Воскресенье, 24-05-05, 15:38

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 20 » Озодлик хабари
20:30
Озодлик хабари

Ўзбекистонда матбуот ва эркинлик айролигича қолмоқда

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг собиқ совет давлатлари бўйича раҳбари Элза Видал матбуот эркинлиги бўйича Ўзбекистондаги вазиятда яхшиланиш кузатилмаëтганини айтади.

20.10.2009
Алишер Сиддиқ

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича янги ҳисоботида Ўзбекистон 175 давлат кирган рўйхатнинг 160-поғонасидан жой олди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг ўтган йилги рўйхатида Ўзбекистон 162 ўринда эди. Бу йили матбуот эркинлиги бўйича таснифланган давлатлар орасида Ўзбекистон икки поғона юқорига кўтарилган.

Ўзбекистонда матбуот эркинлиги қолоқ даражада қолаётганини таъкидлаган Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг собиқ совет давлатлари бўйича раҳбари Элза Видал бу кўтарилишни техник сабаблар билан изоҳлайди.

- Бу йилги рўйхатга бир-иккита янги давлат қўшилди. Шунинг учун буни давлатлар жойлашувига бир оз таъсир қилган техник омил дейиш мумкин. Бу эса Ўзбекистондаги вазият яхшиланганини англатмайди. Ўзбекистондаги вазият ҳақида гапирганда, у ерда журналистларнинг ҳамон қамоқда қолаётганини кузатмоқдамиз. Қолаверса, сўз эркинлиги борасида Ўзбекистон ҳукумати ҳамон бутун жамиятга босим ўтказиб келмоқда¸  дейди Элза Видал.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг Европа иттифоқи ва АҚШ билан олиб бораётган мулоқоти мамлакатдаги сўз эркинлиги вазиятига ижобий таъсир этмаган ва жорий йилнинг ўзида турли айбловлар билан олти нафар журналист турли қамоқ жазоларига ҳукм этилган.

16 феврал куни “Ирмоқ” журналининг 5 нафар ходими нурчилик фирқасига алоқадорликда айбланиб қамалди. 30 июл куни эса Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туман суди журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Дилмурод Саййидни товламачиликда айблаб, унга 12 ярим йиллик қамоқ жазосини тайинланди. Ғарб давлатлари ва журналистларни ҳимоя қилувчи етакчи ташкилотлар Дилмурод Саййид ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб қамалган журналист Солижон Абдураҳмоновни озод этиш талабини Ўзбекистон ҳукумати олдига жиддий тарзда қўймоқда. Бироқ бундан ҳозирча ҳеч қандай натижа бўлгани йўқ.

- Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги масаласида мулоқот қилишда давом этаётганига қарамасдан, бу мулоқотнинг самарасини кўрмаяпмиз. Бу давлатнинг изоляциядан чиқаётгани фақатгина Ўзбекистон ҳукуматига фойда келтирди, оддий халққа эмас¸  дейди Элза Видал.

Халқаро кузатувчи фикрича¸ нафақат постсовет ҳудудлари¸ балки бутун дунëда матбуот эркинлиги борасидаги вазият Ўзбекистондагиданда ëмонроқ давлатлар бармоқ билан санарлидир.

- Матбуот эркинлиги бўйича Ўзбекистондан ҳам баттарроқ давлатни топиш учун узоққа бориш шарт эмас. Чегаранинг нариги бетига ўтиб Туркманистонга бориш кифоядир ва мен буни тавсия этмаган бўлардим, дейди Элса Видал.

Собиқ совет давлатлари орасида бу йили Европа Иттифоқи билан алоқаларни жадаллаштирган Грузия ва Беларус ҳукуматлари мамлакатдаги матбуот эркинлиги вазиятини бир қадар яхшилай олган. Россия эса 12 поғона пастга шўнғиган.

Ташкилотнинг бу йилги ҳисоботида Барак Обама даврида АҚШ даги сўз ва матбуот эркинлиги даражасининг¸ аксинча 20 поғона юқорига кўтарилгани алоҳида таъкидланади.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1158 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz