Воскресенье, 24-05-05, 18:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 18 » Ёдгор Турлибеков
17:16
Ёдгор Турлибеков
ЯНА МУҲОЛИФАТ ҲАҚИДА...
  Халқнинг ўшандаги харакат ва намойишларидан ўнга яқин катта йиғин ва митингларнинг ҳаммаси самарасиз ўтиши ва бу митингларнинг салмоқли кучлари нега оломон раҳбарларининг иштирок ва истаклари билан арзимаган сабаблар рўкач қилиниб, тарқатиб юборилгани сирли қолмоқда.
Афсуски айнан 1989 йил 8 октябр куни шундай улкан йиғилишни бостириш, ёки уни тўхтатиш мақсадида қилинган Каримов орзуларининг биринчи қалдирғочи учиб чиққанини англатмайдими?
 Сотқинлар туфайли “Бирлик” сафлари орасида юзага келтирилган “ҳомила”нинг ўша куни “кўзи ёриди” десак, янги туғилган чақалоқнинг бўйи салкам 2 метр келадиган Муҳаммад Солиҳ эди.
Чақалоқнинг фиғони фалак эди, кўринишидан унинг Абдураҳим Пўлат билан кечагача ака-ука бўлиб келган бўлсада, профессорнинг ортиқча ланж-қўтирлигидан  унинг сабр тоқати тугагани кўриниб турар эди.
Хуллас ажойиб улкан бу драматик саҳна ва кўпминглик митингдагиларнинг кўнгли ранжисада, натижани кутавериб жиғи-бийрони чиққан кўпчилик қалбида янги пайдо бўлган кучнинг  “Эрк” демократик партияси деб аталгани кўпчиликда анча катта умид учқунларини  пайдо қилганди.
Аммо!
Бу “Аммо”... ларни айтсак айтиб адо бўлмайди, ахир 20 йиллик чувалган калаванинг учини тополмаган ҳурматли проффессор Абдураҳим Пўлатов, яна бири ўзбекларнинг Есениндай машҳур шоир ва адиби Муҳаммад Солиҳлар нима қилиб қўйдилар, тўғриси буни бугун 20 йилдан ортиқ давр ўтишига қарамай, хозир уларнинг халқ учун бирор арзигулик ишларидан дарак ҳам бўлмагани кўриниб турибди.
 Уларга қарши муҳолифат тарихимизни ўз кўзлари билан кўрган ва унда қатнашганларнинг кўплари орамиздан раҳматлик бўлдилар, ёшлари эса қаришни бошласалар, икки лидернинг ҳам сочлари қиров оралаб қолди.
Ёшларимизнинг эса, тўла бир авлоди ўзларининг кўз очиб кўрган Каримовдек юртбошиларининг сафсаталарига берилиб кетмоқдалар.
Айни шу ҳолатга бир мисолни келтирмоқчиман бу мисолни  советлардан олишга тўғри келди:
Иван Петрович катта заводни хар йили юқори кўрсаткичлар билан бошқариб келган районда энг юқори маош шу заводники эди.
 Аммо бир куни райком секретари, ҳаммани йиғиб, Иван Петровични кўрсаткичларингиз оз ва маълумотингиз олий эмас деб, шу заводга фан номзоди Владимир Сорокинни кўпчилик овоз билан заводга директор қилиб кетади.
Владимир  Сорокин ҳамма билан яқин дўстлашган, унга марказком тасдиғидан ўтган куни ишчилар Иван Петровични роса ёмонлаб, қўпол дейишган.
          В. Сорокиннинг олдида доим беш ўнта ишчи билан суҳбат устидан топардингиз. Унинг олдига истаган хужжатни олиб кирманг, ўша заҳотиёқ қўл қўйиб печат босиб берган, у заводни бошқариш эмас, гўё ўзини санаторияда дам олаётгандай ҳис этарди.
         Уч ой ўтмай, заводда битта ҳам ҳафталик иш планёркаси ўтказилмади, ишлабчиқариш ўртача 105-110 фойиздан 65 фойизга тушиб кетганини эшитган райком секретари, марказком олдида энди нима дейман деб ваҳимага тушади!
Маошлар озайиб, В. Сорокинни хеч ким менсимай қўйди, улар ўзларининг Иван Петровичларини тиклаш учун, уни излаб чарчадилар.
  Ишчиларнинг тузуккина хайрлашишга ҳам арзимаган Иван Петровичнинг эса, узоқ бир областда қолоқ катта бир корхонани зўр ютуқлар билан кўтараётгани маълум бўлди.
Ҳа демай ўз хатолари учун, марказком аввал райком секретари, кейин Владимир Сорокинни ишдан олиб, улар ўрнига тажрибали кадрлар қўйилди.
Кўрдингизми бундай ҳаётий мисолдан маълумки, бир улкан ташкилотни эмас, ҳатто бир кичкина ишчи гуруҳни ҳам бошқара олмайдиган нўноқ фан номзодлари бўлиши мумкинлигини бизлар доим унутмаслигимиз керак.
Хўш қайсиси тўғри бўлади десак, илм-фан ўз йўлига қандай мураккаб бўлса, раҳбарликда ҳам ғоявий-ташкилий ишлар генератори бўлиш ва аниқ ҳисоб-китобга таянган, қисқача айтганда маҳоратли ташкилотчилик санъатига эга одам керак экан.
Муҳолифатда кўп учрайдиган ва кучсиз рақобатчисига ҳам, ўз партиясини пораканда қилиб ютқазиб қўядиган партия раҳбарларини доим учратиб турасиз.
Аслида муҳолифат етакчисига ҳам етишмаган нарса бу, хозирги замонда биринчи маблағ бўлса, иккинчи раҳбарликни дўндирадиган ташкилотчи одамнинг йўқлигидир.
       Чувалган калавсининг учини ҳалигача  тополмаган муҳолифатимиздаги бизнинг лидерларга бу гаплар қанчалик оғир ботмасин, ўтган 20 йилдаги хатоларни рўйи рост тўкиб солиш билан, бу йўл қўйилган хатоларни асло такроламасликка интилиш соғлом фикрли ўз халқига содиқ кишиларнинг виждоний бурчидир.        
  Аммо янги муаммо ва эртамизни ҳал қилишни қачон ва кимлар ўйлаши керак?  Бу саволларга қўшимча қилиб айтганда: қани бугун ўша тўлқинланган ёшлар, руҳи баланд исёнкор халқ, жўшқин ва оташин ҳайқириқли оломонлар? Булардан бугун 20 йиллик эсдаликлар билан, ўз халқи олдида ўтирган икки мулзом шахсгина қолди.             
  Гўё булар А. С. Пушкиннинг “Олтин балиғи” даги кампирнинг аҳмоқона салтанатидан, яна тешик тоғора ва чолу кампирнинг ўзлари қолганидек бўлди.
Улардан 20 йил ўтиб, яна изласак нималар қолди?
Эссизгина, чиройли орзуларимиз ширин тушга,  халқнинг эзгу умидлари саробга айланди.
 Муҳолифат деб катта ҳарфлар билан ёзса арзийдиган харакатларимиз эссизгина, унинг лидерлари Абдураҳим Пўлат ва Муҳаммад Солиҳлар, Иван Петрович бўлолмагани учун, улар Владимир Сорокинга ўхшаб халқ билан фақат икки-уч йил оломонли ширин “суҳбат” ларда халқнинг сўлагини оқизсаларда, унинг умидларини пучга чиқазишди.
  Улар халқ ишончини нега оқламадилар, бир ўқ отилмай, неча марта хукуматни олиш мумкин бўлган тўла имкониятларни пайсалга солишдан қўрқмадилар?
Натижа жуда ачинарли бўлди, хукуматда қолган Каримовнинг жиблажибон сиёсат ва ҳийла-найрангларига мадад бераётган катта кучларнинг шафқатсиз қама-қамаларидан халқ чексиз азобларга қолиб безор бўлди, муҳолифатчиларнинг эса,тутилганлари қамалдилар, қолганлари туҳматлар билан ватанларидан дарбадар қилинди.
Хўш энди нима қилмоқ керак?  Бундай саволга бугун кимнингдир жавоб бериши керак-ку ахир!
Бундай саволни албатта Каримовнинг хукуматдан ёки  ўз кунининг эртага қандай кечишини ўйламай, диктаторга қарам ва қул бўлиб, ўз халқини шафқатсизларча қийнаб, унинг том маънодаги жаллодларига айланиб бўлган бундай халқ “фарзанд”ларига бериб бўлмайди.
 Вақти келиб жуда яқинлашаётган жаллодларнинг қора кунларида, уларга халқаро тергов ва судлардан керакли саволларни албатта берилади.
 Ўша кунларда биринчи бўлиб Каримовни қўллаб халқнинг кўз ёшини дарё қилган Олий Суддан бошланган судялар, юзлаб прокурорлар, милиция генерал ва полковниклари ва МХХ нинг тегишли ходимлари қора курсиларни тўлдириб, туҳмат эмас, улар содир этган оғир гуноҳлари учун, минглаб жабрланиб хўрланган гувоҳлар олдида Каримов қаторида жавоб беришлари муқаррар!
Қочиб улгурган шоввозларни жаҳоннинг қайси минтақасида бўлмасинлар, ернинг тагидан бўлса ҳам интерпол томонидан топилиб, ўзларининг энг оғир жазоларини олишга хеч кимда заррача шубҳа йўқ.
Уларнинг қонга ботган қўллари билан қилинган бугунги тоғдай гуноҳларини қандай озайтириш мумкин?
Агар улар ўз халқини ўйлаб, юқоридан келган буйруқларни расман бажардига чиқариб, аслида халқнинг додига  қулоқ солган ва унинг муҳолифатчиларига ва инсон хуқуқ фаолларига айнан керак бўлган ёрдамларини кўрсатаолган ходимларнинггина гуноҳлари енгиллашиши ёки бутунлай кечириб юборилиши мумкин.
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1215 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz