Косон тумани 34- совхозда айни кунларда аскарлар пахта теришаяпти.
Қашқадарёда ҳамма пахта йиғим-теримига жалб қилинган. Гап мактаб
ўқувчилари ҳақида эмас, ҳарбий хизматдагилар ҳақида.Косон тумани 34-
совхозда айни кунларда аскарлар пахта теришаяпти. Қашқадарёлик
солдатлар билан биргаликда, Термез шаҳрида хизмат қилаётган аскарлар,
пахта-йиғим теримига олиб келинган. Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий
хизмат тизими ҳам мавжуд, бундан чиқди,хизматни пахта даласида
ўтказишга тўғри келади. Ўзини таништиришни истамаган манбага
кўра-Қашқадарёда бунақа вазиятни кўрмаган,пахта даласида,аскарлар
«пахта териши» кулгили ҳолдир-дейди. Қашқадарёда пахта терими тугамас
экан, ахоли яхши кунни курмайди.
18-октябрь 2009 йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.
|