Воскресенье, 24-05-05, 14:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Октябрь » 23 » Уз.Невс хабари
19:56
Уз.Невс хабари
Каримовнинг ҳамон аёлларга майли бор
 Ислом Каримов 16 октябр куни Фарғонага ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг муаммоси ички сиёсат билан эмас, балки ташқи душманлар билан боғлиқлигини таъкидлади. Президентнинг ягона самимий эътирофи у эътирофи, эркаклардан кўра аёлларни кўпроқ севишини айтгани бўлди.

Ўзбекистон телевидениеси Биринчи Давлат канали томонидан Ислом Каримовнинг Фарғона вилоятига ташрифи ҳақидаги кўрсатувнинг қизил чизиғи бўйлаб ўтган фикр, унинг бугунги кунда пахта терими машаққатларини кечираётган деҳқонларга чин дилдан куйинаётганини акс эттирди.

Каримов очиқ далада фермерлар билан учрашиб, уларнинг қандай яшаётганлари билан қизиқди. У йиғилганлардан муаммолар ҳақида гапиришни астойдил сўради, бироқ улар ҳаёт анча яхшиланиб қолганидан гапиришди.

Шундан кейин президент маҳаллий ҳокимдан уларнинг муаммоларини айтишни сўради. Бироқ у ҳам, пешаналарига шундай президент битганига Худога шукур қилишаётгани, унинг умрини зиёда қилишини тилаётганларини айтди.

«Ҳаётимизнинг асосий орзуси ушалди. Илгари мен сизларни фақат телевизор орқали кўрардим, энди эса сизлар билан жонли мулоқот олиб боришим мумкин», - дея бирдан, атрофидаги йиғилган аёлларга дангал дил изҳорини тўкди Каримов.

Ҳеч қандай муаммо йўқлигини тушунгач, Каримовнинг ўзи ҳам оташин сўзлар айтгиси келиб қолди. У яна бир бор, 18 йил муқаддам ҳеч ким мамлакатнинг шу қадар ўзгариб кетишини тасаввур ҳам қилолмаганлигини эслади.

«Мен бугун 18 га кирган болани кўрдим. У лицейда ўқийди, у менга, ўқишни тугатгач албатта профессор бўлишини айтди. У инглиз тилини билади, бу тилда гапирди ва ҳатто мен уни тушунганим йўқ. Аллақайси веб меб ва ҳоказо. Бу ўзимизнинг одатдаги ўзбек болалари», - деди қувонч билан раҳбар атрофидаги деҳқонларга.

Кейин у узоқ ўзгараётган дунё, ўзбек жамиятида аёлларнинг роли ортаётгани ҳақида гапирди. Каримов аёлларни, эркаклардан кўра кўпроқ севишини билдирди. Ва бу тасодифий эмас, дея таъкидлади президент.

«Айнан улар оила, фарзанд, уларнинг келажаги учун барча масъулиятни зиммаларига олишган, - билдирди Ўзбекистон раҳбари.

Ичи қоралар дарҳол бу гапдан, яқин орада ҳукуматни бошқаришдек оғир машаққат хам аёлларнинг нозик елкасига ортилади деган фикрни уқишлари мумкин. Тўғри, дея уқдирди Каримов, лекин бунга анча бор.

Деҳқонлар билан суҳбатда, у Худодан унинг умрини чўзишини ва роппа роса 18 йил ўтиб, мамлакат янада кўркамлашган пайтда, шундай дала ўртасида фермерлар билан учрашишини насиб қилишини айтди. Каримов ўша пайтда ким сифатида бўлишини деҳқонларга англатиб ўтирмади. Бу сўзсиз ҳам тушунарли эди.

Каримов сентиментал эди. Унинг ноодатий Худога мурожаат қилиши ва мангулик ҳақида гапириши, жамиятнинг қандай яшаётгани ҳақидаги ҳикоялар билан бўлиниб турди. Баъзан у бундан буён деҳқонлар учун қулай бўлган «Матиз» русумидаги машинанинг янги тури чиқаётгани, ёки Ўзбекистон албатта демократия даражасига эришиши, ёки қизларни етук аёллар қилиб тарбиялаш ҳақида гапирди.

Кейин Қўқонга ташриф буюрилди. Каримовни шаҳарнинг қиёфаси ранжитди, ва у шу заҳоти маҳаллий раҳбарлардан унинг марказий қисмини реконструкция қилишни талаб қилди.

«Мана Самарқандда қилдик ва бу ерда ҳам қиламиз», - ишонтирди ҳаммани президент. Ўзбек телевиденияси биринчи канали суҳандони, шаҳар марказий қисмининг ҳароб аҳволига, совет даври иллатлари сабаб эканлиги, иттифоқ давридан буён шу аҳвол давом этаётгани ҳақида гапирди.

Ўтган мустақилликнинг 18 йили давомида маҳаллий ва марказий ҳукуматнинг қаёққа қарагани ҳақида, ҳеч нарса айтилмади.

Президент Қўқон фуқаролари билан учрашди. Аёллардан бири жамиятнинг пойдевори нимадан иборат дея савол берди. У раҳбарнинг ёшларга алоҳида севгиси борлигини билиб, бу айнан ёшлардир, деди. Президент унинг хато қилаётганини айтиб. «Пойдевор оиладир», - деди.

Кейин Каримов Ўзбекистонга ташқаридан кириб келаётган турли ёмон диний оқимлар ҳақидаги муаммоларга тўхталди. Маҳаллий раҳбарлардан ёшлар орасида тушунтириш ишлари олиб боришни талаб қилди.

Ўзбек раҳбари ўзининг Фарғона бўйлаб саёҳатини оддий аёллар даврасидаги учрашув билан якунлади, улар ташрифдан миннатдор бўлишди, президент уларнинг қўлларини сиққанида ёш бола каби қувонишди. Бахтиёрликдан Каримовнинг ўзи ҳам табассум қилди. Навбатдаги ташриф якунланди.

Тўғри, илгари айрим ОАВлар хабар қилганидек бутофория тарзида кўсакларга қадаб чиқилган пахталар президент кетганидан кейин қайта териб олиниб, чаноқлар асл холига қайтарилди.

Пахталар аллақачон йўқ, теримчилар эса, оддий болакайлар ва қизалоқлар, ўз машаққатли меҳнатлари эвазига президентни тириклай кўриш шарафига муваффақ бўлишди.
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1248 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz