Баҳодир Чориев деярли уй қамоғида сақланмоқда
“Бирдамлик”
ҳаракатининг АҚШ бўлими раҳбари Баҳтиёр Ҳасаннинг бизга хабар қилишича,
Баҳодир Чориев кеча милиция автомашинасида уйига олиб борилган.
У ҳозир деярли уй қамоғида ўтирибди. Уйи ва у яшаб турган маҳалла
кўчаларида қаттиқ назорат ўрнатилган. Одамлар билан суҳбатлашиш
имконияти деярли йўқ.
Бахтиёр Ҳасан Чориевнинг Шахрисабздаги яқинлари билан телефон орқали
суҳбатлашишга муваффақ бўлган. Уларнинг айтишларича Баҳодир Чориевни
кўргани келувчилар сони жуда кўп. Бошқа вилоятлардан ҳам “Бирдамлик”
еткачиси билан учрашиб суҳбатлашиш учун келаётганлар ҳам бор.
Ташқаридан қараганда вазият бирмунча тинч бўлишига қарамай, барибир
умумий аҳвол ёмонлигича қолмоқда. Чориевнинг қариндош - уруғлари, уни
уйига келаётганлар қаттиқ кузатув остида.
“Бирдамлик” етакчиси Баҳодир Чориевнинг кутилмаганда Ўзбекистонга
қайтиши ҳукуматни шок аҳволга солиб қўйди. Бу кескин қадам йигирма
йилдирки ватанга қайтмаётган мухолифат учун ҳам катта воқеадир.
Ўзбекистон ҳукумати ўз мухолифларига нисбатан тоқатсиз эканлиги
танқид қилиб келинади. Мамлакатда мухолифатдаги партиялар рўйхатга
олинмаган ва мухолифат аъзолари кучли босим остида фаолият кўрсатиб
келишади. Балки, бундан кейин халқаро
демократик ҳамжамият талаб ва истаклари инобатга олиниб, мамлакатда
“Бирдамлик” сиймосидаги ҳақиқий демократик мухолифатнинг эркин фаолият
кўрсатишига имкон берилиши мумкин, деб умид қиламиз.
Юсуф Расул
www.yangidunyo.com
|