Воскресенье, 24-05-05, 12:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 20 » Озодлик хабари
21:29
Озодлик хабари

Америка ўқитувчилари ўз норозилигини ифодалади

Чоршанба куни америкалик ўқитувчилар Ўзбекистон пахта далаларидаги болалар меҳнати тўхтатилсин¸ деган шиорлар билан чиқишди.

15.10.2009
Фаррух Юсуфий

АҚШ да болалар синф хоналарига қайтган бир пайтда¸ Ўзбекистонда миллионлаб бола мактаблардан пахтазорга ҳайдалмоқда. Тошкент ҳукумати болаларни мактабга қайтарсин¸ дея хитоб қилди Вашингтондаги Ўзбекистон элчихонаси олдида тўпланган ўнлаб америкаликлар.

Ўзбекистонда ота-оналар “Боламни ўз ихтиëрим билан пахтага чиқараман” деган тилхат ëзиб¸ зурриëтини оғир меҳнат жабҳасига йўллаëтган бир пайтда¸ АҚШ даги ота-оналар ўзбек далаларида меҳнат қилаëтган ўзбек болалари ҳимояси учун тадбир уюштирди.

14 октябр куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида Ўзбекистон пахта далаларидаги болалар меҳнатига қарши норозилик пикети бўлиб ўтди. Мазкур тадбирни Америка ўқитувчилар федерацияси¸ Болалар меҳнатига қарши коалиция¸ Ишчилар бирлашмаси¸ Меҳнаткашлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш халқаро форуми¸ шунингдек бир нечта нодавлат ташкилотлари уюштирди.

Айни пикетда иштирок этган асли ўзбекистонлик Абдуқаҳҳор тадбир тафсилотлари ҳақда бевосита воқеа жойидан ҳикоя қилди:

- Ҳозир бу ердаги одамлар сони 50 га яқин бўлса керак. 40-50 нафарча ўқитувчилар келган. Уларнинг ҳаммасининг қўлларида плакат. Кўпида бир хил плакат. Плакатда “Stop child labor in Uzbekistan cotton field” яъни “Ўзбекистон далаларида болаларни пахта теришга жалб қилишни тўхтатинглар” деб ëзилган.

Озодлик: Демак¸ у ердаги иштирокчилар¸ асосан¸ америкалик ўқитувчилар?

Абдуқаҳҳор: Ҳа¸ асосан Америка ўқитувчилари. Черковлардан ҳам битта-иккита одам бор. Ҳозир бир-икки пасторлар билан гаплашдим. Улар менга қизиқарли бир-икки саволлар билан мурожаат қилишди.

Озодлик: Абдуқаҳҳор¸ бу тадбирда сиздан ташқари ўзбеклар иштирок этаяптими?

Абдуқаҳҳор: Шуниси жуда ачинирли. Мен ўзим оила аъзоларим билан келдим. Афсуски¸ бошқа ҳеч ким келмади.

Озодлик: Элчихонадан кимдир чиқиб¸ норозиларнинг бу талабларини эшитаяптими ëки ўз муносабатини билдираяптими?

Абдуқаҳҳор: Буниси ҳам ачинарли. Ўзбекистон элчихонасидан ҳеч ким чиққани йўқ. Лекин элчихонага кириб-чиқиб келаëтган бир одам бор. Мен унинг кимлигини билмадим. Элчихонадан ҳали ҳеч ким чиқиб гаплашгани йўқ. Бу билан мен бир нарсани таъкидламоқчиман. Чиққан одамлар “Ўзбекистонда ҳокимлар ëмон. Ҳокимларни олиб ташлаш керак” деган маънода чиқаëтгани йўқ. Элчихонадан кимдир чиқиб улар билан гаплашса¸ бир нарсаларга келишса¸ очиқчасига келишса¸ бу Ўзбекистон томонга қўл келадиган иш эди. Америкалик ўқитувчиларнинг саволларига жавоб берган бўларди.

Озодлик: Мана норозилик намойишида асосан америкаликлар иштирок этаяпти деяпсиз. Ўзбек пахта далаларида болаларнинг меҳнат қилаëтгани океан ортидаги ўқитувчиларни нима учун ташвишга солаяпти? Бир ўзбек сифатида сиз нима деб ўйлайсиз?

Абдуқаҳҳор: Авваламбор¸ буларнинг ўзи ўқитувчи. Ўқитувчи бўлгандан кейин булар ўзларининг мактабларига келаëтган ëш болаларни кўрадику. Ўшандай болаларнинг Ўзбекистон ва бошқа давлатларда мактабда ўқимасдан пахтага чиқаëтгани уларга қаттиқ тегади биринчидан.

Иккинчидан¸ яқинда АҚШ Сенати қошидаги Соғлиқни сақлаш¸ Маориф¸ Меҳнат ва Пенсиялар қўмитаси раиси Том Ҳаркиннинг  Америка Конгрессига топширган Ўзбекистондаги болалар меҳнатини тўхтатишни талаб қилувчи махсус резолюцияси ўшанга туртки бўлгандай бўлди.
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1188 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz