайиб бормоқда. Ўзим ҳам ўтган йили 60 гектарга пахта эккандим, бу йил 25 гектарга пахта, қолганига қовун экдим”, - дейди фермер Алайдар Арапов.

Ҳозир деҳқонлар етиштирилган пахтани ўз вақтида териб олишни муҳим масала деб қарашмоқда.

“Ҳозир ҳамма фермерлар пахта териш билан банд, аммо ишчи кучи етишмаяпти. Ҳар ким иложини қилиб шаҳардан ё бўлмаса Ўзбекистондан теримчи олиб келиб солаяпти, аммо ўзбекистонликлар бу йил нимагадир кўп эмас,” - дейди Алайдар Арапов.

Жанубий Қозоғистонлик фермерлар бир килограм пахта терилгани учун 66 сўмдан 120 сўмгача ҳақ беришади.

Деҳқонларнинг айтишича, пахта мавсумига мактаб ўқувчилари жалб қилинмаган.

Пахта салкам давлат сиёсати даражасига кўтарилган қўшни Ўзбекистонда эса, пахтани етиштиришга ва уни териб олишга бўлган муносабат Қозоғистондан фарқ қилади.

Ўзбекистон пахтасини сотиб олувчи Жаҳондаги йирик тўқимачилик корхоналари мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганин даъво қилади ва уларнинг айримлари ўзбек пахтасига байқот эълон қилган.

Расмий идоралар эса мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланилмаётганини айтишади.

Келаётган хабарларга кўра бу йил Фарғона водийсида мактаблар ёпилмаган. Аммо бу хабарни тасдиқлатишнинг имкони бўлмади.

Бироқ республиканинг бошқа ҳудудларида ҳар доимгидек болалар меҳнатидан фойдаланилаётгани айтилади.

Қозоғистон билан чегарадош Арнасой туманида яшайдиган уй бекасининг айтишича, ҳозир ҳамма пахтада, ҳаттоки 5 чи синф ўқувчилари ҳам 1-2 соат дарс ўтгач пахтага чиқмоқда.

Юқори синф ўқувчилари учун эса мактаблар тақа тақ бекитилган.

- Бир кило пахта учун 83 сўмдан ҳақ беришаяпти, ҳозирча ҳар беш кунда узилмасдан олиб туришибди. Билагида кучи бор одам мавсум давомида бир икки сўм ишлаб олиш илинжида пахта тераяпти, дейди у.

Суҳбатдошимизга кўра, ҳар йили пахта мавсуми бошланиши билан теримчилар яхши ҳақ бергани учун қўшни Қозоғистонга ўтиб кетарди.

Аммо бу йил чегарлардан ўтказилмаётгани ва Ўзбекистоннинг ўзида ҳам яхши ҳақ тўлашаётгани учун ҳозирча ҳеч ким кетгани йўқ.

Пахта терими охирлаб қолгач Ўзбекистонда терим учун нақд пул беришлар камаяди, ана шунда одамлар яна қўшни юртга ўтиб кетиши мумкин экан.

- Ҳозир ҳамма далада, уйма уй юриб талабаларни пахтага ҳайдаяпмиз. Аммо ҳаммани ҳам чиқаришнинг иложи йўқ, шунинг учун тунги мажлисларда тикка турган ҳолда ҳокимнинг сўкишларини эшитишга мажбур бўлаяпмиз, дейди коллеж ўқитувчиси.

Шўролардан қолган одат

Бир мунча ёпиқ бўлган Ўзбекистонда пахта билан боғлиқ кўп маълумотлар расман айтилмайди.

Мамлакатда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганини яширишга уринишади.

Келган хорижликларга эса иложи борича фақат яхши томонларни кўрсатишга ҳаракат қилинади.

Тошкентда ҳар йили ўтказиш одат бўлиб қолган Халқаро пахта ярмаркаси ўтаётган шу кунларда расмийлар унга алоҳида тайёгарлик кўрган кўринади.

Янгийўлда яшайдиган тингловчимизнинг айтишича, туман пахта заводи олдидаги ғўзаларга коллеж талабалари пахта ёпиштириб чиқишган.

“Ярмаркага келган хорижиликлар Янгийўлдаги заводни кўриш учун ҳам келиши керак экан. Завод олдида пахта даласи бор. Бу йил ҳосил яхши бўлмагани учун, катталарнинг буйруғи билан коллеж талабалари пахта ёпиштириб чиқишди. Меҳмонларга пахтамиз кўп дейишмоқчи бўлишгандир-да,” - дейди ушбу туманда яшовчи Фарҳод.

Тингловчимизнинг айтишича, бир ҳафта олдин ёпиштирилган пахталарни икки кун олдинги шамол ва ёмғир ерга тушириб ташлаган.

Уларни дарҳол териб олишган.a

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1217 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz