Баҳодир Чориев уйидан чиқариб юборилган
Ҳозир
олинган хабарга кўра кеча 16 дан 17 октябрга ўтар кечаси
“Бирдамлик”ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев Қашқадарё вилоятининг
Шаҳрисабз шаҳридаги ота - онасининг уйидан милиция ходимлари томонидан
чиқариб юборилган. Чориевнинг ярим тунда қайга бориши
мумкинлигини ҳақидаги саволига, олдиндан тайёрлаб қўйилган жавобни
беришган: Қамаши чўлидаги ўз уйига.
“Бирдамлик” ҳаракатининг АҚШ бўлими раҳбари Бахтиёр Ҳасаннинг бизга
маълум қилишича, Баҳодир Чориев милиция ходимларининг қаттиқ талабидан
сўнг вазиятни таранглаштирмаслик учун Қамашидаги ўз уйига кетишга
розилик билдирган. Кеча тунда у милициянинг талаби билан Қамаши
туманига йўл олган. Лекин у ерда яшаш учун умуман шароит йўқ.
Қариндошлари ярим тунда вақтинчалик турар жой ҳозирлаш учун Қамашига
жўнаб кетишган.
Қамаши тумани Қарши чўллари устида қурилган кичик бир овлоқ жойдир.
Қамашида электр энергияси, телефон, коммуникация деярли йўқ ҳисобида.
Ҳукумат Чориевни жамоатчиликдан четда сақлаш мақсадида шу ҳийлани
қўллагани очиқ кўриниб турибди.
Ҳукумат шу йўл билан Чориевдан қутулмоқни кўзлаётган бўлиши мумкин.
Баҳодир Чориев айни пайтда Қамашининг овлоқ чўлидаги ўз ўйида ҳам милициянинг кучли назорати остида эканлигига шубҳа йўқ.
Юсуф Расул,
www.yangidunyo.com
|