Воскресенье, 24-05-05, 14:25

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 20 » Озодлик хабари
22:41
Озодлик хабари

Қотилликда айбланган ўзбек ҳукмдан норози

Шаҳзод Мақсудов устидан маҳкама жараëни қарийб уч ой давом этди.

20.10.2009
Абдулла Искандар

Сешанба куни Прага шаҳар суди қарори билан 13¸5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ўзбекистон фуқароси Шаҳзод Мақсудов ўзининг айбсизлигини айтмоқда. Ишни энди аппеляция суди кўрадиган бўлди.

Тошкентлик Шаҳзод исмли йигитнингқотилликда айбланаëтгани ва унинг устидан ўтаëтган маҳкаманинг якуний мажлиси 20 октябрга мўлжалланганини олдиндан билиб¸суд залига кириш учун рухсат олиб Озодлик тасвирчиси Драган Милоевич билан эрталаб суд биноси олдида ҳозир бўлдик.

Бизни текширувдан ўтказган эшикбон Шаҳзод Мақсудов тушган зирҳли қамоқ машинаси аллақачон суд биноси ичига кириб кетганини айтаркан¸ "Шундоқ тасвирдан қуруқ қолдингизлара"¸ деб астойдил куюнди.

Соат 9 га мўлжалланган маҳкама 9 дан 20 дақиқа ўтганда бошланди.

Суд залининг узун йўлагидан қўлига кишан солинган Шаҳзод Мақсудов бир қамоқхона нозири ва бир зобит етовида кишанбанд ҳолда келтирилди.
Прагадаги Нова ТВ ва бир-икки интернет нашрлари мухбирлари маҳбусни суратга ола бошлашди.

Тасвирчимиз суратга олар экан¸ мен Мақсудовга мумкин бўлган даражада яқин келиб¸ "Озодликка айтар сўзингиз борми?" дедим.
Ўзбекча калима эшитган бу йигитнинг кўзи ярқ этди.

"Менинг бу жиноятга дахлим йўқ. Турмага келинг¸ ака батафсил гаплашамиз", дегани ҳамоно икки соқчи уни орқасидан туртиб, суд залига киргизишди.

Залда ундан кишанлар ечиб олинди. Тасвирчиларимизга бир дақиқа ичкари кириб суратга олишга изн тегди. Мен секин бориб Мақсудовнинг ëнида ўтирдим. Мақсудов ораста кийинган¸ ювинган-таранган ва бир оз ранги оқарган ҳолатда эди. Унинг қоп-қора сочлари сўнг услубда кесилган ҳолда елкасини қоплаган эди.

Кейин бизни суд залидан чиқариб юборишди.Суднинг видеотасвирга туширганимиз эпизодларини овозлантириш учун¸ камера олдида туриб мана буларни айтдим.

Прага шаҳар судининг 20 октябрдаги маҳкамаси Беларус фуқаросини ўлдириб мурдани таҳқирлашда айбланган ўзбекистонлик Шаҳзод Мақсудов ишини кўриб чиқди.

Давлат айбловчиси ҳимоячи¸ таржимон¸ журналистлар ва айбланувчи иштирокида ўтган суд мажлисида Шерзоднинг яқинлари йўқ эди

Судга тақдим қилинган материалларга кўра Шаҳзод Мақсудов ўтган йилнинг август ойида Праганинг Ҳостиварж туманидаги ётоқхоналардан бирида Беларус фуқаросини ўлдирган. Жиноят изини яшириш мақсадида Мақсудов жасадни парчалаб, Праганинг турли жойларидаги ахлат қутиларга ташлаб кетган.

Мени ëнимда туриб воқаеани ëритаëтган NOVA TV репортëри Йири Боровец менга ўз бисотидаги фотосуратлардан ҳадяга берди. Фотосуратда ўзбек томонидан парчаланган беларус йигитнинг жасад парчалари акс этган эди.

Умуман шу ўринда Чехиядаги журналистлар бирдамлигига ҳам тасанно айтиш лозим¸ деб ўйладим.

Ҳукмнинг айнан 20 октябр куни соат 10¸ 30 да ўқилишини ҳам Боровец ўа манбаларидан аниқлаб¸ бизга "Кетмай туринглар, ҳукм ўқилганини суратга оласизлар" деди.

Қисқа танафусдан кейин Шерзод Мақсудов яна суд залига олиб келинди.

Суд ҳаками ¸ адлия доктори Вероника Чапова Мақсудовни қотилликда айбли деб топди ва уни 13¸5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги ҳукмни ўқиди.

Озодлик билан суҳбатда Чапова суд терговининг синчковлик билан ўтганини таъкидлади.

- У кўрсатмаларини қайта-қайта ўзгартириб¸ бизни алдашга уринди. Масалан¸ мен фалон бинода эдим ўша бинога кираверишдаги дафтарчага исмимни ëзиб кирганман¸ деди аммо бу дафтарчада унинг исми йўқ эди.

Чапова айбланувчи акаси ва келинойиси ëрдамида мурдани парчалагани эпизоди ҳам ҳукмга таъсир қилганини айтади.

Суд ҳаками Чапова Ўзбекистон фуқаросининг иши кўрилаëтган пайтда Ўзбекистоннинг Европадаги элчихоналаридан бирон киши бу иш билан қизиқмаганини ҳам таъкидлади. Ҳакамнинг ўз тажрибасидан келиб чиқиб айтишича¸ Украина¸ Россия каби собиқ иттифоқ давлатлари фуқаролари маҳкамага тортилса¸ бу мамлакат дипломатик вакиллари маҳбусдан¸ албатта хабар олишар экан.

Давлат айбловчиси Йири Беднар Мақсудовнинг қилган жиноятига яраша жазо олганини билдирди

Суд ҳаками Мақсудовга 13¸5 йил қамоқ тайинлади ва айблов томони бундан мутлақ рози бўлди.

Маҳкама жараëнида ҳам Мақсудов ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилди¸ унинг айтишича, қотиллик рўй берган пайтда у полиция идорасида бўлган.

Мақсудовнинг ҳимоячиси Роман Рудолф ҳам ўз мижозининг айбсизлигини айтади.

- Қотилликни Мақсудов қилмаган. Қотилликни Дониëр Зиëев содир қилиб Ўзбекистонга қочиб кетган. Мен ҳукм юзасидан шикоят аризаси ëздим.

Ана шундан кейин Шаҳзод Мақсудовнинг қўлига яна кишан тақилди. Бу сафар уни белига ҳам чарм камар тақиб¸ икки зобит олиб чиқиб кетди.

- Мен бу ишга алоқадор эмасман¸ дея ҳайқирди суд даҳлизи бўйлаб олиб кетилаëтган Мақсудов.

Унинг овози суд залининг баланд шифтидан акс-садо бўлиб қайтди.

Мақсудов устидан ҳукм чиқди¸ аммо бу ҳукм устидан шикоят қилингани боис ҳали ҳуқуқий кучга киргани йўқ.

Шаҳзод Мақсудов ишини Чехиянинг юқори инстанция маҳкамаси қайта кўрадиган бўлди.

Озодлик видестудиясига қайтиб Шаҳзод хақидаги видеолавҳани монтаж қиларканмиз¸ сарлавҳа зарурати туғилди.

"Прага асири" дея қолайлик деган фикрга келдик. Одам баъзан ўз ҳулқидаги нуқсонларга ҳам асир бўладику...
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1160 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz